Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча
М= К х Р х П бир қисми (пул шаклида)
Download 37.53 Kb.
|
pul nazariyasi
М= К х Р х П бир қисми (пул шаклида)
Бу ерда, К – коэффициент ёки РП нинг бир қисми (пул шакли-да), касса қолдиғи. Р – маълум давр ичида ишлаб чиқарилган реал маҳсулот ҳажми. Масалан, РП – 800 млрд. доллар бўлса, К унинг 1/8 қисмини ташкил қилади. У вақтда М қ 800 млрд. : 8 қ 100 млрд. доллар. Демак, яратилган ялпи маҳсулотни кўрсатилган баҳода жойлаштириш учун РП дан 8 марта кам бўлган пул массаси зарур. Ҳозирги замон монетаризми. Монетаризм пул назарияси 50 йил-лар ўртасида пайдо бўлган. Бу оқимнинг кўзга кўринган намоёндаси М. Фридман ҳисобланади, у Чикаго университетининг профессори, иқтисод соҳаси бўйича Нобель мукофоти соҳиби. Бу оқимга М. Фрид-мандан ташқари, К. Бруннер, А. Мольцер, Д. Лейдлер, Ф. Кейген ва бошқа иқтисодчилар киради. Пул назариясида катта муваффақият қозонган ғоя – Фридман-нинг пулнинг миқдорий назарияси бўлиб, у муомаладаги пул миқдори ўзгариши билан товар баҳолари ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни, монетар сиёсат назарияси, яъни жамиятда бўлган иқти-содий тебранишлар пул массасининг ўзгариши туфайли бўлиши, пулнинг иқтисодий самарадорликка таъсири кабиларни ёқлаб чиқади. Ҳозирги замон монетаризмига бир гуруҳ иқтисодчилар қаламига мансуб «Пулнинг миқдорий назариясига оид тадқиқотлар» (1956 йил) деб номланган асар билан асос солинди. Унинг бош ғояси иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлайди, бу механизминг асосий воси-таси пул ҳисобланади деган хулосадан иборат. Монетаризм пулни олқишловчи назариядир. Монетаристлар иқтисодий ўсишнинг энг муҳим шарти инфляцияни даф этиш ва пулни соғломлаштириш, пулни хўжалик муомаласи воситасига айлантириш, деб қарайдилар. Уларнинг фикрича, давлатнинг иқтисодиётга аралашиши пул муома-ласини тартибга солиш билан чекланиши керак Монетаристлар илгаридан маълум бўлган пулнинг миқдорий назариясига бориб туташадиган «барқарор пул» назариясини олға сурадилар. Улар пул ва иқтисодий фаоллик ўртасида узвий боғланиш борлигини қайд қилиб, иқтисодий кризисларнинг сабабини пул муомаласидаги бузилишлардан ахтардилар. Пулнинг етишмай қоли-ши иқтисодий ўсишни сусайтира бориб, турғунлик ҳолатини кел-тириб чиқаради, бу эса аввал юзароқ тангликка, сўнгра эса чуқур иқтисодий тангликка олиб келади. Бинобарин, иқтисодий цикл пул миқдорига боғлиқ, бу, ўз навбатида, пул эмитенти бўлган Марказий банк фаолиятига боғлиқ. Пул-кредит сиёсатини ўзгартириб танг-ликдан чиқиш ва иқтисодни ривожлантириш мумкин. Монетаристлар иқтисодиётда бош масала ишлаб чиқариш ва пул массасининг тенглиги бўлиб, шу орқали макроиқтисодий мувозанат ҳосил этиш мумкин деб ҳисоблайдилар. М. Фридмен касса қолдиғи талаби миллий даромад, депозит баҳо қоғозлар, товарлар баҳосининг ўсиши ва бошқа омилларга боғлиқ эканлигини кўрсатади ва уни қуйидаги формула бўйича ифодалайди. Download 37.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling