Қазиб олиш ва фракцияларга ажратиш
Шағал асосан қум-шағал конларни қайта ишлашда олинади. Қум-шағалли аралашмада шағалнинг масса улуши ўртача 30-40% ни ташкил этади.
Қум-шағалли конларни очиш ва қайта ишлашни ташкил этиш юқорида айтиб ўтилган қум конларини қайта ишлаш усулларидан кам фарқланади.
Қум-шағалли конларни қайта ишлашда қум алоҳида ва шағал стандарт фракцияларга кўра доналари йириклиги бўйича алоҳида ажратилади.
Ҳозирги вақтда қазиб олинаётган қум-шағалли аралашмалар ҳамма вақт ҳам навларга ажратилмайди. Уларни бевосита бетон тайёрлашда ишлатилади. Бу қулай, арзон ва баъзан мақсадга мувофиқ бўлиб, бунда қум-шағалли аралашманинг донадорлик таркиби бетон учун оптималга яқин бўлиши шарт.
Бироқ кўп ҳолларда навларга ажратилмаган қум-шағалли аралашмани бетонда қўллашда бетоннинг сифати тушади ва цемент сарфи ошади.
Қум-шағалли аралашмалар, шағал ва қумнинг алоҳида ишлатишга қараганда қаватланишга мойилдир. Шу сабабли улар бир жинсли бўлмайди. Шунинг учун қумни фракциялаш катта аҳамиятга эга.
Қум-шағалли аралашмаларни навларга ажратишда катта кўзли ғалвирлар ишлатилади ва сочилувчан аралашманинг доналари йириклиги бўйича ажратиш жараёнини эса элаш дейилади.
Элаш бевосита аралашмани катта кўзли ғалвир бўйича ҳаракатланишидан бажарилади. Баъзан бу элаклар бурчак остида ўрнатилади, бунда аралашма табиий қиялик бурчагидан катта бўлади. Бу ҳолатда аралашма ўз оғирлиги бўйича ҳаракатланади.
Бундай ғалвирларни ҳаракатланмайдиган дейилади. Кўпинча ҳаракатланувчи ғалвирлар ишлатилади, унда навларга ажратиш жараёни жадал кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |