Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари
Download 74.98 Kb.
|
хисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаолият турлари Пул маблағларининг келиб тушиши
Корхона пул маблағларининг қайси манбалардан келиб тушиши бўйича гуруҳлаш,қайси фаолият турлари корхона учун иқтисодий жиҳатдан самарали эканлигини аниқлаш учун зарур. Ушбу маълумотлар қайси манбалар ҳисобига пул маблағлари киришининг оқимини кўпайтириш омилларини аниқлаш имкониятини беради. Қуйидаги жадвалда корхоналарнинг пул маблағларини келиб тушиш манбалари бўйича туркумланиши келтирилган (2.2-жадвал). 2.2-жадвал Пул маблағларини келиб тушиш манбалари бўйича туркумлаш
Пул маблағларини турлари бўйича гуруҳлаш корхона юқори ликвидликка эга бўлган маблағларнинг қайси турларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот беради. Корхоналарда пул маблағларининг қуйидаги турлари мавжуд: миллий валюта (сўм)даги пул маблағи. Чет эл валютасидаги пул маблағи. Аккредитив, чек дафтарчалари ва бошқа тўлов ҳужжатларидаги пул маблағлари. Маълумки, сўмдаги пул маблағларига корхонанинг ўз кассасида сўмда сақланаётган нақд пуллари ва банк ҳисоб рақамларида сақланаётган пулларни киритиш мумкин. Чет эл валютасида сақланаётган пул маблағларига эса, корхона кассасидаги чет эл валюталаридаги пул маблағлари ва банкдаги валюта ҳисоб рақамида сақланаётган пуллар киради. Аккредитив, чек дафтарчалари ва бошка тўлов ҳужжатларидаги пул маблағларига корхона кассасидаги ва 5500-"Банклардаги махсус ҳисоб рақамлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”ҳисобварағидаги миллий ва чет эл валютасидаги пул маблағлари киради. Ушбу пул маблағлари белгиланган муддатларда фойдаланилиши ва муддати ўтгандан сўнг эса, корхонага хизмат қилувчи банкка топширилиши зарур. Улар ушбу муддат ичида белгиланган мақсадлар учун тўлов воситаси, яъни пулнинг вазифасини бажаради. Муддати тугагандан сўнг эса, у банкда сақланаётган пуллар таркибига ўтади. Пул маблағларининг аккредитив ва чек дафтарчаси шаклига ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, хўжалик субъектлари ўртасидаги ҳисоб-китобларни тезлатиш ва ишончдан чиққан ёки бир-биридан анча узоқда жойлашган юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китобларда қўллашдан иборатдир. Пул маблағларини юқорида келтирилган белгилари бўйича туркумлашдан ташқари уларни корхона фаолиятида қатнашаётган ва қатнашмаётган пул маблағларига ҳам бўлиш мумкин. Корхона фаолиятида қатнашаётган пул маблағлари корхонанинг у ёки бу фаолиятида иштирок этади ва унга маълум даражада даромад келтириш учун хизмат қилади. Корхона фаолиятида қатнашмаётган пул маблағларига у ёки бу сабабга кўра ёки қонунбузарлик оқибатларида корхона фаолиятида қатнашмаётган пул маблағларини киритиш мумкин. Уларга ҳисобдор шахсларга аниқ мақсадлар учун берилган пул маблағларининг ўз вақтида бўнакҳисоботини бермаслиги оқибатида четга чиқиши, пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан муҳрланиши ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бугунги кунда умуман олганда пул маблағларини юқорида келтирилган белгилари бўйича гуруҳлаш ва улардан бухгалтерия ҳисобини юритишда фойдаланиш даражаси етарлича эмас. Бизнингча бунинг асосий сабаби охирги йилларда молиявий ҳисоботнинг мазмуни ва унинг шакллари халкаро стандартлар даражасига анча яқинлаштирилган бўлсада, молиявий ҳисоб юритишнинг услуби эскилигича қолиб кетмоқда. Бунинг оқибатида эса, бухгалтерия ҳисоби ўзининг маълумот бериш вазифасини етарли даражада бажара олмай қолди. Айниқса бу пул маблағлари ва унинг ҳаракатини акс эттирувчи ҳисобот шаклларини тўлдириш учун зарур маълумотлар тўплашда қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Натижада молиявий ҳисоботнинг “Молиявий натижалар тўғрисидагиҳисобот”ва “Пул оқимлари тўғрисидагиҳисобот”ларни тўлдириш учун зарур маълумотлар бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлари ва ҳисоб регистрларидан йиғиш орқали тўпланмоқда. Албатта, бу биринчидан бухгалтерия аппарати ходимларининг бажараётган ҳисоб ишлари ҳажмини ошириш билан бирга, олинаётган маълумотларнинг аниқлик даражасига ҳам бевосита таъсир қилади. Пул маблағлари ҳисобини ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан ўрганиш келгусида молиявий ҳисобнинг услубий асосларидан бири ҳисобланган бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасини молиявий ҳисобот шакллари талаб қиладиган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш нуқтаи назаридан ривожлантириш зарурлигини кўрсатади. Амалдаги ҳисобварақлар режаси ва уларда бухгалтерия ҳисоби ёзувларини амалга ошириш усуллари бугунги кунда улар олдига қўйилган талабларни бажара олмайди. Download 74.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling