Ўзбекистоннинг ХХ аср тарихига оид манбалар
9
Россиядаги февраль инқилоби ва Туркистондаги сиёсий жараёнларни акс эттирувчи материаллар, Октябрь воқеаларидан кейин Туркистонда Шўролар ҳукумати ташкил топиши ва янги давлат тарихи билан боғлиқ манбалар. Совет ҳокимиятининг декретлари. Советлар съездларининг қарорлари, партия ташкилотларининг ҳужжатлари манба сифатида. Туркистонда мухториятчилик ва истиқлолчилик ҳаракати тарихига оид ҳужжатлар тарихий манба сифатида. Ўрта Осиёда миллий чегараланиш тарихига оид ҳужжатлар, Ўзбекистоннинг 1925-1941 йиллардаги тарихини ёритувчи манбалар; қатағонлар тарихи акс этган ҳужжатлар, 1941-1945 йиллар уруши тарихига оид материаллар, Ўзбекистоннинг 1945-1991 йиллардаги тарихига оид ҳужжатлар, шунингдек, статистик тўпламлар ва иш юритиш ҳужжатлари Ўзбекистоннинг ХХ аср тарихига оид муҳим тарихий манба сифатида.
Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари тарихига оид манбалар
Мустақил Ўзбекистон давлатининг ташкил топишига оид материаллар. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов асарлари мустақил Ўзбекистон тарихи бўйича асосий манба. Ўзбекистонда демократик давлат тизимини барпо этишга доир ҳужжатлар тарихий манба сифатида. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони нашрлари, Ўзбекистон Олий Мажлис ҳужжатлари муҳим тарихий манба. Мустақиллик даври турли ҳужжатлари, статистик маълумотлар, нашр материаллари, матбуот материаллари ва бошқа маълумотлар тарихий манба сифатида. Тарихий манбаларни ўрганиш юзасидан ҳукумат расмий ҳужжатлари. Тарихий манбаларни тўплаш ва сақлаш.
Кириш. Тарихшунослик фани ва унинг вазифаси
Тарих фанининг вужудга келиши ва ўтмишни ўрганишдаги дастлабки малакалар. Тарих фанининг таркибий қисмлари. Тарих билимларини ривожланиши ва ўзгаришларини аниқловчи омиллар. Тарих фанидаги изчиллик. Тарих фанидаги мактаблар.
“Тарихшунослик” атамаси. Тарихшуносликнинг объекти, предмети ва вазифаси. Тарихшунослик тарих фанининг махсус соҳаси ва ўқув фани сифатида. Тарихшуносликнинг ривожланиш босқичлари.
Тарихшуносликда тадқиқотларнинг таҳлил қилиш усуллари. Қиёсий тарихий усул. Аниқ таҳлилий усул. Мантиқий таҳлилий усул. Хронологик усул. Даврийлаштириш усули. Ретроспектив таҳлил. Тадқиқотларда мавзунинг ўрганилиш даражасини тадқиқ қилиш. Тадқиқотларни даврлаштириш.
ХХ асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон тарихшунослик фани ривожида янги даврнинг бошланиши. Назарий-методологик масалаларнинг ишлаб чиқилиши. Илмий мактабларнинг шаклланиши. Ўзбекистонда тарихшунослик фани ва тарих фанидаги методологиялар. Мустақиллик давридаги ўзгаришлар. Фанлар академияси Тарих институти тарих фани методологиясини ва тарих фани концепциясини ишлаб чиқаришдаги роли.
Do'stlaringiz bilan baham: |