Пул назарияси. Пулнинг асосий хусусиятлари Пулнинг метал назарияси, пулнинг номинал назарияси


Download 159 Kb.
bet5/8
Sana24.01.2023
Hajmi159 Kb.
#1114906
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Пул назарияси.

Пулнинг тўлов воситаси фувкцияси. Мавжуд чет эл иқтисодий адабиётларида ва кейинчалик, Россия олимлари томонидан чоп қилинган адабиётларда пулнинг муомала воситаси функцияси унинг тўлов воситаси эканлигидан далолат беради деган чалкаш хулосаларни учратиш мумкин. Лекин, биз юқорида келтирилган муомала воситаси функциясининг хусусиятлари тўлов воситаси функциясига ҳам мос келади деб айта олмаймиз. Бу хусусиятлар пулнинг тўлов воситаси функцияси муомала воситаси функциясидан тубдан фарқ қилишини кўрсатади.
Товарлар ҳар доим ҳам нақд пулга сотилавермайди. Товар сотувчи товарни сотиш учун муомалага олиб чиқкан вақтда товарни сотиб олиш учун истъемолчининг етарли нақд пули бўлмаслиги мумкин. Натижада товарни кредитга сотишга зарурат тугилади, яъни товарнинг пулини тўлаш муддати кечиқтирилади. Товар кредитга сотилганда, пул товарнинг баҳосини аниқлашда қиймат ўлчови функциясини бажаради., лекин у муомалада воситаси була олмайди. Истеъмолчи сотиб олган товари учун унинг пулини тўлов муддати келгандан кейингина тўлайди. Бу ҳолда товар ва пулнинг ҳаракати бир троекторияда, бир вақтнинг ўзида, бир-бирига карма-карши тура олмайди.
Товар ҳарак&ти амалга ошгандан маълум вақт ўтгандан кейин пул ҳаракати содир булади. Тўлов воситаси функциясининг асосий хусусияти товар ва пул ҳаракатининг бир вақтда амалга ошмаслиги, ҳаракатнинг бир томонламалиги ва ҳаракатда булинишлар мавжудлигидадир.
Пулнинг тўлов воситаси сифатида ишлатилиши нафақат товар кредитга сотилганда содир булади, балки барча жараёнларда товарлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўша захотиёк нақд пулда амалга оширилмаса, бундай иқтисодий муносабатлар пулнинг тўлов воситаси функцияси юзага келишидан далолат беради.
Тўлов воситасида сотувчи товарнинг пулини олгунча товар истъемолчи ихтиёрига келиб тўшади ва у ўз эҳтиёжини кондириш учун товардан тўла фойдаланиши мумкин.
Агар товар учун тўлов олдиндан (аванс) амалга ошириладиган булса, товар маълум вақтдан кейин истеъмолчи ихтиёрига тушуши мумкин. Демак, иккала ҳолда ҳам товар ва пул ҳаракати бир вақтнинг ўзида амалга ошмайди. Чунки, товар айланиши (Т-П-Т) ўзилади ва пул ҳаракати товар ҳаракатига нисбий равишда мустакил булади. Пулнинг бу ҳаракати тўлов деб айтилади ва бозорда пул тўлов воситаси сифатида иштирок қилади. Пулнинг тўлов воситаси кцияси товар ишлаб чиқариш ва муомала ривожланишининг юқори ;ичлари маъсули бўлиб, у пулнинг қиймат ўлчови ва муомала воситаси кцияларидан кейинрок юзага келган деб хулоса килиш мумкин.
Тўлов воситаси функциясининг яна бир хусусияти шундаки, сотувчи ан истъемолчи ўртасидаги муносабат муомала воситасидагига ухшаб қисқа .датли бўлиб, тезда тугалланмайди. Тўлов воситаси функциясида истеъмолчи товарга эга бўлганидан кейин ҳам у билан мол сотувчи ўртасидаги муносабат ўзок вақт давом қилади. Бу муносабат - кредит муносабати обланади ва истеъмолчи - қарздор, сотувчи - кредитор сифатида иштирок этади. Баъзи иқтисодчиларимиз вексель асосида ўтказиладиган жараёнларини муомала воситаси функциясига киритишади. Бу бизнинг фикримизча тўғридир. Чунки вексель - маълум мабларни тўлаш тўғрисидаги кредит мажбурият, қийматга эга эмас, демак айирбошлашнинг эквивалента сифатида иштирок ла олмайди. А сотувчи бир миллион сўмлик товарни Б истеъмолчининг сселига алмаштирди дейлик. Б бир млн. сўмлик товарга эга бўлди. А булса ўз йматига эга бўлмаган, сотиб олиш кобилияти эмитент томонидан лгиланадиган векселга эга булади. Сотувчи А. качонки бир млн. сўмлик кселни сотсагина пул маблағига эга бўлиши мумкин. Шунга асосан биз ксель жараёнларини муомала воситасига киради деб тўлиқ ишонч билан гапира олмаймиз. Бу жараёнлар кўпрок тўлов воситаси функциясига таалуклидир. Пулнинг тўлов воситаси функцияси яна турли қарзга ва мажбуриятлари тўлаганда:
-корхона, ташкидотлар ўртасида товар ва хизматлар учун тўлаганда;
-давлат бюджетига ва кредит тизимига тўловларни амалга оширганда. ройдадан тўланадиган тўловлар, кредит бўйича қарзга ва фоизларни тўлаш ва зшкалар);
ишчи хизматчиларига иш хақи тўлаш ва аҳолига бошқа тўловларни тўлаш нафака, стипендия ва бошқалар)да;
бошқа ҳар хил қарзга ва мажбуриятларни тўлаш (масалан, кредитга олинган учун тўлов, уй-жой, электроэнергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар) да .малга оширилади.
Пулнинг тўлов воситаси функциясининг яна бир хусусияти шундаки, бу функцияда тўловлар нақд пуллик ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилишимумкин. Бу хусусияти билав ҳам пулнинг тўлов воситаси функцияси муомала воситаси функциясидаи фарқ қилади.
Пулнинг бу функцияси ёрдамида амалга ошириладиган нақд - пулик ва на нақд-пулсиз тўловлар биргаликда тўлов оборотининг вужудга келтиради.
Пулнинг тўлов воситаси функциясини биз иккинчи даражадм деб қарашимиз мумкин эмас, чунки бу функциянинг бажарилмасдиги тўловлариинг ўз вақтида амалга ошмаслигига, бу эеа ҳозирги кунда мавжуд муаммолар дебитор - кредитор қарзгаларнинг кўпайишига, кредит бўйича ва бошқа молиявий мажбуриятларнинг бажарилмаслигига, хўжалик жараёнларининг нормал боришга катта таъсир кўрсатиши мумкин.

Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling