Графика
Умумий мулоҳазалар
Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак:
график режимда экран, ҳар бири 16 хил рангдан бири билан бўялган нуқталар тўпламидан ташкил топади;
нуқталар координаталари чапдан ўнгга ва юқоридан пастга қараб ўсиб боради. Чап юқори нуқтанинг координатаси (0,0), ўнг пастники - (639,479) эга;
оддий графикларни (чизиқ, айлана, тўғритўртбурчак) экранга чиқарадиган дастурни тузишда, график тартибни ўрнатиш (инициализация) керак бўлади.
График дастурларнинг андозалари қуйидаги кўринишда бўлишади:
//график дастурлар андозалари
#include
#include
#define PATHTODRIVER “..\\bgi”
void main(void){
intgdriver = DETECT;// драйвер
int gmode; // тартиб
int errorcode; // ҳато коди
initgraph(&gdriver, &gmode, PATHTODRIVER);
errorcode = graphresult();
if (errorcode != grOk) //график тартибдаги
{ //ҳатони ўрнатиш
printf(“:%d\n”);
puts(“”);
getch();
return;
}
//дастурнинг кейинги кўрсатмалари
closegraph();
}
Топшириқлар
204. Экранда уйчани тасвирини ҳосил қиладиган дастур тузинг.
205. Экранга Олимпиада ўйинлари байроғини чиқарадиган дастур тузинг. Байроқ тасвири қуйида келтирилган (битта катак беш пикселга мос келади).
кўк
яшил
қора
қизил
сариқ
206. Экранда кемани тасвирини ҳосил қиладиган дастур тузинг.
207. Экранда ракетани тасвирини ҳосил қиладиган дастур тузинг.
208. Экранга кема тасвирини базавий (бошланғич) нуқта усулидан фойдаланиб чиқарадиган дастур тузинг.
209. Тасодифий диаметрли ва рангли 100 та айланадан иборат безакни экранда ҳосил қиладиган дастур тузинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |