Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари


Ҳисоботнинг асосий шакллари ва турлари


Download 74.98 Kb.
bet16/18
Sana16.06.2023
Hajmi74.98 Kb.
#1491179
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
хисобот

Ҳисоботнинг асосий шакллари ва турлари. Иқтисодий мазмуни ва ҳисобот кўрсаткичларини олиш манбаига кўра, молиявий ва статистик ҳисоботга бўлинади.
Молиявий ва статистик ҳисобот собиқ советхўжалик юритиш тизимида битта давлат ҳисоботи деб қаралар эди. Улар асосан юқори ташкилотларга, молия органига, банк муассасига, статистик органига топширилар эди.
Аммо улар ўртасидаги энг муҳимфарқкўрсаткичлар мазмунида ва тегишли ҳисобот шаклларини тузиш усулидадир. Статистик ҳисоботи, оператив-техник, статистик ва молиявийҳисобининг маълумотлари асосида тузилса, молиявийҳисоботи эса асосан ҳужжатлар билан тасдиқланадиган бухгалтерия ҳисоби ёзувлари асосида тузилади.
Молиявийҳисоботида асосан умумий кўрсаткичлар, масалан, корхона маблағлари, баланс фойдаси ва ҳ.к. Статистик ҳисоботда бўлса, абсолют миқдорлар билан бирга нисбий ва ўрта миқдорлар ҳақида маълумот беради.
Масалан фоизларнинг ўсиш темпи, ўртача даража у ёки бу кўрсаткичларнинг ўсиш ёки пасайиш динамикаси ва бошқалар.
Молиявий ҳисобот хўжалик фаолияти ҳақидаги асосий таъминот манбаидир. У биринчидан, корхонанинг ўзига керакдир. Икинчидан – корхонада ишламайдиган шахсларга (ҳиссадорлик жаъмиятларида), яъни ўз маблағини улуш сифатида қўйганҳиссадорлар ва бошқа кредиторларга керак. Учинчидан ҳисобот давлатнинг солиқ ва бошқа органларига керак.
Молиявий ҳисобот турли молия ва тижорат тузилмалари учун керак. Улар қимматли қоғозларни олди-сотдисини олиб борадилар, яъни биржалар, банклар.
Молиявий ҳисобот авваломбор корхона мулки таркибини ҳамда корхона молия натижаларини характерлайди. Ундан ташқари бу ҳисоботда бошқа корхоналар билан бўладиган ҳисоб-китоблдар, молия органлари ва банк муассасалари билан бўладиган ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Ҳисобот маълумотларини мана шундай тўлиқ берилиши шу билан тавсифланадики, корхона мустақилиқтисодий объект деб қаралади.
Статистик ҳисобот ўз олдига харажатлар жараёни устидан умумий назоратни амалга оширишни мўлжаллайди. Статистика айрим олинган корхонага мустақил объект эмас, балки бутун иқтисодиётнинг бир қисми деб қарайди. Статистик ҳисобот ҳудуд, тармоқ бўйича, маълум бир кўрсаткичларни бажарилишини назорат қилиб, улар тўғрисида маълумот беради. Шунга қараб, статистик ҳисоботи шаклланиб боради.
Ҳисобот иқтисодиётдаги аҳамиятига қараб, умумдавлат ва корхона ичидаги бўлиниш мумкин.
Умумдавлат ҳисоботи Молия вазирлиги ва Давлат статистик қумитаси томонидан белгиланган шакл ва тартибда тузилади ва тегишли органларга ўз вақтида топширилиши лозим бўлади. Корхона ичидаги ҳисобот эса қисқабўлиб, шу корхона ичида фойдаланилади. Масалан, кассир ҳисоботи, моддий жавобгар шахс ҳисоботи ва маълум бир ташкилий-техникавий тадбирларни амалга ошириш режаларининг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот. Бу ҳисоботлар корхона раҳбари, бош ҳисобчи белгилаган муддатда тегишли бўлимларга, яъни асосан бухгалтерия бўлимига топширилиши лозим.
Ҳисоботда бир корхона кўрсаткич маълумотлари ёки бир неча корхона кўрсаткич маълумотлари кўрсатилган бўлиши мумкин. Демак, шу хусусиятига кўра ҳисобот дастлабки ва йиғма бўлиши мумкин.
Йиғма ҳисобот бирлашмалар, ассоциациялар, ҳиссадорлик жамиятлари, бош бошқармалар, вазирликлар,тармоқнинг бошқа юкори ташкилоти томонидан тузилади.
Ҳисоботни тузиш ва топшириш муддатига кўра, йил ичидаги (давомидаги) ва йиллик ҳисоботга ҳам бўлиш мумкин. Йил ичидаги ҳисобот эса, ойлик, чораклик ва ярим йиллик бўлади. Ойлик ҳисобот асосан, айрим солиқ ҳисоботлари ва ҳисоб-киторлар ва статистик ҳисоботидан иборат бўлади.
Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан иборатдир.
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасида йиллик молиявий ҳисобот таркиби келтирилган:
-бухгалтерия баланси;
-молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

  • пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот;

  • хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот; - изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.

Халқаро стандартлар бўйича тузиладиган молиявий ҳисоботга доир талаблар молиявий ҳисоботнинг халқаро стан
дартларида белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби субъекти молиявий ҳисоботни тузишда мустақил балансга ажратилган ўз ваколатхоналарининг, филиалларининг ва бошқа таркибий бўлинмаларининг бухгалтерия балансларини ҳамда бошқа ҳисобот шаклларини киритиши керак.
Молиявий ҳисобот ҳисобот йили бошидан ортиб борувчи якун билан тузилади.
Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни ЎзР Молия вазирлиги томонидан белгиланади.


Download 74.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling