Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча
Пулнинг металлик назарияси
Download 37.53 Kb.
|
pul nazariyasi
Пулнинг металлик назариясиПулнинг металлик назарияси капитал ҳаракатининг дастлабки даврида тараққий этди. Монета таркибини бузиш (монетанинг оғир-лик миқдорини камайтириш)га қарши курашда прогрессив роль ўйнади. Бу назариялар ўша давр руҳи ва тузилаётган буржуазия эҳтиёжларини акс эттириб, меркантилистлар бақувват металл пуллар тарафдори бўлиб чиқдилар. Бу назария ўша давр капитализмининг энг ривожланган давлати Англияда майдонга келди. Металлик назариянинг асосчиларидан бири У. Стеффорд (1554-1612 й.) эди. У ўз қарашларини ўзининг Лондонда 1581 йилда чоп этилган «Ватан-дошларимизнинг баъзи одатий аризаларининг қисқартмаси» асарида баён этди. Бу оқим тарафдорлари Англияда Т. Мен (1571-1641й.), Д. Норс (1641-1691й.), Францияда бу таълимотни А. Монкретьен (1575-1621й.), Италияда Ф. Тамани (1728-1787й.) ва бошқалар ривож-лантирди. Уларнинг фикрича, барқарор металл валюта жамият иқтисодий тараққиётининг муҳим шартларидан биридир. Жамият аъзоларининг жамғаришга бўлган интилиши иқтисодчиларнинг бойлик манбаини ўрганишларига сабаб бўлади. Улар бу манбани савдодан изладилар. Уларнинг эътироф этишларича, актив савдо баланси мамлакатга олтин ва кумушнинг келишини таъминлайди. Шундай қилиб, илк металлик назария тарафдорлари жамият бойлигини қимматбаҳо металлар билан алмаштириб, улар пулнинг ҳамма функцияларини бажаради, деб ҳисоблар эдилар. Илк металл назария тарафдорларининг асосий камчиликлари қуйидагилардан иборат эди: – илк металлчилар ҳақиқий пулларни қиймат белгилари билан алмаштириш зарурлиги мақсадга мувофиқ келишини тушуниб етма-дилар; – илк металлчилар пулнинг жамият тараққиётида товар муо-маласи асосида юзага келган тарихий категория эканлигини тушун-мадилар; – улар жамият бойлиги деб қимматбаҳо металларни жамға-ришни тушундилар ва «бундай бойлик манбаи савдодир» деган но-ўрин фикрга келдилар. Улар жамият бойлиги меҳнат натижасида вужудга келадиган моддий ва руҳий қадриятлар йиғиндиси эканлигини тушуна олма-дилар. Илк металлик назария тарғиботчилари савдо буржуазияси манфаатларини ҳимоя қилиб чиққан эдилар. ХVIII аср охири ва ХIХ асрнинг биринчи ярмига келиб саноат буржуазияси манфаатларини қондира олмаган металлик назария ўз мавқеини йўқотди. Аммо XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб немис иқтисодчиси, тарихий мактаб вакили К. Книс (1821-1898 й.) бу наза-рияни ҳимоя қилиб чиқди. Бу ғоянинг қайта тикланишига 1871-1873 йиллар. да Германияга киритилган олтин танга стандарти сабаб бўл-ди. К. Книс тарғиботи металлчилар назарияларини янги шароитга мослаштирди. Книс пул сифатида фақатгина металлни эмас, балки Марказий банк банкноталарини ҳам эътироф этди. Бу пайтга келиб хўжаликда кредит асосий мавқега эга бўла бошлади ва бу олтин монеталар билан бирга муомалада бўлиб, уларга алмаштири-ладиган банкнота эмиссиясининг асосини ташкил этди. К. Книс банкнота-ларни тан олган ҳолда, ҳеч нима билан таъминланмаган қоғоз пулларга қарши чиқди. Унинг фикрича, пул муомаласи металл билан таъминланган банкноталар ва металл монеталарга асосланиши шарт. Қоғоз пуллар худди «қоғоз булка» каби маъносиз нарсадир. К. Книс таъкидлашича, олтин ўз табиатига кўра пулдир. И Жаҳон урушидан сўнг металлизм тарафдорлари олтин монета стандартини қайта тиклаш мумкин эмаслигини тан олиб, ўз наза-рияларини ҳимоя қилиш мақсадида олтин қуйма стандарт ва олтин девиз стандартга асосланган банкнота ишлаб чиқаришни ёқлаб чиқдилар. Download 37.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling