“Пул, кредит ва банклар” фани 12-мавзу. Банкларнинг келиб чиқиши ва банк тизими Маъруза. (4 соат)


Download 170 Kb.
bet1/7
Sana13.11.2023
Hajmi170 Kb.
#1770074
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1.1.Банкларнинг келиб чиқиши ва БТ

“Пул ва банклар” фани Мавзу. Банкларнинг келиб чиқиши ва банк тизими

Маъруза режаси

1. Банкларнинг пайдо бўлишига замин яратган шарт-шароитлар

  • Пулларни сақлаш учун ишончли муассасани топиш зарурлиги пул хўжалигини юзага келишига сабаб бўлган асосий омил бўлди.
  • Дастлаб бундай муассаса вазифасини ибодатхоналар бажарди. Чунки, ибодатхоналарга ва уларда хизмат қилувчи диндорларга нисбатан давлат ва жамоалар томонидан кучли ишонч мавжуд эди.
  • Ҳатто ашаддий ўғрилар ва талончилар ҳам ибодатхоналарга ҳужум қилишмаган.

Ибодатхоналарда дастлаб товарларни айирбошлаш натурал шаклда амалга оширилар эди. Бу эса, товарларни сақлаш учун катта ҳажмдаги омборхоналарни талаб этар эди. Бунинг устига, айирбошлашда эквивалентликни сақлаш муаммоси юзага келди.

  • Ибодатхоналарда дастлаб товарларни айирбошлаш натурал шаклда амалга оширилар эди. Бу эса, товарларни сақлаш учун катта ҳажмдаги омборхоналарни талаб этар эди. Бунинг устига, айирбошлашда эквивалентликни сақлаш муаммоси юзага келди.
  • Натижада ибодатхоналар ходимлари, руҳонийлар металл пулларнинг афзаллигини пайқаб қолишди. Дастлаб олтин, кумуш, мис ва бронзадан пул сифатида кенг фойдаланиш йўлга қўйилди. Кейинчалик улар орасидан олтин ва кумуш умумий эквивалент сифатида ажралиб чиқди.

Ибодатхоналар ҳисобга олиш операцияларини ҳам амалга оширишга мажбур бўлишди. Чунки, операциялар ҳажми ва уларда иштирок этувчиларнинг сонини кўпайиши билан операцияларни ҳисобга олиш мураккаблашди.

  • Ибодатхоналар ҳисобга олиш операцияларини ҳам амалга оширишга мажбур бўлишди. Чунки, операциялар ҳажми ва уларда иштирок этувчиларнинг сонини кўпайиши билан операцияларни ҳисобга олиш мураккаблашди.
  • Товар муносабатларининг пайдо бўлиши ва давлат ҳокимияти институтларининг пайдо бўлиши билан ибодатхоналарнинг пул операциялари ривожланди.
  • Дастлаб ибодатхоналар пул маблағлари ва мулкларни бепул сақлашган. Кейинчалик улар сақлашни пуллик қилишди ва бир вақтнинг ўзида кредит беришни йўлга қўйишди.
  • Ибодатхоналарнинг кредит операциялари ҳажмининг ошиб бориши уларга, ерларни сотиб олиш ва сотиш, солиқлар йиғиш ва давлат мулкини бошқариш имконини берди.
  • Шундай қилиб, ибодатхоналар пул хўжалигининг шаклланишига, ссуда операцияларининг пайдо бўлишига, ҳисоб-китоб хизматларининг юзага келишига сабаб бўлди.

Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling