Пул назарияси. Пулнинг асосий хусусиятлари Пулнинг метал назарияси, пулнинг номинал назарияси


Download 159 Kb.
bet3/8
Sana24.01.2023
Hajmi159 Kb.
#1114906
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Пул назарияси.

Пулнинг функциялари
Биз пулни иқтисодий категория деб караб, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган функцияларини таҳлил қилиб, пул тўрт функцияни бажаради деган фикрни таъкидламокчимиз. Булар:

Пул қиймат ўлчови сифатида. Пулнинг биринчи функцияси унинг қиймат ўлчовилигидир, яъни пул барча товарларнинг қийматини улчайди, уларнинг баҳосини аниқлашда воситачи бўлиб ҳизмат қилади. қиймат ўлчови функциясида пул, товар ишлаб чиқаришга сарфланган ижтимоий меҳнатни ифодалайди ва шу мехнат асосида товарнинг қийматини белгилайди. Пулнинг бу фуикциясида нақд пуллар эмас ўлчовдаги пуллар иштирок қилади. Масалан, биз савдо дўконига кириб, бирон товарни баҳосини кўриб, баҳо шу товарга арзийдиган баҳоми, ёки товарга баҳо юқори ёки паст қўйилганми - шу тўғрисида ўзимизнинг хулосамизга эга бўлишимиз мумкин. Мана шу бизнинг хулосамиз асосида пулнинг қиймат ўлчови функцияси ётади.Пулнинг қиймат ўлчови функциясида бир товарнинг қиймати иккинчи бир товар қиймати орқали ифода килинади. Агар тарихан олиб қарайдиган булсак, бу вазифани ўз қийматига эга бўлган товар-олтин ёки олтинни ўзида ифодалайдиган пул бирликлари бажариб калган.Пулнинг қиймат ўлчови функцияси қиймат конунига асосланиб аниқ^ланади.Пулнинг қиймат ўлчови функцияси баҳолар масштабини урнатишни талаб қилади.Баҳолар масштаби ҳукукий ҳарактерга эга бўлиб, у давлат томониданурнатилади ва товар қийматига асосланган ҳолда унинг баҳосини ифодалайди. Баҳолар масштаби орқали, фикран намойиш қилинган товар баҳоси давлат баҳоси ёки бозор баҳосига айланади ва миллий пул бирлигида ифодаланади.
80 - йиллар охиригача баҳолар масштаби деб, давлат томонидан тасдикланга'"н, товар қийматини ўлчаш ва баҳолар белгилаш учун киритилган, маълум олтин миқдорини ўзига ифодалаган пул бирлигига айтилган. Қарийб 30 йил давомида 1961 йилдан бошлаб Собик СССРда баҳолар масштаби қилиб рубль кабул қилинган ва у 0,987412 грамм олтинга тенглаштирилган эди. 80 йилларнинг охирига келиб иттифокда пул бирлигини олтинга тенглаш ғояси ўз кучини йўқотди. Ваҳоланки, бошқа кўпгина мамлакатлар амалиёти бу тенглаштириш 70 - йиллардан бошлаб эътиборга олинмади. Ривожланган иқтисодга эга бўлган мамлакатларда валютани олтинга тенглаштириш ҳал қилувчи дастаг эмаслигини уларнинг иқтисодий ва социал тараққиёт исботлаб берди.60 - йилларда янги пул тизими вужудга келганда, пул ислоҳати ўтказилганда, девольвация ёки револьвацияда давлат конуний равишда баҳолар масштабини, пул бирлигининг олтин миқдорини баҳоларни белгилаш учун урнатиб берган. Пул бирлиги маълум миқдор олтинга тенглаштирилган булсада, муомалага чиқарилган пул бирликлари ҳеч качон олтинга алмаштирилган эмас. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда жаҳондаги бирор мамлакат ўз пулини олтинга алмаштирмайди. Баъзи мамлакатлар пул бирлигини олтинга тенглаштирсада, пул бирлигига тўғри келиши мумкин деб белгиланган олтин миқдорини муомаладаги пул бирлигига алмаштириб бермайди. Шунинг учун бу тенглаштириш ўзининг иқтисодий моҳияти ва кучини йўқотганлиги аниқ. Чунки олтин оддий товарга айланди ва унинг қиймата ҳам пулда ифоланадиган бўлди. Пулнинг функциялари олтиндан ажралди, ўзгарувчан валюта курслари жорий қилинди.
Ҳозирги вақтда баҳолар масштаби талаб ва таклиф таъсирида ташкил топади ва баҳо орқали товарлар қийматини ўлчашга ҳизмат қилади. Шуни таъкидлаш керак-ки, пул ёрдамида товарлар тенглаштирилади. Иккала томон учун ҳам тенглаштиришнинг асоси бўлиб абстракт меҳнат ҳисобланади.
Товар қийматининг пулда ифодаланиши баҳо дейилади. Баҳо - бу идеал шаклда онгимиздаги қиймат ўлчови. Қиймат ўлчови вазифасини фикран ифода қиладиган пулимиз бажаради, баҳо эса тўла тукис реал моддий бойликларнинг қийматини ифода қилади.
Қиймат шаклига эга бўлган товар, баҳода ҳам эга булади. Пул ўз баҳосига эга эмас, унинг қиймати ўзи билан аниқланиши мумкин эмас. Баҳо ўрнига пул, сотиб олиш кобилиятига эга. Пулнинг сотиб олиш кобплияти деганда пул бирлигига тўғри келувчи товарлар ва хизматлар миқдори тушунилади. Агар пул бирлигига тўғри келувчи товарлар миқдори (сони) канча кўп булса, пулнинг сотиб олиш кобилияти ҳам шунча юқори булади ва аксинча.



Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling