Qarshi davlat universiteti republic of uzbekistan ministry of higher and secondary edication
Ўрта Осиё тарихига оид қадимги ва илк ўрта аср ёзма манбалари (араб ёзувигача)
Download 1.81 Mb.
|
Мажмуа 2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Араб ёзувидаги (араб, форс туркий тиллардаги манбалар)
Ўрта Осиё тарихига оид қадимги ва илк ўрта аср ёзма манбалари (араб ёзувигача)
Қадимги эпиграфик манбалар (Беҳистун, Персеполь, Нақши Рустам, Доро I, Айритом битиклари). Авесто-қадимий ёзма ёдгорлик; Авестода Ўрта Осиё тавсифи. Қадимги Ҳинд манбаларида Ўрта Осиё ҳақида маълумотлар. Қадимги Юнон ва Қадимги Рим муаллифлари асарлари Ўрта Осиёнинг қадимги давр тарихига оид муҳим манба: Геродот, Диодор, Аристотель, Помпей Трог, Арриан, Квинт Курций Руф, Гай Плиний, Плутарх, Полибий, Страбон, Клавдий Птолемей асарлари. Хитой солномалари Ўрта Осиё тарихи бўйича қадимги манба сифатида. Хоу-Хан-шу (“Кейинги Хан сулоласи тарихи”), Бэй-шу (“Шимолий сулолалар тарихи”), Суй-шу (“Суй хонадони тарихи”). Қадимги туркий манбалар илк ўрта асрлар Ўрта Осиё тарихига оид манба сифатида. руна битиклари: Лена-Байкалбўйи, Енисей, Монголия, Олтой, Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиёдан топилган битиклар (Тўнюҳуқ битиги, Култегин битиги, Билга хоқон битиги, Онгин битиги). Суғд ҳужжатлари ўрта асрлар Ўрта Осиё тарихига оид муҳим манба. Муғ қалъасидан топилган ҳужжатлар, Афросиёбдан топилган суғд ҳужжатлари, Шарқий Туркистондан топилган суғд ҳужжатлари ва бошқалар. Араб ёзувидаги (араб, форс туркий тиллардаги манбалар) Араб ёзувидаги дастлабки манбалар тарихидан. Араб тилидаги ёзма манбалар: Қуръони Карим ва унинг тафсирлари; ҳадислар ва уларнинг шарҳлари; Муҳаммад пайғамбар ва халифалар ҳаётига оид асарлар. Фиқҳга оид манбалар. Араб тилида ёзилган турли фан соҳаларига оид манбалар (филология, луғатлар, философия, медицина, география). Араб тилидаги тарихий асарлар (ал-Мадоиний, Табарий, ал-Балазурий, ал-Яъқубий, Беруний асарлари). Фанлар таснифига оид асарлар (Ибн ан-Надим, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий). IX-XIII асрлар давомида араб тилидаги манбаларнинг кўпайиши. Форсий тилда араб ёзувида ёзилган дастлабки манбалар. Араб ёзувига ўтиш босқичлари. Форсий матнлардаги хат турлари. Хаттотлик касб сифатида. Форсий ёзма мероснинг кўпайиб бориши. Энг қадимги форсий қўлёзмалар (исломга оид манбалар; турли фан соҳаларига оид асарлар). Бизгача етиб келган форсий ёзма мерос ҳақида (Таржимайи “Тарихи Табарий”, Ҳудуд-ул-олам, Жаҳоннома, “Зайн-ул-ахбор” Гардизий асари; Фирдавсий “Шоҳнома”). Араб ёзувидаги туркий ёзма мерос. Туркий ёзма мероснинг кўлами. Туркий тиллардаги ёзма мероснинг шакл жиҳатдан таркиби; назмда ёзилган асарлар, исломга оид асарлар, таржима асарлар (араб ва форсий тиллардан), шарҳлар. Араб ёзувидаги туркий қўлёзма асарларнинг миқдорий кўрсаткичлари (жаҳон қўлёзма хазиналаридаги салмоғи). Туркий қўлёзмаларнинг мазмуний таркиби: тарих, хронология, ёзишмалар, биография, шажара, география, библиография, астрономия, энциклопедия, медицина, фалсафа, этика, математика. Араб ёзувидаги туркий қўлёзмаларнинг ташқи белгиларига қараб бўлиниши. Туркий қўлёзмалар ─ “Қутадғу билик”, “Тарихи мулуки ажам”, Қуръон тафсирлари, “Қисаси Рабғузий”, “Шайбонийнома”, “Таворихи гузида” асарлари. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling