Пул назариялари - пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир.
миқдорийлик
металлик
номиналлик
ПУЛ НАЗАРИЯЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ:
қўл меҳнати
манифактура
саноат ишлаб чиқариш
Т. Мен, Д. Норс
У. Стеффорд
К. Книс
- мамлакатнинг бойлиги пулнинг кўпайиши билан белгиланиши керак хамда металл пуллар фақат олтин ва кумушдан яратилиши лозим.
- барқарор металл валюта жамият иқтисодий тараққиётининг муҳим шартларидан биридир. Жамият аъзоларининг жамғаришга бўлган интилиши иқтисодчиларнинг бойлик манбаини ўрганишларига сабаб бўлади. Улар бу манбани савдодан изладилар. Уларнинг эътироф этишларича, актив савдо баланси мамлакатга олтин ва кумушнинг келишини таъминлайди.
- пул муомаласи металл билан таъминланган банкноталар ва металл монеталарга асосланиши шарт. Қоғоз пуллар худди «қоғоз булка» каби маъносиз нарсадир. Олтин ўз табиатига кўра пулдир.
ПУЛНИНГ МЕТАЛЛИК НАЗАРИЯСИ
Пулнинг металлик назарияси Пулнинг металлик назарияси XVI– XVII асрларда дастлаб капиталнинг бойлик сифатида жамғариш, капиталистик тузумнинг шаклланиши ва ривожланиши шароитида вужудга келди. Дастлаб пулнинг металлик назарияси англия иқтисодий назариячиларининг таълимотларида пайдо бўлган. Металл пул назарияси тарафдорлари сифатида У.Стаффорд (1554 – 1642) Т.Мен (1571 – 1641), Д.Норс (1641 – 1691)ларни таъкидлаш мумкин. Уларнинг пул назарияси асосида металл пуллар ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатлари шароитида табиий равишда вужудга келадиган жараён сифатида эмас, балки металл пулларни вужудга келишини кишилик жамиятининг маълум даврида шаклланган, ривожланган ва чуқурлашиб бораётган айирбошлаш натижаси сифатида қарашган. Металл пул назариясининг таниқли асосчилари сифатида Франсуа Кенэ ва Адам Смитлар эканлигини таъкидлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |