- Марказий банклар тижорат банклари базасида пайдо бўлган.
- Марказий банклар турлича номланади. Масалан, Хитойда Халқ банки, Қозоғистонда Миллий банк, АҚШда Федерал захира тизими, Ўзбекистонда Марказий банк деб номланади.
- Дунёнинг 3 мамлакатида – Саудия Арабистони, Сингапур ва Лихтенштейнда Марказий банк мавжуд эмас.
- В. Смит:
- Марказий банкларнинг пайдо бўлишининг асосий сабаби – миллий даромадни пул муомаласи механизмлари орқали давлат фойдасига қайта тақсимлашга бўлган эҳтиёж ҳисобланади.
- Монархларнинг қарз маблағларига бўлган эҳтиёжларини узлуксиз таъминлаш имконини берадиган алоҳида молия институтини ташкил этиш зарурияти туғилди.
В.Хуанг: - В.Хуанг:
- Марказий банкларнинг пайдо бўлиши банклардаги депозитларни суғурталашнинг зарурлиги билан изоҳланади.
- С. Моисеев:
- Марказий банкларнинг пайдо бўлиши айрим давлатларда хусусий банкларнинг умуман амвжуд эмаслиги, бюджетга солиқ тўловларини ундириш, давлатни фавқулодда ҳолатларда молиявий маблағлар билан таъминлашнинг зарурлиги билан белгиланади.
М. Ротбард: - М. Ротбард:
- Марказий банкларнинг пайдо бўлиши банк инқирозларининг олдини олиш, пул эмиссиясини марказлаштиришнинг зарурлиги билан белгиланади.
- А.Навой:
- Марказий банкларнинг юзага келиши давлат учун жорий молиявий муаммоларни ҳал қилиш имконини берадиган қулай инструментни яратишнинг зарурлиги билан белгиланади.
- Давлат олтин тўғрисидаги маълумотларни махфийлаштириш йўли билан муомалага таъминланмаган банкоталарни чиқариш имконини берди.
- Дунёда энг биринчи ташкил этилган Марказий банк бўлиб, Швеция Марказий банки – Риксбанк ҳисобланади.
- У 1650 йилда ташкил этилган.
- Риксбанк олтин тангалар билан таъминланган депозит сертификатларини 1650 йилда муомалага чиқарди. Ушбу сертификатлар қироллик ҳудудида барча турдаги пуллар билан тенг муомалада бўлган.
- Аммо эмиссион банк сифатида ташкил этилган биринчи банк Англия Марказий банки ҳисобланади. У 1694 йилда ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |