Qarshi davlat universiteti republic of uzbekistan ministry of higher and secondary edication
Мустақил таълимни ташкил этишнинг
Download 1.81 Mb.
|
Мажмуа 2019
Мустақил таълимни ташкил этишнинг
шакли ва мазмуни “Манбашунослик ва тарихшунослик” фанини ўрганувчи талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва тарихшуносликдаги амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб, кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар тайёрлайдилар. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян манбашунослик ва тарихшунослик фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади: ■ семинар машғулотларига тайёргарлик; ■ дарслик ўва ўқув қўлланмалари бўйича фан боблари ва мавзуларни ўрганиш; ■ тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш; ■ 12 махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш; ■ талабаларнинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариши билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлар ва мавзуларини чуқур ўрганиш; ■ фаол ва муаммоли ўқитиш услубларидан фойдаландиган ўқув машғулотлари. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ва мустақил таълимга белгиланган соат ҳажмини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги мавзулардан фойдаланиш тавсия этилади: Манбашуносликнинг фан сифатида ривожланиши. Тарихий, назарий ва амалий манбашунослик. Манбашунослик соҳасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Ёзма манбаларнинг асосий хиллари. Форсий тилда араб ёзувида ёзилган дастлабки манбалар. Араб ёзувидаги туркий ёзма мерос. Қўлёзмаларнинг жаҳон бўйлаб тарқалиш сабаблари. ЎзР ФА Шарқшунослик институти Шарқ қўлёзмалари хазинаси. Темурийлар салтанати тарихига оид форсий тарихий ёзма манбалар Ўрта Осиё ҳақида XVII асргача ёзилган европа тилларидаги ёзма маълумотлар Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси материаллари Ўрта Осиё тарихига оид манба. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов асарлари мустақил Ўзбекистон тарихи бўйича асосий манба. Авесто. Биҳустун, Персеполдаги ёзувлар-қадимги эпиграфика ёдгорлиги сифатида. Шарқ қўлёзмалари ва уларнинг цивилизация тарихидаги ўрни. XII-XIV асрларда Ўрта Осиёда тарихига оид хотиралар муҳим манба сифатида Илмий тадқиқотларнинг турлари. Ўрта Осиё хонликлари тарихи хорижий тарихшуносликда. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё ҳақидаги тарихий географик тадқиқотлар. XIX-XX асрнинг бошларида Россия олимлари томонидан Ўрта Осиёнинг ўрганилиши Мустақиллик йилларида Ўзбек давлатчилиги тарихига оид илмий тадқиқотларнинг олиб бориши. Мустақиллик йилларида Ўрта Осиё хонликларида тарихининг ўрганилиши. Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультетининг манбашунослик ва тарихшуносликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси. Мустақиллик йилларида Амир Темур ва темурийлар даври тарихининг тадқиқ этилиши. Мустақиллик йилларида илмий нашрларга Ўзбекистон тарихининг ёритилиши. Изоҳ: Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида мазкур машғулот учун ишчи ўқув режада кўрсатилган соатлар ҳажмига мос мавзулар рўйхати шакллантирилади. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling