Пулнинг металлилик назарияси тарафдорларининг айрим камчиликлари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагиларда кўринади. Пулнинг металлилик назарияси тарафдорларининг айрим камчиликлари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагиларда кўринади. Биринчидан, пулнинг металлик назарияси тарафдорлари пулнинг барча функцияларини бажарувчи ҳақиқий пулларни кейинчалик уларнинг ўринбосарлари ҳисобланган қоғоз пуллар билан алмаштирилишини инкор этдилар. Бироқ, ўша даврларда ҳам қоғоз пуллар Хитойда жуда кенг миқёсда тўлов воситасини бажарар эди. Иккинчидан, металл пул назариячилари пулларни товар айирбошлаш муносабатлари таъсирида вужудга келганлигини, шунингдек, пулнинг тарихий – иқтисодий категория эканлигини тушуниб етмадилар. Учинчидан, металлик пул назариячилари таълимотида бойликнинг асосини савдо ташкил этади, бойликнинг асосини олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни жамғаришда деган нотўғри тасаввур мавжуд эди. Бу жамиятда ҳар қандай бойликнинг асосида олтин ёки қимматбаҳо металлар эмас, балки бойлик кишиларнинг моддий ва маънавий жиҳатдан етуклиги ҳамда ҳар қандай бойликнинг асосида меҳнат ётишини инкор этишди. XVIII аср ва XIX асрнинг биринчи ярмида металлик пул назарияси бозор иқтисодиёти иштирокчилари талабларини тўлиқ қондирмай қолди, бу ушбу назариянинг ўз ўрини йўқотишига олиб келди. 1. Олтин танга стандарти Олтин танга стандарти дастлаб 18 асрда Англияда ва 19- асрнинг охирларида бошқа мамлакатларда жорий этилди. Бу стандарт олтин мономентализми деб ҳам аталади. Олтин танга стандарти олтин стандартининг илк кўринишидир. Бу стандарт биринчи жаҳон уруши бошланишига қадар ҳукм сурди. Олтин танга стандартига хос бўган белгилар қуйидагилардан иборат: - товарларнинг баҳолари фақатгина олтинда ўлчанарди.
- олтин танганинг муомалада бўлиши;
- давлат хазинаси томонидан чекланмаган миқдорда монета зарб қилиниши;
- кредит пулларни уларнинг номинал бўйича олтинга эркин алмаштириш;
- олтинни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг тақиқланмаганлиги;
- ички бозорда олтин монета ва банкнотлар билан бирга ҳақиқий қийматга (яъни, тўла ҳақиқий қийматга) эга бўлмаган чақалар ва маълум курсга эга бўлган давлат қоғоз пулларининг муомалада бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |