Пул муомаласи, кредит ва банклар (4 соат) i-машғулот Режа


Бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари


Download 89.09 Kb.
bet7/18
Sana09.06.2023
Hajmi89.09 Kb.
#1471011
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
6-мавзу молия тизими

4. Бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари.
Давлатнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳисобланади. Бундай барқарорлаштиришга монетар сиёсат воситалари қатори фискал сиёсат орқали ҳам эришилади. Фискал сиёсат шунингдек, бюджет-солиқ сиёсати деб ҳам айтилади.
Бюджет-солиқ сиёсати деганда ноинфляцион ЯИМ ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандлиликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора тадбирлар тушунилади.
Иқтисодиёт турғунлик ёки пасайиш даврида бўлган вазиятларда давлат томонидан рағбатлантувчи фискал сиёсат-фискал экспансия олиб борилади. Яъни, давлат қисқа муддатда иқсодиётнинг пасайиши муаммосини давлат харажатларини ошириш ёки солиқларни камайтириш, ёҳуд иккаласини бир вақтнинг ўзида олиб бориш эвазига ҳал этади. Узоқ муддатда давлат харажатларининг юқори бўлиши ва солиқларни камайтириш ишлаб чиқариш омилларининг ўсишига ва натижада, иқтисодий салоҳиятнинг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Аммо, бунга Марказий банк томонидан олиб бориладиган пул-кредит сиёсатидан самарали фойдаланиш ва давлат харажатлари таркибини мақбул ҳолатга олиб келиш орқалигина эришиш мумкин. Иқтисодиётда тўлиқ бандлик ва ортиқча талаб натижасида инфляция келиб чиқиши мумкин бўлган вазиятларда чекловчи фискал сиёсат- фискал рестрикция олиб борилади. Чекловчи фискал сиёсат давлат харажатларини (G) камайтириш ёки солиқларни (Т) ошириш ёки бўлмаса иккала тадбирни бир вақтда олиб бориш орқали иқтисодиётнинг даврий ўсишини чегаралашдан иборат. Қисқа муддатли даврларда ушбу тадбирлар талаб инфляциясини камайтиради. Узоқ муддатли даврларда эса юқори солиқлар иқтисодиётда стагнацияга олиб келиши мумкин. Бу эса мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини издан чиқаради. Бунга давлат харажатларидан самарасиз фойдаланиш қўшимча туртки бўлиши мумкин.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган фискал сиёсатни янада такомиллаштириш, солиқлар ва бюджет харажатларидан иқтисодиётни барқарор ўстиришни рағбатлантиришнинг амалий воситалари сифатида фойдаланиш борасида чора-тадбирлар белгиланаётганда бугун жаҳон иқтисодиётида юзага келган ва мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўштказаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини ҳисобга олиш зарур бўлади.
Мамлакатимиз иқтисодиёти жаҳон хўжалик ва иқтисодий-молиявий тизимига интеграциялашган бир шароитда жаҳон молиявий инқирози, аввало унинг оқибатлари бизга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бу таъсирлар қуйидагилар:

  • жаҳон бозорида талабнинг пасайиши натижасида Ўзбекистон экспорт қиладиган маҳсулотларга талаб вауларнинг нархи тушиб кетиши( натиэада экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати ёмонлашади;

  • мамлакатимизга инвестиция қилиши мумкин бўлган потенциал хорижий инвесторлар моливий аҳволининг ёмонлашуви натижасида хорижий инвестициялар миқдорининг эҳтимол тутилган пасайиши.

“Дунёнинг нуфузли экспертлари томонидан билдирилаётган фикрларга кўра, бу инқироз жорий йилда ва 2010 йилда ҳам давом этиши ва эҳтимол янада чуқурлашиши кутилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ўз-ўзидан аёнки, мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009 -2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури Ўзбекистонни 2009 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади”*.
Дастурда белгиланган асосий чора-тадбирлар йўналишлари қуйидагилардир:
1) экспортга маҳсулот чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва барқарор ишлашини таъминлаш;
2)маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига бўлган ички талабни рағбатлантириш;
3)иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги инвестицион фаолликнинг ресурс базасини кенгайтириш ва ўсишини таъминлаш;
4)электр-энергетика соҳасини модернизациялаш, энергия сиғимини қисқартириш ҳамдаэнергия тежамкорлик тизимини жорий этиш;
5)кичик бизнес ривожланишини қўллаб қувватлаш, аҳоли бандлилиги ва янги иш ўринлари ташкил этишга кўмаклашишни кучайтириш.
Мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, қисқа муддатда биз учун мутлақо янги, локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурларини амалга ошириш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган, чуқур ўйланган ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишлар натижасида кейинги йилларда экспорт соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилди.

Download 89.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling