Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари


Омборга тайёр маҳсулотларни қабул қилиш


Download 74.98 Kb.
bet14/18
Sana16.06.2023
Hajmi74.98 Kb.
#1491179
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
хисобот

Омборга тайёр маҳсулотларни қабул қилиш. Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришдан омборга топшириш учун тайёр маҳсулотни омборга топшириш юк хати (накладная) бирламчи ҳужжат сифатида қўлланилади (шакл рақами ТМ-18). Юк хати топширувчи ва олувчининг моддий жавобгар шахслари томонидан имзоланади ва маҳсулот ҳаракатини ҳисобга олиш учун бухгалтерияга топширилади.
Бундан ташқари, маҳсулотни ишлаб чиқаришдан омборга топшириш учунцехларда икки нусхадан тўлдирадиган қабул қилиш-топшириш юк хатлари, далолатномалар, спецификациялар ёки бошқа ҳужжатлар билан берилиши мумкин. Юк хати (накладной)да ҳар бир маҳсулот тури бўйича миқдори, бир бирлик маҳсулотни ҳисоб нархи ва чиқарган маҳсулот қийматини ҳисоб нархи билан кўрсатилади. Юк хати цех-топширувчи, қабул қилувчи омбор ва техник назорат бўлими вакиллари томонидан имзоланади. Қабул қилиш-топшириш юк хатига ишлаб чиқарган маҳсулот сифати ҳақида лаборатория ёки техник назорат бўлими хулосаси илова қилиниши мумкин, ёки бу ҳақидаги белги бевосита юк хатига кўрсатилади.
Юк хатлари ёки қабул қилиш-топшириш далолатномалари билан бир қаторда ҳар бир маҳсулот номи учун ёзилган йиғма қайдномалар ҳам қўлланилади. Йиғма қайдномада ой давомида топширилган маҳсулот бўйича барча операциялар акс эттирилади.
Тайёр маҳсулотлар, товар-моддий қийматликларнинг омбор ҳисобини юритишда икки хил ҳисоб усули қўлланилади: навли ва партияли.
Навли усулда маҳсулотларнавлар (номлар) бўйича омборларда сақланади ва унинг мавжудлиги ва ҳаракати (кирими ва чиқими) навли ҳисоб карточкаларидаакс эттирилади. Ҳар бир янги партия кирими бир хил номдаги ва навдаги мавжуд товарларга қўшилади. Моддий жавобгар шахслар маҳсулот ҳисобини товар-моддий бойликларни ҳисобга олувчи журналда олиб боришлари мумкин, унда ҳар бир маҳсулот тури ва нави учун бир ёки бир неча саҳифа очилади (қабул қилиш ва чиқим бўйича операциялар ҳажмига қараб).
Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштиришда бухгалтерия ҳисобининг тегишли регистрлари магнит ташувчилар бўйича ҳужжатли бўлмаган шаклда тузилиши мумкин.
Партияли усулда товарлар ҳисоби навли усулга ўхшаб бир хил тартибда, лекин ҳар бир маҳсулот партияси учун алоҳида олиб борилади. Партия деб бир хил ҳужжат ёки бир неча ҳужжатлар билан бир вақтнинг ўзида қабул қилинган маҳсулотларни тушуниш керак.
Ушбу маҳсулотлар партияси омбордан чиқим бўлгандан сўнг ёки озгина қолдиқлар мавжуд бўлса бу тайёр маҳсулот партияси бўйича инвентаризация ўтказилади ва тайёр маҳсулотлар партияли чиқими бўйича далолатнома тузилади (МХ-12 шакл). Инвентаризация давомида алоҳида партия кирими ва чиқими бўйича маълумотларда тафовутлар аниқлансатайёр маҳсулотнинг алоҳида партияси харажати бўйича далолатнома тузилади (МХ-11 шакл). Инвентаризация жараёнида аниқланган ортиқча маҳсулотлар кирим қилинади ва камомадлар ва йуқотишлар5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар”ҳисобварағи-нинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Табиий йўқотиш нормалари доирасида камомадлар ва йуқотишлар сотиш харажатларига, нормалардан ортиқчаси –айбдор шахслар ҳисобига ўтказилади.
Маҳсулотларни жўнатиш ва сотишни ҳужжатлаштириш. Тайёр маҳсулотни харидорларга (буюртмачиларга) чиқариш ташкилотларда тегишли бирламчи ҳисоб-китоб ҳужжатлари – юк хати асосида амалга оширилади. Юк хатианинг стандарт шакли сифатида М-15 шакл “Материалларни четга чиқариш юк хати” дан фойдаланиш мумкин.
Бухгалтерия бўлими ташкилотнинг бошқа бўлинмалари (сотиш, қўриқлаш ва бошқалар) билан биргаликда тизимли равишда тайёр маҳсулот ва бошқа активларнинг омборидан чиқиб кетишини ва ҳақиқий жўнатилганини текшириб борадилар. Бунинг учун юк хатлари маълумотлари ва юк хатларини қайд қилиш журналининг муайян графаларини таққослаш йўли билан амалга оширади.
Тайёр маҳсулотлар жўнатиш юк хати ва корхонанинг бошқа шунга ўхшаш бирламчи ҳужжатлар асосида (одатан сотиш бўлими) белгиланган шаклда икки нусха ҳисобварақ-фактура ёзилади, биринчи нусхаси харидорга берилади ва иккинчи нусхаси сотиш китобида қайд қилиш ва қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш учун МЕБда қолади. Ҳозирги пайтда ЭҲМлардан кенг қўлланилгани учун ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда харидорга юбориляпти. Бу ҳақда Солиқ кодексининг 47 моддасида атрофлича тушунтириш берилган.
Маҳсулотлар, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.


Download 74.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling