Qmbkich s19-20 guruh talabasi mamatqulov sheralining beton to‘ldiruvchiar texnologiyasi fanidan shag‘alni olishda ishlatiladigan mashina va mexanizmlar mavzusiga taqdimot


Download 14.97 Kb.
bet2/3
Sana14.11.2023
Hajmi14.97 Kb.
#1772414
1   2   3
Bog'liq
Маматкулов Ш- БТ

Кўрсаткичлар
номланиши

Шағалнинг маркаси

Др- 8

Др-12

Др-16

Др-24

Майдаланиш кўрсаткичи,%
 
Сиқилишга мустаҳкамлик чегараси, МПа

8 гача
100дан кўп

8 – 12
80 - 100

12 – 16
60 - 80

16 – 24
40 - 60

Шағал тош стандарт талабига кўра қуйидагиларга жавоб бериши керак:
Др8 - сиқилишдаги мустахкамлиги 40МПа ва юқори бетонларда ишлатилади; Др12 - сиқилишдаги мустахкамлиги 30 МПа дан 40МПа гача бетонларда;
Др16 - сиқилишдаги мустахкамлиги 30МПа гача бетонларда қулланилади.
Чунончи шағал доналари турли тоғ жинсларининг нурашидан юзага келган ва мустаҳкамлиги бўйича бир жинсли эмас экан, юқорида келтирилган мустаҳкамлик чегараси интервалини ўртача кўрсаткичлар деб қабул қилинади.
Қўшимча стандартларда шағал таркибида бўш жинслар чегараланади. Бўш жинсларда сувда суғорилган ҳолатда сиқилишга мустаҳкамлик чегараси 20 МПа дан кичик тоғ жинсларига айтилади.
Шағал таркибидаги бўш жинс доналари ўртача намунани визуал баҳолаш ва доналар мустаҳкамлигини болға билан енгил уриб ёки доналар қаттиқлиги пўлат нина (отқинди ва метаморфик тоғ жинслари) ёки алюмин (чўкинди карбонат жинслар) нина ёрдамида тирнаш орқали аниқланади. Нина бўш доналар сиртида чизиқ қолдиради, мустаҳкамининг сиртида эса чизиқ қолдирмайди.
Шағал намунасидан олинган бўш жинслар доналари ажратилади ва умумий массадаги улуши аниқланади(%):
Бу ерда: mбўш- бўш жинслар доналарининг массаси, кг
m- шағал намунасининг умумий массаси, кг
Берилган мустаҳкамлик чегараси 40МПа ва ундан юқори бетонлар олишда шағални қўллашда, мустаҳкамлик чегараси 30МПа ва ундан юқори бетонлар учун силлиқ юзали шағални қўллаш учун бетонда дастлабки синов ишларини ўтказиш талаб этилади.
Бардошликка ҳисобланувчи транспорт иншоотларида бетонга шағал ишлатиш мумкин эмас. Бундай чегаралаш бошқа буюм ва конструкцияларда ҳам назарда тутилади.
Шағал таркибида пластинкасимон ва нинасимон шаклдаги (қачонки донанинг бир ўлчами иккинчидан 3 марта ва ундан катта бўлса) доналар миқдори 35% дан ошмаслиги керак. Бу талаб, асосан бундай доналар бетон коришмасининг жойлашувчанлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳисобига куйилади.
Шағал таркибида ювилувчи чанг, лойсимон ва гилсимон бўлаклар миқдори 1% дан ошмаслиги керак. Айниқса шағал донасига ёпишган гил миқдори 0,25% дан ошмаслиги керак.
Шағал таркибида колориметрик намуна бўйича аниқланган органик қўшимчалар миқдори қумда келтирилган сингари чегараланади. Бу таркибда мавжуд руда минераллари, сулфид боғламалар, кремнеземнинг аморф турларига хам таалуқлидир.
Кремнеземнинг аморф турлари шағалда қумганисбатан кўп учрайди. Айниқса, кремний, опока ва қум-тупроқ асосидаги шағал доналарига катта аҳамият берилади, чунки уларда опал ва халцедон сингари бетонга салбий таъсир кўрсатувчи минераллар бўлади.
Чунки бетон таркибида бундай актив кремнеземлар ишқорлар билан боғланиб, унинг мустаҳкамлигини пасайтиради, силжувчанлик деформацияси (бу тахминан конструкция қурилишида ишлатилгандан кейин икки йилдан сўнг намоён бўлади) ортади.Стандартда шағални совуққа чидамлилигини синаш ҳам назарда тутилади.

Download 14.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling