Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари


Ҳисоб-китоб ҳисобварағи бўйича операцияларни ҳисобга олиш


Download 74,98 Kb.
bet4/18
Sana16.06.2023
Hajmi74,98 Kb.
#1491179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
хисобот

Ҳисоб-китоб ҳисобварағи бўйича операцияларни ҳисобга олиш




Ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағибўйича операциялар ҳисоби. Ташкилотлар, одатда, кредиторлар ва контрагентлар мажбуриятлари бўйича пул ҳисоб-китобларини банклардаги миллий ёки хорижий валютадаги ҳисоб рақамлари орқали нақд пулсиз тўловлар орқали амалга оширадилар.
Турли хил нақд пулсиз тўловларни ўтказиш учун ҳар бир ташкилот банк муассасаларида бир неча ҳисоб рақамларини (миллий ва хорижий валютада) очиши мумкин.
Ҳисоб рақами очиш ва банк ҳисобварағи шартномасини тузиш учун ташкилот банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

  • белгиланган намунадаги ҳисоб рақамини очиш учун ариза;

  • ташкилот Уставининг нотариал тасдиқланган нусхалари;

  • ташкилотни солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказганлиги тўғрисида солиқ органидан маълумотнома (СТИР);

  • Пенсия жамғармаси ва Мажбурий тиббий суғурта фондига бадаллар тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;

  • ташкилот муҳри изи туширилган раҳбар, унинг муовини ва бош ҳисобчиининг имзолари намуналари ёзилган карточка;

  • ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчиини тайинлаш тўғрисидаги буйруқларнинг нусхаси.

Ташкилот билан ҳисоб рақами очиш пайтида банк ҳисобварағи шартномаси тузилади, унда ҳисоб-китоб ва касса хизматлари кўрсатиш, ташкилот ҳисоб рақамига пул жойлаштириш шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқалар акс эттиради.
Ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва банк операцияларини амалга ошириш учун Марказий банкнинг лицензиясига эга бўлган ҳар бир молия-кредит муассасаси Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказида вакиллик ҳисобварағи (корреспондентский ҳисобварақ) очилади.
Банкларнинг ҳисоб рақамлари ва корреспондентлик ҳисоб рақамлари 20 та рақамли белгидан иборат.
Икки йил ичида мижознинг ҳисобварағида пул маблағлари ва ушбу ҳисобварақ бўйича операциялар мавжуд бўлмаган тақдирда, банк ўз мижозини ёзма равишда хабардор қилиб, банк ҳисобварағи шартномасини бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга. Банк томонидан бундай хабар берилган кундан бошлаб икки ой муддат ўтгач, ушбу муддат ичида мижознинг ҳисобварағига ҳеч қандай маблаг келиб тушмаган бўлса, банк ҳисоб-китоб шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.
Ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишда ташкилотлар нақд пулсиз тўловлар шакллари ва ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган стандарт ҳужжатлар билан олиб боришлари керак.
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
-тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар;
-аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар; -инкассо бўйича ҳисоб-китоблар; -чеклар билан ҳисоб-китоблар.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шакли ва ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тури маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчи ўртасида тузиладиган шартномага (битимга) мувофиқ белгиланади.
Банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда маблағларни мижознинг ҳисобварағига кирим қилиши ёки маблағларни унинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариши шарт.
Банклар мижознинг топшириғига биноан электрон тўловни тегишли тўлов ҳужжати тушган кунда, агар у банкнинг амалиёт куни мобайнида тушган бўлса, амалга ошириши шарт. Агар тўлов ҳужжати амалиёт куни тугаганидан кейин тушса, банклар электрон тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт.
Банклар “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎзРнинг Қонунига мувофиқ, ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни амалга оширишни рад этишга ҳақли.
Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловлар бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши керак, тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди.
Маблағлар маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилгандан сўнг, маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказилади, чеклар ва БПК (банк пластик карталари)лар бўйича ҳисоб-китоб қилиш бундан мустасно.
Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли миқдорда маблағлар бўлмаган тақдирда, маблағларни ҳисобдан чиқариш “Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага” мувофиқ амалга оширилади.
Маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчи томонидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун тўланиши зарур бўлган пеняни ҳисоблаш ва ундириш бўйича банклар жавобгар бўлмайди.
Мижоз ҳисоб-китоб операцияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, масалалар суд орқали ҳал этилади.
Банклар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар Марказий банкнинг Ҳисобкитоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақларидан Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали миллий валютада амалга оширилади.
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга” (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) мувофиқ амалга оширилади.

Download 74,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling