Курснинг мақсади ва вазифаси. Жадидчилик ҳаракати ҳақида умумий тушунча. Жадидларнинг мақсади – Ватанни озод ва обод, миллатни озод ва эркин, бой-бадавлат қилиш бўлганлиги. Туркистонда Миллий уйғониш – жадидлар Ренессанси даври. И.Каримов ва бошқаларнинг жадидчилик ҳаракатига берган баҳоси. Жадидшунослик ва унинг уч даври. Жадидчилик ҳаракати ва унинг йирик намоёндалари. Жадидчилик ҳаракати тарихини ўрганилганлик даражаси ва ўрганишнинг аҳамияти. Жадидчиликда миллий ғоя ва мафкура масаласи.
Курс(тарих фани)нинг методологик илмий-назарий асослари, усул ва тамойиллари. Методология тушунчаси. Унинг фан тараққиётида тутган ўрни. Ўзбекистон тарихи фани методологияси масаласи. Совет тарих фани методологияси. И.Каримовнинг “Янги тарих” таълимоти ва унда диний-дунёвийликка асосланган методологик илмий-назарий асос ҳамда тамойилларнинг олға сурилиши. Курс (тарих фани)нинг метологик асослари, усул ва тамойиллари масаласи. “Ўзбекистон тарихи” фанининг ҳали методологик асослари ишлаб чиқилмаганлиги.
Курснинг мазмуни
“Жадидчилик ҳаракати тарихи” курсини ўрганиш жараёнида мавжуд ўқув дастурига асосланган ҳолда масаланинг туб моҳияти, тарихий-маданий жараёнларнинг асослари, омиллари ва ривожланиши, сабаблари, оқибатлари ва натижаларига катта эътибор қаратилади. Ватанимиз ҳудудида қадимги даврдан бошлаб то бугунги кунгача бўлиб ўтган тарихий-маданий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар ҳақида холисона хулосалар чиқарилади.
“Жадидчилик ҳаракати тарихи” курсидан Ўқув соатларининг тақсимланиши
№
|
Мавзу
|
Кўриладиган масалалар
|
Ваqт, соат
|
1
|
Кириш. Жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиши.
|
Жадидчилик ҳаракати пайдо бўлишига туртки бўлган ташқи ва ички тарихий муҳит ва шарт-шароитлар. Жадидчилик давр маҳсули – фарзанди эканлиги. Мустабид мустамлакачилик зулми ва маҳаллий мусулмон зиёлилари орасида мутаассиблик ва бидъатларнинг кучайиши. Мутаассиб дин пешволари томонидан жадидларнинг даҳрийликда айбланиши. Муҳаммад Абдо (1848-1903), Жамолиддин Афғоний (1851-1914) ва Исмоилбек Гаспрали (Гаспринский)лар мусулмон дунёсида ислоҳотчилик-жадидчилик ҳаракатининг асосий мафкурачиси эканлиги. И.Гаспралининг 1892 йилдаги Туркистон генерал-губернаторига хати ва “Таржуман” газетаси. Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг йирик намоёндалари. Жадидларнинг “Озодлик, Тенглик ва Адолат” деб номланган шиори, Жадидчилик ҳаракатининг шаклланиши ва ривожланиши босқичлари.
|
2
|
2
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |