Pul va inflatsiya : 1 Инфляциянинг моҳияти


Шундай қилиб, инфляциянинг сабаби иқтисодиётда, ёки ишлаб чиқаришда


Download 70.23 Kb.
bet2/3
Sana23.04.2023
Hajmi70.23 Kb.
#1390081
1   2   3
Bog'liq
Pul va inflatsiya

Шундай қилиб, инфляциянинг сабаби иқтисодиётда, ёки ишлаб чиқаришда.

Инфляция кўп ҳолларда иқтисодий қийинчиликлар, иқтисодий таназзул билан, бир вақтда юз беради.

Инфляциянинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:

Келиб чиқиш сабабларига кўра инфляция 2 турга бўлинади:

1) талаб инфляцияси. Товарлар ва хизматларнинг жами талабдан оркада қолиши нархни оширади ва пул бирлиги қадрини туширади. Ёки нарх даражасининг анъанавий ўзгариши жами талаб ортиқчалигидан далолат беради.

2) таклиф инфляцияси – инфляция ишлаб чиқариш ҳаракатлари ва бозордаги таклифнинг ўзгариши натижасида юзага келади.

Таклиф инфляциясининг сабаби - ўртача ишлаб чиқариш харажатларининг, яъни маҳсулот бирлигига кетганҳаражатларнинг ортишидир. Ҳаражатлар ошганда муайян нархда товар сотиш фойдани қисқартиради, чунки улар тескари мутаносибликда ўзгаради.

Айни шу шароитда ишлаб чиқаришни кўпайтириб, товар таклифини оширишга қизиқиш бўлмайди. Нарх ошгандагина, товар таклифи кўпайиши мумкин.

Ҳаражатларнинг ортиб боришига яна бир сабаб – иш ҳақини меҳнат унумдорлиги ошмаган ҳолда кўпайиб боришидир.

Бу ҳолат хом ашё, ёқилғи, материаллар нархининг кутилмаганда ошиб кетиши натижасида ҳам юзага келади.

Пул миқдори ишлаб чиқариш ҳолатига боғлиқ экан, уни сунъий равишда кўпайтириш ҳам инфляцияга сабаб бўлади.

Бундай холатни бюджет (дефицитини) тақчиллигини эмиссия йўли билан қоплаш орқали вужудга келтириш мумкин.

Инфляция суръатларига кўра 3 хил бўлади:

1) Ўрмаловчи, эвида бўладиган инфляция. Бунда баҳолар аста-секин, ўрмалаган ҳолда орта бошлайди. Инфляция суръатлари 2-3% атрофида бўлади. Иқтисодий ўсиш юз беради, ишсизлик даражаси ҳам юқори бўлмайди.

2) Сузиб юрувчи инфляция. Бу ҳолатда товар ва хизматларнинг нархи тезроқ ўса бошлайди, ишсизлик кўпаяди, иқтисодий ўсиш суръатлари камаяди. Инфляция йилига 8-12 % атрофида бўлади.


Download 70.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling