Psixologik xizmat


Download 183.58 Kb.
bet5/10
Sana23.09.2023
Hajmi183.58 Kb.
#1686729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Choriyev Abduholiqning “Psixologik xizmat” fanidan yozgan kurs i-www.hozir.org

Эслатма:
1-2 - босқич давомида амалиёт ўқитувчиси талабаларда дастлабки билимлар бор ёки йўқлигини аниқлаши мумкин. Агар дастлабки билимлар даражаси етарлича бўлмаса бу ҳолда у назарий дарс ўтказиши керак.
Дидактик ва машқ материаларини тайёрлаб қўйиш. 4 поғона усули кўп ва катта тайёргарликлар кўришни талаб қилмайди яъни жуда оз воситалар билан ҳам ишлаш мумкин. Дидактик ва машқ материаллар сифатида одатда асл (оригинал) иш ҳужжатлари ишлатилади масалан техник чизмалар ёки бирор электросхема иш босқичлари ва изоҳлар кўрсатилган жадвал шаклидаги иш режаси ҳамда контроль варағи унда ўқувчининг натижаси ёзиб қўйилади. Маслаҳат: чизмаларни плёнкага чиқарилмайдиган қилиб солиб қўйган яхши ва талабаларга кўриш учун бериш керак. Иш режасини эса шахсий меҳнат воситаси сифатида ҳар бир ўқувчи ўзи тўлдириши керак. Бу мақсадда амалиёт ўқитувчиси тегишли формулани тайёрлайди ва ўқувчиларга тўлдириш учун тарқатади.
Инновацион таълимнинг психологик механизмлари муаммоси кўпгина масалаларни қамраб олади. Инновацион таълимнинг муваффақияти ўқитувчи томонидан ўқувчининг қуйидаги хусусиятларга эътибор қаратилиши билан ортиб боради:
- ўқувчининг диққатини ихтиёрсиз равишда берилаётган янги материалга жалб этиш;
-берилаётган материалга нисбатан эмоционал руҳ берилиши, ўқувчида ижобий ҳис-туйғуларни ҳосил бўлишига эришиш;
- берилаётган янги ўқув материалига нисбатан билвосита қизиқишларни ортириш натижасида ушбу жараёнга фаол муносабатни шакллантириш орқали;
- берилаётган материални ўзлаштириш жараёнида ўқувчи диққатининг барқарор бўлиши учун унинг иродавий хусусиятларига;
- берилаётган материални ўқувчилар идрок қилишида ушбу идрок қилинаётган материал яхлит тарзда намоён бўлишига;
- берилаётган материалга онгли муносабатни шакллантириш асосида ўқувчида муносабат мотивларини пайдо бўлишига эришиш;
- ўқувчида идрок қилинган материал асосида, бевосита тафаккурида абстракт тушунчаларни шакллантиришга;
- берилаётган материалга нисбатан мустақил ёндашув асосида ўқувчида мустақил фикрлаш хусусиятларнин шакллантиришга.
Инновацион технологияларни таълимда қўллашдан асосий мақсад талаба шахсида мустақил фикрлаш хусусиятига бор эътиборни қаратиш ҳисобланса, шунга мос равишда ақлнинг қуйидаги сифатларини ажратиш мумкин:
- Мазмундорлик (чуқурлиги, ҳукмга бойлиги).
- Фикрлашнинг кенглиги (кенг ва тор) ва чуқурлиги, назария ва амалиётнинг узвийлигига
- Фикрлашнинг мустақиллиги – умумий тажрибани қуллай олиш, шахсий фикрга эга
бўлиши, тажрибага муносабат билдириш.
- Ақлнинг ташаббускорлиги.
- Ақлнинг эгилувчанлиги, вазифани стандарт ечишдан қочиш.
- Ақлнинг танқидийлиги, ўз ишини аниқ баҳолай олиш, уни ўлчаш.
- Ақлнинг маҳсулдорлиги.
- Фикрнинг кетма-кетлиги.
- Тафаккурнинг тезлиги.
Улардан Психологнинг ўрта ва ўрта махсус таълим тизимидаги фаолиятини мавзуси бўйича ўқув модулида қуйидаги инновацион усуллардан фойдаланишни таклиф этамиз.
Б-Б-Б жадвали
1. Таянч ибора ва тушунчалар билан танишиб чиқинг.
2. БББ жадвалини тўлдириш учун таянч ибора ва тушунчаларнинг тартиб рақамидан фойдаланинг.

Download 183.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling