Qarshi davlat universiteti republic of uzbekistan ministry of higher and secondary edication


Ўзбекистонда қадимги давр тарихининг ўрганилиши


Download 1.81 Mb.
bet8/123
Sana30.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1412151
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   123
Bog'liq
Мажмуа 2019

Ўзбекистонда қадимги давр тарихининг ўрганилиши
Ўзбекистоннинг қадимги тарихи тарихшунослиги. Ўзбекистоннинг қадимги давр тарихи ҳақида умумий маълумот, унинг ўзига хос томонлари. Ўзбекистоннинг қадимий тарихига оид археологик тадқиқотлар. Қадимги давр тарихига оид нумизматик тадқиқотларни ўрганиш.
Қадимги эпиграфик манбалар (Беҳистун, Персеполь, Нақши Рустам, Доро I, Айритом битиклари)нинг ўрганилиши. Авесто, Қадимги Ҳинд манбаларига доир тадқиқотлар.
Ўрта Осиё ҳақидаги антик даврда яратилган асарларининг тадқиқ этилиши.


Ўзбекистонда ўрта асрлар тарихининг ўрганилиши
Шарқ қўлёзмалари ва уларнинг дунё цивилизация тарихидаги ўрни. Ўрта асрлар тарихнавислигининг халқ ижодиёти, анъаналари билан узвий боғлиқлиги. Араб, форс, юнон ва турк тилидаги қўлёзмалар ва уларнинг тарих фанининг ривожланишидаги ўрни.
Ўрта асрларда яратилган асарларнинг тарихшунослик жиҳатидан таҳлили. Ўрта асрларда тарихнавислик мактабларидаги анъаналар. Ўрта асрларда яратилган тарихий асарларнинг ўрганилиши.
XIX аср охири - XX аср бошларида шарқшунослар томонидан қадимги ва ўрта асрлар тарихининг ўрганилиши. XX асрда қадимги ва ўрта асрлар тарихининг ёритилиши. Мустақиллик йилларида қадимги ва ўрта асрлар тарихига оид тадқиқотлар.


Амир Темур ва темурийлар даври тарихшунослиги
Тадқиқотларда Амир Темур шахси ва унинг сиёсий фаолияти масалаларининг ёритилиши. “Темур тузуклари”нинг ўрганилиши. Мирзо Улуғбек ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий меросининг ўрганилиши. Тарихнинг турли даврларида Амир Темур ва темурийлар даври тарихини ўрганишга бўлган муносабат.
XIX аср охири - XX аср бошларида темурийлар даври ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти масалаларининг ёритилиши. Темурийлар даврида яратилган тарихий асарларнинг ўрганилиши.
Мустақиллик йилларида Амир Темур ва темурийлар даври тарихининг тадқиқ этилиши. Темуршунос олимларнинг илмий фаолияти.
Хорижий давлатларда темурийлар даврига оид тадқиқотлар.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling