Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
Талабаларнинг манбашунослик ва тарихшунослик фанларини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор усуллари фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар, жадваллардан фойдаланилади.
Дастурда берилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади. Шунингдек, фаннинг долзарб масалалари мустақил иш сифатида талабаларга ўзлаштириш учун берилади. Фанни ўқитишда “елпиғич”, “бумеранг”, “ақлий ҳужум” каби замонавий педагогик технология услубларидан фойдаланилади.
Асосий қисм
М
7
анбаларни туркумлаш
Тарихий тадқиқот учун манбаларни туркумлашнинг аҳамияти. Туркумлашдаги асосий тамойиллар: манбаларни мазмунига, келиб чиқишига ва йўналишига қараб ажратиш. Тарихий манба. Манбаларнинг асосий турлари: моддий ёдгорликлар, маънавий ёдгорликлар. Тарихий манбаларнинг шакл ва мазмунига қараб гуруҳларга бўлиниши: моддий (ашёвий) манбалар, этнографик манбалар, лингвистик манбалар, оғзаки манбалар (фольклор). Ёзма манбалар. Ёзма манбаларнинг асосий хиллари. Адабий манбалар (йилномалар, хроникалар Эпик ёдгорликлар. Актларга оид ҳужжатлар (ёрлиқлар, актлар, хатлар, юридик-қозихона ҳужжатлари). Архив манбалари. Норматив ва ижроия ҳужжатлари; статистик материаллар тарихий манба сифатида. Жамоат ташкилотлари ҳужжатлари тарихий манба сифатида. Дипломатик ҳужжатлар, мемуарлар, даврий матбуот.
Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш
Манбашунослик соҳасидаги тадқиқот. Манбаларни аниқлаш ва унинг илмий аҳамияти. Манбаларни мавзулар тартибида саралаш ва унинг асосий шартлари. Манбаларни таҳлил қилиш услублари. Манбаларни ташқи ва ички белгиларига қараб таҳлил қилиш. Манбаларни умумий тавсифлаш ва алоҳида бир манбани тадқиқ этиш. Матнни аниқлаш. Асл манба. Манба ёзилган давр ва жой, унда тарихийликнинг инъикоси. Манбанинг яратилиш тарихи шарт-шароит ва ундаги тарихий ҳаққонийлик мезони (ҳужжатларда тарихийлик деярли реал акс этган бўлади). Асл манбадан кўчирилган нусхалар. Нусхаларнинг асл манбага яқинлигини аниқлаш муаммолари.
Do'stlaringiz bilan baham: |