Пул бозори


Пул таклифи ва пулга талаб


Download 217.5 Kb.
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi217.5 Kb.
#1546476
1   2   3   4   5
Bog'liq
1407726287 57970

2. Пул таклифи ва пулга талаб.
Иктисодда мавжуд бўлган хамма пуллар пул таклифи дейилади. Пул массасини характерлаш учун умумлаштирувчи кўрсаткичлар, агрегатлар кўлланилади.
Энг тор пул агрегати бўлиб, накд пул, депозитлар ва чек депозитларини ўз ичига оладиган М1 хисобланади. М2 пул агрегати М1 ни, чексиз жамгарма ва муддатли майда депозитларни камрайди. М3 - бу М2 плюс муддатли йирик депозитлар ва бошкалар. Кўп иктисодчилар М1 пул агрегатини кўллаш тарафдори, чунки у бевосита муомала воситаси бўлган активларни ўз ичига олади. Кейинчалик пул таклифи деганда факат М1 тушунилади.
Пул таклифини давлат назорат этади. Пулга талаб эса иктисоднинг хамма секторларида намоён бўлади. Нима учун умуман пулга талаб намоён бўлади? У пулнинг икки функциясидан - муомала воситаси ва бойликни саклаш воситаси, хамда абсолют ликвидли бўлишидан келиб чикади. Шунга асосланиб, пулга жами талабни икки кисмга бўлиш мумкин: турли битимларда ишлатиш билан боглик бўлган талаб ва бойлик саклаш воситаси сифатида пулга талаб.
Биринчиси транзакцион талаб дейилади. Бозорда хар кандай операция пул билан амалга оширилади. 30 - йилларга кадар пулга жами талаб (МD) неоклассиклар назариясига асосланиб, асосан транзакцион талаб билан чекланган. Кейнс транзакцион талабни кенгрок кўриб чикди. У режалаштирилган харидлардан ташкари одамлар режалаштирилмаган харидларни хам амалга оширади. Бундай кутилмаган холатлар хар кандай вактда бўлиши мумкинлигига асосланиб, улар ўзида кўшимча пул саклайди. Кейнс бу пулга талабни эхтиёждан, деб атаган. Режалаштириладиган ва кутилмаган харидлар учун пулга транзакцион талабни бир категорияга кўшиб, бундай талабни МDт билан белгилаймиз.
Бундан ташкари Кейнс пулнинг бойлик саклаш воситаси эканлиги билан боглик бўлган талаб хам мавжуд деб хисоблаган ва уни спекульятив (чайков) талаб деб атаган.
Спекулятив талаб - бошка молия воситаларини сотиб олиш воситаси сифатидаги пул. Бозор шароитида хар бир истеъмолчи ўз молиявий воситалари портфелини шакллантириши зарур. Бу портфелга пул, облигация ва акциялар киради ва улар нисбати максимал даромад бериши керак. Максимал фойда олишга харакат килган холда истеъмолчи ўз портфелида хам облигация, хам акция ва хам пул саклайди. Факат акция ва облигация даромад беради, лекин таваккаллик катта. Накд пул унга факат чайков максадлари учун зарур нархлари тушганда бошка молиявий воситалар сотиб олиш. Бундай талабни биз МDа билан белгилаймиз.
Пул кўпрок альтернатива облигация хисобланади. Айрим холларда у пулга нисбатан афзалрок, чунки даромад келтиради. Агар олинадиган мукофот таваккалга мос бўлмаса, облигация эгаси пулни хуш кўради. Мисол, Асадов деган киши 1000 сўмга облигация сотиб олди. У хар йили процет сифатида 80 сўм даромад кўриши керак, яъни процент ставка 8%. Фараз киламиз уч йилдан кейин унга накд пул керак бўлди ва облигацияларни сотишга карор килди. Лекин уч йил ичида облигациялар процент ставкаси кўтарилди ва 16 % ни ташкил килди. Жорий процент ставкада ўша 80 сўмни олиш учун 500 сўмни куйиш етарли. Демак Асадов облигацияни 500 сўмдан кимматга сотолмайди ва агар облигация бекор килинса, у 500 сўм ютказади.
Куйидаги мисолдан кўринаяптики облигация нархи билан фоиз ставкаси микдори тескари богликликда. Демак, канчалик облигацияга кўп нарх берилса, шунчалик у кам даромад келтиради. Агар фоиз ставкаси юкори, облигация нархи паст бўлса, облигация сотиб олиш керак. Лекин истеъмолчи качон облигацияни сотишга мажбур бўлишини билмайди. Шу вактга кадар процент ставка ошса, ютказади, пасайса, фойда кўради.
Бу богликликни исбот килиш учун куйидаги мисолни кўриб чикамиз. Облигация номинал нархи 1000 сўм, сўндириш муддати 1 йил ва йиллик даромади 100 сўм бўлсин. Бир йилдан кейин облигация эгаси 100 сўм купо тўловлари ва 1000 сўм облигация номинал нархини олиши керак.
Облигациянинг бозор киймати унинг жорий (дисконтланган) кийматини ташкил этади PV. Агар молия воситасига фоиз r га тенг ва хар йили бу восита Рi микдорда даромад берса (i = 1, 2,... n - йиллар сони) унда

Бизнинг мисолда облигациянинг жорий нархи куйидагича бўлади:

Облигацияни сотиб олиш вактида процент ставка даражаси 12 % бўлган эди деб олсак, унда:

Яъни бир йилдан сўнг облигация 1100 долл. келтирилишини билиб, истеъмолчи 12 % ни хисобга олган холда 982,3 сўм тўлайди.
Фараз киламиз фоиз 6 % гача тушди, унда облигациянинг жорий нархи куйидагича бўлади:

Фоиз ставка тушганда, бир йилдан кейин 1100 сўм келтирадиган, аввал сотилган облигациялар нархи, ошади.
Агар фоиз ставка, масалан 18 % гача ошса, облигациялар жорий нархи пасаяди:

Xулоса - облигация нархи ва процент ставка даражаси тескари йўналишларда ўзгаради. Канчалик облигациянинг бозорий киймати юкори бўлса, эгаси шунчалик йил охирида кам фойда олади (r = 18 % бўлганда, 1100 - 931,7 = 168,3 сум, r = 6% бўлса, 1100 - 1037,3 = 62,7 сўм). Бизнинг мисолда 10 фоизлик облигация PV си унинг номиналига тенг:

Агар фоиз 10 га тенг бўлса, облигацияларни сўндириш муддати 5 йил бўлса, облигация нархига сўндириш муддати кандай таъсир кўрсатиши мумкин:

Агар r = 6% гача тушса, унда:

Бу кийматни бир йил сўндириш муддати бўлган облигация нархи билан таккослаб, (1037,3), айтиш мумкинки, фоиз ставкаси тушиши билан облигациянинг сўндирилиш муддати канчалик узок бўлса, шунчалик нархи юкори бўлади. Демак, фоиз ставкаси канчалик юкори бўлса, бойликни саклаш воситаси сифатида пулга талаб шунчалик паст.
Пулга умумий талаб. MDт ва MDa ни кўшишга харакат киламиз. Бунинг учун номаълумлар сонини камайтирамиз: ишлаб чикариш хажми Q, фоиз ставкаси r ва нарх даражаси P. Умумий нарх даражаси пулга номинал талабга таъсир кўрсатади. Биз эса, реал микдорлар асосида модел тузамиз, шунинг учун:

Хар кандай битим учун пул зарурлиги сабабли, пулга реал талаб ва Q ўртасида тўгри богликлик мавжуд. MDa эса, пулга реал талаб ва r ўртасида тескари богликлик борлигини кўрсатади.
Демак функционал богликликни куйидагича ифодалаш мумкин:



Download 217.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling