Qarshi davlat universiteti republic of uzbekistan ministry of higher and secondary edication


Семинар машғулотларини ташкил этиш


Download 1.81 Mb.
bet11/123
Sana30.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1412151
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   123
Bog'liq
Мажмуа 2019

Семинар машғулотларини ташкил этиш
бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Семинар машғулотларида талабалар манбашунослик ва тарихшунослик фанидан маъруза дарсларида олган назарий билимларини мустаҳлаш билан бирга, семинарлар мавзулари бўйича тайёргарлик кўриш жараёнида қўшимча адабиётлар ва тарихий манбалар билан танишиш орқали қўшимча билим оладилар. Натижада уларнинг билим доиралари илмий жиҳатдан асосланган ҳолда кенгаяди.


Семинар машғулотларининг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:

  1. Манбашунослик фанининг мақсади, вазифалари, аҳамияти.

  2. Манбаларни туркумлаш.

  3. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.

  4. Ўрта Осиё тарихига оид қадимги ва илк ўрта аср ёзма манбалари (араб ёзувигача).

  5. Араб ёзувидаги (араб, форс туркий тиллардаги манбалар).

  6. Шарқ қўлёзмалари хазиналари.

  7. Ўрта Осиёнинг IX-XV асрлар тарихига оид ёзма манбалар.

  8. Ўрта Осиёнинг XVI-XIX асрлар тарихига оид ёзма манбалар.

  9. Ўрта Осиё тарихига оид рус ва европа тилларидаги ёзма манбалар.

  10. Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти йилларидаги тарихига оид манбалар. Тарихий манбаларни тўплаш ва сақлаш.

  11. Тарихшунослик фани унинг вазифаси.

  12. Илк ўрта асрларда Ўрта Осиёда тарих фани

  13. XII-XIV асрларда Ўрта Осиёда тарих илмининг ривожланиши

  14. Амир Темур ва темурийлар даври тарихшунослиги

  15. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё тарихшунослиги

  16. XIX-XX асрнинг бошларида Шарқ ва Ўрта Осиёнинг ўрганилиши

  17. Ўзбекистоннинг ХХ аср тарихига оид манбалар.

  18. Совет даврида Ўрта Осиёда тарих фани.

  19. Ўрта Осиё халқларининг хорижий мамлакатлар билан тарихий, сиёсий-иқтисодий ва маданий муносабатларининг ўрганилиши.

  20. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарих фанининг ривожланиши.

  21. Муаммовий тарихшунослик.

  22. Оғзаки тарих.

  23. Тадқиқотларнинг методологияси.

  24. Замонавий тарихшунослик ва истиқболдаги вазифалар.

Фан учун ишчи дастур тузиш жараёнида мазкур мавзулар рўйхатидан семинар машғулотларига ажратилган соатларга асосан мавзулар танлаб белгиланади. Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling