Пул ва банклар 26-вариант 1-топшириқ


Бу инфляциянинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин


Download 103.5 Kb.
bet3/5
Sana24.12.2022
Hajmi103.5 Kb.
#1060116
1   2   3   4   5
Bog'liq
инфляция-Пул ва банклар фани

Бу инфляциянинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
а) ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлар ошади. Умуман халқ хўжалиги бўйича ишлаб чиқариш ҳажми, бинобарин, товарлар бўйича таклиф қисқаради ва товарлар бахоси ошади. Корхоналарнинг фойда ҳажми қисқаради.
б) ҳар хил янги хизмат турлари пайдо бўлади ишлаб чиқаришга нисбатан кам меҳнат унумдорлигида юқори иш ҳақи олишга имконият тўғилади. Натижада товар ва хизматларга бўлган баҳо ошиб боради.
в) аҳолини социал жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида иш ҳақининг ошиши, товарлар баҳосининг ошишига олиб келади ва яна иш ҳақи ошади ва ҳ.қ. бу занжир ўзлуксиз давом қилиш мумкин.
Инфляцияда нафақат чакана баҳо, балки улгуржи баҳо ҳам ошиб боради. Ғарб мамлакатларида инфляциянинг асосий кўрсаткичи қилиб чакана баҳоларнинг ўзгариши (ошиши) қабул қилинган. Агар маълум даврда баҳолар икки марта ошса, пул ҳам икки марта қадрсизланган деб ҳисобланади.
Чакана баҳолар ўсишини ҳисоблаш махсус давлат органлари томонидан аниқланадиган баҳолар индексига асосланади. Баҳолар индексини ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси қилиб (юз фоиз деб) базис йили олинади ва жорий йилда баҳолар ўзгариши, ўртача йиллик ўсиши суръати ҳисобланиши мумкин.
Баҳолар индекси бу жорий йилдаги товарлар ва хизматлар баҳоси йиғиндиси, яъни, товарлар бозор савати баҳосининг шу товар ва хизматларнинг базис йилдаги умумий бахоси, яъни бозор савати баҳосига нисбати сифатида аниқланиши мумкин.
Баҳолар индексини ҳисоблашда истеъмол товарлар баҳосининг индекси катта аҳамиятга эга. Баҳолар индекси турли усулларда баҳолар даражасини солиштиришга имкон беради. Жорий йилдаги баҳолар индексининг базис йилдаги баҳолар индексига нисбатан ошиши инфляция «Баҳолар даражасининг ошиши» дан, баҳолар индексининг камайиши-дефляция-«Баҳолар даражасининг камайиши» дан далолат беради.
Айтайлик базис давр 1990 йил бўлсин (Баҳолар даражаси 100% деб оламиз) ва 1997 йилда баҳо даражаси 350. Демак 1990 1997 йилларва баҳолар 3,50 марта ёки 250% га ошган, ёки 1990 йилда бирор товар 100 сўм турган бўлса, 1997 йилда шу товар 350 сўм туради.
Истеъмол товарлар баҳоси индексидан ташқари баъзи гуруҳ товарлар ва хизматлар масалан, қийим, оёқ қийимлар, транспорт, уй жой хизматлари ва бошқалар бўйича баҳолар индексларини ҳисоблаш мумкин.
Баҳолар индексига асосланиб инфляция суръатларини аниқлаш мумкин. Бунинг учун жорий йил баҳолар индексидан базис давр баҳолар индексини чегириб, базис давр баҳолар индексига бўламиз. Масалан, 1990 йилда истъемол товарларнинг баҳо индекси ПО, 1997 йилда 140 бўлса, 1997 йилда инфляция суръати қуйидагича аниқланади;
Демак, 1997 йилда инфляциянинг ўсиш суръатлари тахминан 27,3% тенг бўлади.
Инфляциянинг ўсиш суръатлари тўғрисида гапирганда, унинг ривожланишини сон жиҳатдан аниқланишнинг бошқа йўли ҳам мавжуд. Бунинг усул «70 лар қоидаси» деб аталади. Агар ҳар йили инфляция даражаси маълум бўлса, баҳолар икки карра ошиши учун неча йил керак эканлигини аниқлаш мумкин. Бунинг учун «70» ни ҳар йилги инфляция даражасига бўлиш керак. Масалан, инфляциянинг хар йиллик даражаси 5% бўлса, баҳолар даражаси 14 йилдан кейин, икки карра ошиши керак. Агар ҳар йиллик инфляция даражаси 20% бўлса, баҳолар даражаси 3 йилдан кейин икки карра ошиши керак.
Шуни таъкидлаш керакки, бу усул ҳамма вақт ҳам, масалан, инфляциянинг ўсиши суръатлари юқори, (ҳар куни, ойда ўзгариб борадиган) бўлса, қулай ҳисобланмайди «70 лар қоидаси» аҳоли жамғармаларининг, реал ёки миллий маҳсулот ҳажмининг икки марта ошиши учун неча йил керак эканлигини тўғри аниқлаб беришга имкон беради.
Пулнинг қадрсизланиш даражаси алохида олинган мамлакатда ҳар хил бўлиши мумкин. Инфляция даражаси ривожланган мамлакатларда пастроқ ва у тез ўтиши, иқтисодий жихатдан кам ривожланган мамлакатларда унинг даражаси юқори, сурункали ва «даволаш» ҳам кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин.
Масалан, 1971-1984 йилларда баҳолар ўсиши суръатларни оладиган бўлсак, у ривожланган мамлакатларда 4,9% дан (Германия), 71% (Жазоир) гача бўлса, ривожланаётган мамлакатларда 8,5% дан (Хиндистон), 153% га (Аргентина) етган. Инфляциянинг намоён бўлиши қар бир мамлакат иқтисодининг ривожланиш даражасига, миллий хўжалик фаолиятига ва хусусиятига, миллий анъналарига, минтақавий, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш хусусиятларига боғлиқ.
Ривожланган мамлакатларда инфляциянинг шароит ва омиллари ҳар хиллигини ҳисобга олиб уни қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга ривожланаётган Лотин Америка мамлакатлари-Аргентина, Бразилия, Перу кабилар киради. Бу давлатларга сурункали давлат бюджети дефицити, иқтисодий мувозанатнинг йўқлиги асосий ва оборот фондлар қийматининг доимо индексация қилиниши, миллий валюта курсининг чет эл валютасига нисбатан тушиб бориши пул қадрсизланишининг омиллари ҳисобланади.
Бу мамлакатларда сурункали бюджет дефицитини эмиссия йўли билан молиялаштириш натижасида йиллик пул қадрсизланиши бир неча минг фоизга етиши кўзатилган.
Аргентина, Чили каби мамлакатларда инфляция пул қадрини емириб ташлаши натижасида оддий бирор товарни сотиб олиш учун бир неча миллион пул бирлиги зарур бўлган.


Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling