Qalandarova Muxlisa Nodirovna Ona tiliga tarjima qiling
Download 58 Kb.
|
Tarjima-Muxlisa
ҚАҲВА ВА ДЕМОКРАТИЯ
Азиз Несин Бизнинг мамлакатимизда икки нарса етишмайди: бири - қаҳва, иккинчиси – демократия. Униси ҳам, буниси ҳам четдан келади. Заминимизда қаҳва етиштиришни уддалай олмадик. Афтидан, биздаги шароит унинг униб-ўсишига мос келмайдиган кўринади. Демократияга келсак... томир отиши, гуллаб-яшнаши учун астойдил ҳаракат қилганимиз бор ҳақиқат. Тарихимизга назар солсангиз, унинг илк уруғлари юз йил аввал ерга қадалганига ишонч ҳосил қиласиз. Юз йил-а!!! — Ё парвардигор! Демократиямиз куртак ёзди. — Бизнинг навқирон демократия... —Демократиямиз ниҳоллари... — дея қувончдан бетўхтов наъра тортардик. —Уруғ сочганлар барака топсинлар! Бир аср ўтди. Уни бақувват дарахтга қиёслагувчилар ҳам топилса-да, демократиямиз ниҳоллигича қолаверди. Юз йил давомида демократияни алқашга сарфлаган уринишларимизни қаҳва етиштиришга қаратганимизда борми, мамлакатимиз қаҳва чангалзорларига айланган бўларди. Ўз вақтида шуни назардан қочирган эканмиз. Демократия уруғининг ўрнига тупроғимизга қаҳва уруғларини сочсак дуруст бўларкан ўшанда. Мана сизга натижа. Демократия борасида – худога шукур – биз уқубат тортмаётган бўлсак, қаҳва юзасидан қаттиқ азият чекмоқдамиз. Қаҳва хушбўй ҳидга эга, демократиянинг эса мазаси ҳам йўқ. Қаҳвани финжонга қуйиб ичасан. Демократияни на ичиш, на истеъмол қилиш мумкин. Бундан нима наф, дея сўрашингиз турган гап. Демократия четдан бизга керагидан ортиқ даражада кириб келади, қаҳва эса - йўқ. Қаҳвани сотадилар, демократияни берадилар. Биринчиси пуллик, иккинчиси – текинга. Қаҳвани харид қилиш учун валюта даркор, демократияни олишга эса - ҳеч нарса керак эмас. Қаҳва билан боғлиқ машмашага эътибор баринг-а. Унга жуда ўрганиб қолганмиз ахир! Қаҳванинг яхши ёки ёмонлиги, туриб қолган ёки янгилиги, аралашмали ёки тозалигини биз дарҳол аниқлай оламиз. Сунъий қаҳва ихтиро қилган ҳамюртларимиз омон бўлсинлар! Дастлаб арпали қаҳва пайдо бўлди – биз уни қабул қилмадик. Сўнгра нўхотдан тайёрлангани юзага келди – у бизга ёқмади. Энди эса қаҳвани ловиядан тайёрлашмоқда – уни суймаймиз. Биз турклар, қаҳвани эҳтирос билан севувчи миллатмиз. Биз сунъийлаштирилган бўлар-бўлмас нарсаларга тоқат қилсак-да, қаҳванинг ясамасига тоқат қилолмаймиз. Ё Оллоҳ! Демократия бобида ҳам қаҳва шинавандаси каби бўлганимизда эди! Xulosa: Aziz Nesin ushbu asari orqoli mamlakatga chet eldan kirib kelgan innovatsiyalar oddiy xalqga to‘ģri kelmasligi,Demokratiya mamalalakatda endi urug‘ sochayotganda endi insonlar unga ko‘nikayotganda boshqa qonunlarning kirib kelishi ularni ancha qiynab qo’yishi,lekin qachondir bunday natijaga erishishimiz kerakligi nazarda tutilgan. Bu tarjimasi orqali tarjimon o'zining qanday keng dunyo qarashga ega ekanligini namoyon qilgan. Hikoya o’zining barcha xususiyatlarini yoqotmagan holda tarjima qilingan. Yana asarda ba’zi joylar borki uni to'g'ridan to'g'ri tarjima qilish to'g'ri bo'lmas edi ,chunki bazi qismlari o'quvchiga tushunarsiz yoki g'alizroq bulib qolishi mumkin edi. Lekin tarjimon buni chiroyli qilib bizga mos jumlalarni qo’yib tarjima qilib bergan. Masalan: chashka so'zi uni so'zma- so'z tarjima qilsak bakal yoki rumka bo'lishi kerak edi. Lekin u tarjimaga moslab “finjon” deyilgan. Yana hikoyaning ruscha tarjimasida yanada jonliroq qilish uchun hatto qozoqcha so'zlardan ham foydalanilgan. Xulosa qilib aytsam,hikoya xalqqa tushunarli, qaysidir jihatdan o’z ma’no mazmuniga ega , insonlar yuragiga yetib boradi va o’z ta’sirini ko’rsatadi va biz ham yuksak Demakratiyaga ega bo’lamiz. Download 58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling