Пул бозори


Download 217.5 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi217.5 Kb.
#1546476
1   2   3   4   5
Bog'liq
1407726287 57970

MD / P = f (Q,r).
Лекин MD кейинги тадкикотларда MDт ва MDaга бўлинади. Шунинг учун:

Пулга умумий талаб эгри чизигини акс эттириш учун Q нинг кандайдир даражасини белгилаб, MD ва r богликлигини кўрсатиш мумкин, ва аксинча r даражасини белгилаб, MD(Q) богликликни чизиш мумкин. Q - товар бозори категорияси, r эса - факат пул бозори категорияси. Шунинг учун MD(r) эгри чизик чизилади. Унинг графиги 1. расмда келтирилган.
График Q=1700 млрд.сўм, MDт = 500 млрд.сўм, деб кабул килиниб чизилган. Пулга минимал талаб MDт га тенг ва у r нинг энг юкори ставкаларида, MDa = 0 бўлганда, содир бўлади. Лекин ўртача r да MDa микдори сезиларли, масалан, график бўйича: r = 8%, MDa = 100 млрд.сўм.
Агар, Q нинг микдори ўзгарса, бутун эгри чизик силжийди: яъни, ошса эгри чизик ўнгга, камайса чапга харакат килади. Хар бир Q ва r га маълум MD микдори мос. Шунинг учун, маълум шароитларда MS MD дан фарк килиши мумкин, хулоса чикаришимиз мумкин.

1. Расм. Пулга умумий талаб.




3. Пул бозорида мувозанат.
Пул бозори доимо мувозанатга интилади (албатта, давлат таъсири остида). Фоиз ставка MD ва MS нинг хар кандай тенгсизликка сезгирлигини кўрсатади, чунки MDa r дан боглик. 2. расмни тахлил киламиз. Фараз киламиз, пул таклифи хукумат томонидан 500 млрд. сўм микдорида белгиланган ва r даражасига боглик эмас. Унда MS 500 млрд. сўм даражадаги вертикал чизик бўлади. r = 10%, MD = 500 млрд. сўм микдорларида MS = MD ва пул бозорида мувозанат ўрнатилади.
Энди r 15% гача кўтарилди, деб фараз киламиз. MS r га нисбатан экзоген бўлганлиги сабабли, пул таклифи ўзгармайди. MD эса = 420 млрд. сўм бўлади, яъни пул таклифи талабдан юкори бўлади. Бу шароитда одамлар ортикча пулдан халос бўлишга харакат килишади. Пулга альтернатива облигация бўлганлиги сабабли, уларга талаб ошади (BD) ва облигациялар таклифидан (BS) кўп бўлади. Бу облигациялар нархини оширади ва процент ставкани пасайтиради. r тушиши MDa ошишига олиб келади, окибатда МD MS га якинлашишни бошлайди. r 10% дан юкори бўлгунча, бу жараёнлар унинг даражасини пасайтириб боради, ва охири MD ва MS ни тенглаштиради.


2. Расм. Пул бозорида мувозанатга эришиш.


Тескари жараёнлар, агар MD MS дан кўп бўлганда намоён бўлади. Демак, пул бозорининг мувозанатга харакатини куйидагича ифодалаш мумкин:



Download 217.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling