Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш бўйича


Download 64 Kb.
bet1/3
Sana26.01.2023
Hajmi64 Kb.
#1129207
  1   2   3
Bog'liq
shartnoma 600


ПУЛЛИК ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА
ШАРТНОМА 

_______________

________-сон

шартнома

Низом асосида иш кўрувчи Тошкент давлат транспорт университети ректори О.К.Абдурахманов бир томонидан, _______________________________________________ (кейинги ўринларда «Ўқувчи» деб юритилади) иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 

1.1. Ушбу шартнома Тошкент давлат транспорт университетида “DizaynLab” (кейинги ўринларда «Клуб» деб юритилади) клуби томонидан пуллик хизматларни ташкил этиш муносабатларини тартибга солади.

1.2. Шартномага асосан ўқувчи пуллик хизматлар асосида қуйидагилар билан таъминланади:
Машғулотлар Тошкент давлат транспорт университети худудида “DizaynLab” клубида дарсларни бошланиш вақтидан якунланиш вақтигача бўлган 3 ой вақт мобайнида тасдиқлаган дарс жадвалига асосан олиб борилади.
2. КЛУБНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 

2.1. Клубнинг ҳуқуқлари:
Ўқувчидан ўқув режаси ва дастурлари ҳамда ички тартиб-қоидаларга риоя этишини талаб қилиш;
Дарс жараёни вақтида ўқувчидан ўқув ва ижро интизомига қатъиян риоя этишини талаб қилиш;
Ўқувчидан устоз ва мураббийларни ҳурмат қилишни, моддий бойликларни ҳимоя қилишни талаб қилиш;
Ўқувчидан мазкур шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиш;
Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда ўқувчини машғулотлардан (дарслардан) четлаштириш.
2.2. Клубнинг мажбуриятлари:
Машғулотларда ўқувчига мавжуд ўқув-услубий, ахборот-ресурс ва моддий-техника базасига мувофиқ ўқиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
Машғулотлар учун белгиланган тўлов миқдори тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида (ўқув жараёни бошланишидан 5 кун олдин) ўқувчиларга етказиш ва уларни белгиланган тартибда кўрсатиладиган пуллик хизматлар шартлари билан таништириш;

3. ЎҚУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 

3.1. Ўқувчининг мажбуриятлари:
Кўрсатилаётган пуллик хизматлар учун бир календарь ой учун белгиланган тўлов миқдорини мазкур шартноманинг 4.1 ва 4.2 бандларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлаш;
Мазкур шартнома талабларига сўзсиз амал қилиш мақсадида ва шартномада кўрсатилган қўшимча таълим ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ўқувчининг дарсларга мунтазам равишда қатнашиши назоратини таъминлаш;
Ўқувчи томонидан моддий бойликларга етказилган моддий зарарни қоплаш.

4. МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАР 

4.1. Кўрсатилаётган жами пуллик хизматлар учун бир календарь ойда амалга оширилиши лозим бўлган тўлов миқдори 600 000 (олти юз минг сўм) сўмни ташкил этади.

4.2. Тўлов ҳар ойнинг дарслар бошланган санасидан беш кун кечикмаган ҳолда, ўқувчи томонидан 100 (юз) фоиз олдиндан амалга оширилади.
Тўлов банклар орқали Тошкент давлат транспорт университетининг тегишли ғазначилик бўлимларида очилган ғазначилик ҳисобварақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling