Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча
Пул назариясининг янгича талқин қилиниши
Download 37.53 Kb.
|
pul nazariyasi
Пул назариясининг янгича талқин қилинишиЗамонавий миқдорий назария қоғоз пуллар муомаласига асосланади. Бу назария А. Маршалл, америкалик И. Фишер, шведлар Г. Нассель ва Б. Хансен, иқтисодчи А. Пигу, монетарист М. Фридмен тадқиқотларида ўз аксини топди. Америкалик иқтисодчи, статистик ва математик И.Фишер (1867-1942йй) пулнинг миқдорий назариясига янги сифат киритди. У пул-нинг меҳнат қийматини рад этди ва пулнинг «сотиб олиш қуввати»га асосланди. Миқдорий назарияни математик йўл билан исботламоқчи бўлган И. Фишер пулнинг «сотиб олиш қувватига» таъсир этувчи олти омил-ни кўрсатди: М–муомаладаги нақд пул массаси; В–пулнинг айланиш тезлиги; Р–ўрта (тортилган) баҳо; Қ–товарлар миқдори; МИ–банк депозитлари йиғиндиси; ВИ–депозит-чек муомаласи тезлиги. Товарлар учун тўланган пул йиғиндиси, товарлар йиғиндисининг товарлар баҳосига кўпайтмасига тенг: МВ = РҚ
РҚ
В Энди, Фишер назариясининг баъзи камчиликларини кўриб чиқ-сак. Биринчидан, у товарлар баҳолари йиғиндиси ўрнига, барча товарлар миқдорининг ўртача тортилган баҳоларини олади. (РҚ). Унинг фикрича, товарлар бозорга баҳога эга бўлмаган ҳолда кириб келади. Қиймат назариясига кўра эса, товар бозорга баҳо билан кира-ди. Демак, баҳони товардан ажратиш мумкин эмас. Иккинчидан, Фишер узоқ вақт оралиғидаги В ва Қ ўзгарувчиларни ўзгармас (бир маромли) деб олди. Бунинг натижасида эса иккита эрксиз ўзгарувчи – пул миқдори ва баҳо қолади. Учинчидан, бу икки ўзгарувчиларнинг ўзаро боғлиқлигидан ке-либ чиқиб, Фишер баҳолар кўлами натижа бўлиб, у бошқа омиллар ўзгаришига сабаб бўла олмайди, деган бир томонлама хулоса чиқа-ради. Пулнинг миқдорий назарияларидан бири Кембриж ёки касса қолдиқлари назариясидир. Бу назарияни А. Маршалл, А. Пигу кейин-чалик Ж. Кейнс тарғиб қилган. Бу ғоя бўйича пул ҳаракатининг боши бўлиб жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг хўжалик айланмада бўлган пуллар (касса қолдиқ пуллари) ҳисобланади. Касса қолдиқларидан А. Пигу фикри бўйича истеъмол фондларидан ташқари суғурта фонди, инвестиция бўйича жамғарма фонди ташкил қилиниши керак. Пигу тенгламаси «алмашув тенгламаси»дан фарқ қилади. Яъни унда янги кўрсаткич «жамғарма коэффициенти» қўлланилган бўлиб қуйидаги кўринишда ифодаланади. Download 37.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling