Пул бозори


Download 217.5 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi217.5 Kb.
#1546476
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1407726287 57970

Пул бозори.


Режа:

  1. Пул

  2. Пулнинг иктисоддаги роли

  3. Молия

  4. Молия бозори

  5. Пул таклифи

  6. Пулга талаб

  7. Спекулятив талаб

  8. Трансакцион талаб

  9. Пулга номинал талаб

  10. Пулга реал талаб

  11. Пул бозоридаги мувозанат


1. Пул ва унинг иктисоддаги роли. Молия бозори.
Гарб иктисодий адабиётида пул молия воситаси сифатида курилади. Пул - бу бошка воситаларни сотиб олиш учун кўлланилиши мумкин бўлган молиявий воситадир.
Гарб адабиётида куйидаги уч функцияни бажарадиган хар кандай предметни пул деб хисоблайдилар:

  1. Муомала воситаси.

  2. Бойликни саклаш.

  3. Хисоб бирлиги.

Бундан ташкари айрим иктисодчилар пул яна кийматни саклаш меъёри ва тўлов воситаси функцияларини хам бажаради деб хисоблайдилар.
Пулдан ташкари молиявий воситаларга облигация ва акцияларни хам киритадилар. Молиявий воситаларнинг мухим характеристикаларидан бири уларнинг ликвидлигидир, яъни накд пулга айланиш кобилиятидир. Пул абсолют ликвидликка эга. Канчалик молия воситаси ликвидлиги паст бўлса, шунчалик зарар кўриш таваккаллиги юкори.
Молия бозори бу фонд берувчилардан (асосан ортикча пул маблагига эга бўлган уй хўжаликлари) фонд олувчиларга (фирмалар, давлат, кисман уй хўжаликлари) фонд тушадиган канал хисобланади. Иктисодий назарияда молия бозорини икки кисмга бўлишади - пул бозори ва капитал бозори. Пул бозорида битимлар киска муддатли кимматли когозлар билан тузилади. Киска муддатли кимматли когозлар деб - сўндирилиш муддати бир йилгача бўлган когозларга айтилади. Капитал бозори - сўндирилиш муддати бир йилдан кўп бўлган кимматли когозлар билан битимларни бирлаштиради. Бу бозорлар ўртасида аник чегара йўк .
Пул бозори асосий катнашчилари тижорат банклари, корпорациялар, молия компаниялари ва турли фондлар, давлат хазинаси ва бошкалар.
Пул ва унинг характеристикалари, молия бозори элементлари тўгрисида иктисодий назарияда батафсил тухталиши муносабати билан биз юкорида берилган ахборот билан чекланамиз.



Download 217.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling