Qlichev u., Mamatov sh. Jadidcilik harakati tarixi


Жадид миллий халқ маорифи


Download 0.82 Mb.
bet4/55
Sana14.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1196994
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
portal.guldu.uz-JADIDCILIK HARAKATI TARIXI

Жадид миллий халқ маорифи.

“Жадид миллий халқ маорифи” тушунчаси ва унинг истеъмолга киритилиши масаласи. Жадид мактабининг асоси “Усули жадид” – “Усули савтия”. Жадид мактаби мусулмон дунёси маорифидаги буюк кашфиёт бўлганлиги (Исмоил Гаспралининг 1884 йилда Гаспрада ташкил этган илк жадид мактаби). Туркистонда дастлабки жадид мактабини очган буюк мутафаккирлар: Исҳоқхон Ибрат (Наманган вилояти, 1886), Шамсиддин домла (Андижон, 1899), Салоҳиддин мажидий (Қўқон, 1989), Мунавварқори Абдурашидхонов (Тошкент, 1901) ва бошқалар. Жадид мактаби дарсликлари (Мунавварқори, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний ва бошқалар) Мунавварқорининг мактаби ва унинг жадид мактаблари учун илмий-педагогик марказ, олий таълим – университет учун асос бўлгани. Жадид миллий халқ маорифи тизимининг шаклланиш ва унинг уч босқичи – бошланғич 4 йиллик ва ўрта 7 йиллик жадид мактаблари, мусулмон халқ дорилфунуни – ҳозирги ЎзМУ.



2

3

Жадид миллий матбуоти

Жадид миллий матбуоти. Миллий матбуот давр тақозоси билан зарурат ва миллат эхтиёжига айланиши ҳамда тарихда илк бор пайдо бўлиши.
Тошкентда чоп этилган газеталар: «Тараққий» (Исмоил Обидий, 1906), «Хуршид» (Мунавварқори, 1906), «Тужжор» (Саидкаримбой Саидазимбоев, 1907), «Садои Туркистон» (У.Асадуллахўжаев, 1914), «Нажот» (Мунавварқори, 1917), «Шўрои Ислом» (Абдулла Баттол, 1917) ва бошқалар. Тошкентда чоп этилган журналлар: «Ал-ислоҳ» (Абдураҳмон Сайёҳ, 1915-1918), «Чаён» (1917), «Изҳорул ҳақ» (Мулла Садриддинхўжа муфти, 1918), «Ал изоҳ» (1917-1918); Фарғонада чоп этилган газеталар: «Садои Фарғона» (Обиджон Маҳмудов, 1914), «Фарғона нидоси» (1917), “Тирик сўз” (1914); Бухорода чоп этилган газеталар: «Бухорои Шариф» (Миржалол Юсуфзода, 1912-1913), «Турон» (Ғиёсмахсум Ҳусайний, 1913); Самарқандда чоп этилган газеталар: «Самарқанд» (М.Беҳбудий, 1913), «Ҳуррият» (1917), «Ойна» журнали (1913-1915); Қўқонда: «Эл байроғи» (Б.Солиев, 1917), «Тирик сўз» (О.Маҳмудов, 1915) газеталари, «Кенгаш» (Ҳамза Ҳакимзода, 1917), «Юрт» (Ашурали Зоҳидий, 1917) журналлари чоп этилиши.

2

4


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling