QMBKICH S19-20 GURUH TALABASI
MAMATQULOV SHERALINING BETON TO‘LDIRUVCHIAR TEXNOLOGIYASI FANIDAN
SHAG‘ALNI OLISHDA ISHLATILADIGAN MASHINA VA MEXANIZMLAR MAVZUSIGA
TAQDIMOT
Шагални олишда ишлатиладиган машина ва механизмлар
Режа:
1. Техник талаблар
2. Қазиб олиш ва фракцияларга ажратиш
3. Ювиш ва бойитиш
Шағал деб, йириклиги 5мм дан (баъзида 3 мм) 70мм (баъзида ундан ҳам юқори) гача тоғ жинси тош бўлакларига айтилади.
Шағал донаси юқори даражали жинслар бўлган гранитлар, гнейслар, диабазлар, охактошлар ва қум-тупроқлардан иборат бўлади.
Денгиз қирғоқларида ва дарё ҳавзаларида мавжуд шағал доналари ўта силлиқ юзали бўлиб, тухумсимон ёки овал диск шаклида бўлади, бетонда цемент тоши билан ёмон боғланади. Шу сабабли, шағал тош мустаҳкамлик чегараси 30МПа дан ортиқ бўлмаган бетонларда қўлланади. Шағалнинг йирик фракциялари чақиқ тош олиш учун майдалашда ишлатилади.
Баъзи ҳолатларда шағалнинг юмалоқ шаклдаги донаси чақиқ тошга нисбатан самаралидир. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнида ўта ҳаракатчан ва юқори жойлашувчан бетон қоришмаси олиш мумкин.
Бетон тайёрлашда алоҳида миқдорланган ҳолда шағалнинг қуйидаги фракциялари ишлатилади: 5-10; 10-20; 20-40 ва 40-70 мм. Бундан ташқари шағал фракцияси 3-10 мм, гидротехник бетонлар учун эса 40 - 80 ва 80 - 120мм қўллаш стандарт бўйича рухсат этилади. Бундан ташқари, шағалнинг икки фракцияли аралашмаси ҳам ишлатилади, масалан 5 – 20 мм.
А, % масса бўйича 0,5%
Дкичик 0,5(Дкичик+Дкатта) Дкатта 1,25Дкатта
Расм-1. Шағал(чақиқ тош)нинг донадорлик таркибининг графиги:
текис чизиқлар битта фракцияли тўлдирувчилар учун; узуқ-юлуқ чизиқ – 5(3)-20 мм фракцияли аралашма учун.
Шағал фракциясининг донадорлик таркиби расм-1 да кўрсатилган чегарада бўлиши керак. Баъзи ҳолатларда шағалга ўта муҳим талаб қўйилади. Масалан, шағал фракцияси таркибида 5(3) мм энг кичик доналар миқдори 5% дан ошмаслиги керак ёки юпқа деворли конструкциялар қўлланиладиган бетон таркибида энг катта рухсат этилган шағал доналари миқдори умумий фракция массаси бўйича 5% дан ошмаслиги керак.
Шағалнинг мустаҳкамлигини баҳолаш пўлат цилиндрда майдаланишга синаш орқали бажарилади.
Стандартга кўра майдаланиш кўрсаткичи бўйича шағалнинг тоғ жинсларини сиқилишдаги мустаҳкамлиги интервалига мос келувчи (жадвал) тахминий қуйидаги маркалари назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |