«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
46
Фенолит қоплаш плиткалари фенол-формалдегид смолалар, қотиргич, тўлдиргич (ёғоч уни, каолин, талк ва бошқ.) дан иборат қоришмани иссиқ пресслаб олинади. Плиткалар 100х100 ва 150х150 мм, қалинлиги 1,5 мм ўлчамларда, турли рангларда ишлаб чиқарилади. Улар юқори мустаҳкам ва кимёвий муҳитларга чидамли бўлиб, ишлаб чиқариш цехлари, лабораториялар, агрессив муҳит таъсири эҳтимоли бор хоналарнинг ички деворларини қоплаш учун ишлатилади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
47
Полбоп полимер материаллар
Ҳозирги вақтдаги қурилиш кўлами ва услуби янги прогрессив полбоп материалларни ишлаб чиқаришни тақазо этади. Полимер асосидаги полбоп ўрама ва плитка буюмлари ёғоч, керамика ва бошқа материаллардан тайёрланган поллардан мустаҳкамлиги, биотурғунлиги, чиройи, енгиллиги, сувга чидамлилиги ва осон ўрнатилиши билан фарқланади.
Полбоп ўрама материаллар-линолеумлар синтетик полимерларга кукун тўлдиргичлар, дисперс арматуралар, пластификаторлар, қотиргичлар, стабилизаторлар ва пигментлар аралаштириб турли усулларда тайёрланади.
Линолеумлар боғловчининг турига нисбатан поливинилхлорид, глифтал, коллоксилинли, резина (релин) ва бошқа линолеумларга бўлинади. Улар асосли ва асоссиз, иссиқлик ва товуш изоляцияси, бир ва кўп қатламли, силлиқ ва тарам-тарам (тукли, гилам қопламали) ва рангли бўлиши мумкин. Линолеумнинг ўнг юзаси силлиқ, нуқсонларсиз, ранги тиниқ, расмлари эса чуқур солинган бўлиши керак. Линолеум ранги нур, ҳаво ва сув таъсирида ўзгармаслиги, вақт давомида зарарли кимёвий моддаларни ажратиб чиқармаслиги керак. Линолеум ётқазиладиган асос тоза, текис ва қуруқ бўлиши зарур.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |