Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари
Download 74.98 Kb.
|
хисобот
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ
Молиявий ҳисоботнинг мазмуни ва таркиби Бухгалтерия ҳисобининг муҳим вазифаларидан бири корхона хўжалик фаолияти бошқарувини таъминлаш мақсадида унинг молиявий ҳолати тўғрисида умумлаштирилган маълумотлар бериб бориш ҳисобланади. Корхоналарда - маълум бир даврга ҳисобкўрсаткичларини умумлаштириш ҳисобот деб аталиб, у корхона молиявий хўжалик фаолиятининг натижаси ва маълум бир даврга режа кўрсаткичларининг бажарилиши бухгалтерия, статистик ва оператив–техника ҳисоби маълумотларига асосланиб тузилади. Ҳисобот кундалик ҳисоб маълумотларини ҳисоблаш, гуруҳлаш йўли билан тузилади. Ҳисобот бир неча шаклларда тузилади. Унинг шаклларида ҳисобот давридаги факат ҳақиқий маълумотларгина эмас, балки ўтган давр маълумотлари ҳам кўрсатилади. Ҳисобот шаклларида бундай кўрсаткичларнинг бўлиши, корхона молия хўжалик фаолиятини ташкил қилишда катта аҳамиятга эга. Ҳисобот маълумотларини таҳлилқилиш асосида фақат у ёки бу корхонанинг хўжалик фаолияти натижасига баҳо берилибгина қолмасдан, балки иқтисодиётнинг айрим тармоқлари иш натижасига ҳам баҳо бериш мумкин. Ҳисобот маълумотларини ўрганиш корхонада мавжуд бўлган ички резервларни аниқлаш ва уларни ишга солиш имкониятини ҳам беради. Ҳисобот кўрсаткичлари келгуси йиллар режаларини тузиш учун асос бўлибҳам хизмат қилади, чунки келажак режаларини тузиш учун мавжуд имкониятларни билиш муҳимаҳамиятга эгадир, бундай маълумотлар ҳисоботда мавжуд бўлиб, у яна жорий ҳисоботларнинг ташкил қилинишига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатади. Ҳисоботдан корхона раҳбарлари, иқтисодиётни бошқаришнинг барча ташкилотлари ва ташқи фойдаланувчилар (инвесторлар, ҳиссадорлар) томонидан тўғри фойдаланилиши учун у қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: корхона ишини аниқ, тўғри ва оддий қилиб акс эттириш; ўз вақтида тузиш ва тегишли ташкилотларга кечиктирмасдан топтириш; ҳисобот кўрсаткичларининг режа кўрсаткичларига мослашганлигини акс эттириш ва уларни таққослаш; Режа ва ҳисоб маълумотлари ўз иқтисодий мазмуни ва ҳажмига кўра бир хил бўлиши керак. Бундай таққослиликни таъминалаш учун қуйидаги шароитлар зарур: а) ўтган давр хронологик даврнинг мос келиши ҳисоботда ва ҳисоб маълумотлари маълум бир даврни ёки маълум бир вақтни акс эттириши лозим; б) ўтган давр жорий давр объетларининг бир хил гуруҳланиши; в) ўтган давр ва жорий давр ҳисобгуруҳларининг бир хил усулда аниқланиши. Бундай бир хилликни таъминлаш учун махсус йўл-йўриқлар ишлаб чиқилган. Масалан: шундай йўл-йўриқлардан бири чакана товар айланмани режалаштириш,ҳисоблаш, товарларни қийматини калькуляция қилиш; г) баҳонинг бир хиллиги. 4) ўтган давр кўрсаткичлари билан ҳисобот даврдагилари билан таққослаш. Ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини ҳақиқийси билан тўғри келишини инвентаризация йўли билан текшириб турилади, бу эса кўрсаткичларни ҳақиқатдагиси билан тўғрианиқ ва объектив бўлишини таъминлайди. Молиявийҳисобот жараёнини халқароамалиётда 4 та жараёнга бўлишқабулқилинган. Биринчи босқичда барча хўжаликжараёнлари ёппасига ҳужжатлаштирилади. Иккинчи босқичда, ҳисоб маълумотлари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида (ситетик ва амалиёт) ҳисоб регистрларида гуруҳланган ҳолда акс эттирилади. Учинчи босқичда ҳисобот шакллари ташкил топади. Тўртинчи босқичда корхона фаолияти ҳисобот маълумотлари асосида таҳлилқилинади ва фаолиятга баҳо берилади. Кўрсатилган 4 босқич, ягона тизим деб қаралиши лозим. Бу молиявийҳисоботнихалқаро стандартлари талабидир. Download 74.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling