Qarshi davlat universiteti republic of uzbekistan ministry of higher and secondary edication


Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар


Download 1.81 Mb.
bet2/123
Sana30.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1412151
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
Мажмуа 2019

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
“Манбашунослик ва тарихшунослик” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалалар доирасида бакалавр:
– манбаларни туркумлашдаги асосий тамойиллар, манбашунослик ва тарихшуносликнинг ривожланиш босқичлари, тарихшуносликда тадқиқотларнинг таҳлил қилиш усуллари, муаммовий тарихшунослик масалалалари, тадқиқотларнинг методология масалалари, оғзаки тарих, муаммовий тарихшунослик, Ўрта Осиёнинг тарихига оид манбалар ва тадқиқотлар, Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарих фанидаги тадқиқотларга ҳақида билиши керак;
– талаба Ўрта Осиё тарихига оид хорижий тиллардаги ёзма манбаларни таҳлил қилиш.Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги тарихига оид манбаларни ўрганиш, араб ёзувидаги дастлабки манбаларни тадқиқот ишларида қўллай олиш, манба ва тадқиқотларни мазмунига кўра гуруҳларга бўла олиш, тадқиқотларда мавзунинг ўрганилиш даражасини тадқиқ қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
– талаба тарих фанининг вужудга келиши ва ривожланиши, манбашунослик ва тарихшуносликнинг предмети, объекти ва вазифаларини фарқлай олиш, назарий манбашунослик, амалиётда тарихий манбаларнинг ва тадқиқотларнинг асосий турларини ажрата олиш, манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилишга оид малакаларга эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Манбашунослик ва тарихшунослик фани умумкасбий фан ҳисобланади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган Ўзбекистон тарихи, архившунослик, араб, форс тиллари, эски ўзбек ёзуви фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида Ўзбек халқи ва унинг давлатчилигини тарихини холисона ўрганишнинг илмий асосларини шакллантириш, тадқиқотларни замонавий талаблар даражасига кўтариш, давлатчилиги ҳаққоний тарихини тарихий манбалар, асарлар, тадқиқотлар асосида ўрганиш вазифаси белгиланган. Уларни тадқиқ қилиш, ўрганиш орқали кўплаб маълумотларни қўлга киритишимиз мумкин.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling