Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Download 1.35 Mb.
bet29/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

ФАЙЛЛАР
Умумий мулоҳазалар
Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак:

  • дастурда файлдан ўқиш ёки файлга ёзиш амалинии бажаришда FILE туридаги ўзгарувчи-кўрсаткични эълон қилиш шарт;

  • для того чтобы файл был доступен, его надо открыть, указав, для выполнения какого действия открывается файл: чтения, записи или обновления данных, а также тип файл (двоичный или текстовый);

  • файллар билан ишлаганда, ferror функцияси орқали файллар билан fopen амали бажарилганда потенциал хавфли хатоликлар билан ишлаш тавсия этилади;

  • матнли файлдан маълумотларни ўқишни fscanf, ёзишни fprint–функциялари ёрдамида бажариш мумкин;

  • файл билан ишни тугатиш учун уни албатта ёпиш керак (fclose функцияси).

Топшириқлар
235. Компьютернинг дискида (D: диски) numbers.txt файлини яратадиган ва фойдаланувчи киритаётган 5 та бутун сонни унга ёзадиган дастур тузинг. Яратилган файлни матн таҳрирлагичи ёрдамида, масалан, Total Commander нинг ички таҳрирлагичида кўринг. Ҳар бир сон алоҳида сатрда жойлашганига ишонч ҳосил қилинг.
236. numbers.txt файлига фойдаланувчи киритаётган бешта бутун сонни ёзадиган дастур тузинг. Матн таҳрирлагича ёрдамида файлда 10 та сон жойлашганига ишонч ҳосил қилинг.
237. numbers.txt файлининг мазмунини экранга чоп қиладиган дастур тузинг.
238. numbers.txt файлида жойлашган сонларнинг ўрта арифметигини ҳисоблайдиган дастур тузинг.
239. Матнли файлни (файлнинг мазмунини экранга чиқарадиган), масалан, C++ нинг бошланғич дастур файлларини кўришга имкон берадиган дастур тузинг. Кўрилаётган файл номи дастурни ишга туширилаётган вақтда бўйруқлар сатрида, унинг параметри сифатида ўзатилиши керак.
240. Дискда жойлашган phone.txt файлига, масалан, дўстингизнинг исми, фамилияси ва телефон номерини ёзадиган дастур тузинг. Агар дискда файл бўлмаса, у ҳолда дастур уни яратиши керак. Файлда ҳар бир маълумотлар элементлари (исм, фамилия, телефон) алоҳида сатрда жойлашиши керак. Дастур ишлаш вақтидаги таклиф этилаётган экран кўриниши қуйида келтирилган.
Телефон маълумотномасига қўшиш
Фамилияси ->Салим_Телефони_->234-84-37_Маълумот_қўшилди._Фамилияси_->Қўшақов_Исми_->Қўлдош_Телефони_->552-18-40'>Ёдгоров_Исми_->Салим_Телефони_->234-84-37_Маълумот_қўшилди._Ишни_тугатиш_учун_ни_босинг_241.'>Ёдгоров
Исми ->Салим
Телефони ->234-84-37
Маълумот қўшилди.
Ишни тугатиш учун ни босинг
241. Ишнинг бир сеансида phone.txt файлига бир нечта одамлар ҳақида маълумотларни қўшишга имкон берадиган дастур тузинг. Дастур ишлаш вақтидаги таклиф этилаётган экран кўриниши қуйида келтирилган.
Телефон маълумотномасига қўшиш.
Ишни тугатиш учун фамилия ўрнига ни босинг
Фамилияси ->Ёдгоров
Исми ->Салим
Телефони ->234-84-37
Маълумот қўшилди.
Фамилияси ->Қўшақов
Исми ->Қўлдош
Телефони ->552-18-40
Маълумот қўшилди.
Фамилияси ->
Ишни тугатиш учун ни босинг
242. Телефон маълумотномасидан (phone.txt) керакли маълумотларни топишга имкон берадиган дастур тузинг. Дастур инсоннинг фамилиясини сўраши ва унинг телефонини чиқариши керак. Агар маълумотномада бир хил фамилияли одамлар бўлса, у ҳолда дастур бу одамларнинг ҳаммасини рўйҳатини чиқариши керак. Дастур ишлаш вақтидаги таклиф этилаётган экран кўриниши қуйида келтирилган.
Телефон маълумотномасидан излаш.
Фамилияни киритинг ва ни босинг. Ишни тугатиш учун таклифдан кейин бирданига ни босинг
->Салимов
Маълумотномада Салимов ҳақида маълумот йўқ.
->Ёдгоров
Ёдгоров Салим234-84-37
Ёдгоров Қодир 244-34-02
->
243. “Телефон маълумотномасига қўшиш” ва “Телефон маълумотномасидан излаш” дастур имкониятларини бирлаштирадиган дастур тузинг. Дастур юкланиш вақтида экранда, кўриниши қуйида келтирилган меню чиқарилиши керак.
*** Телефон маълумотномаси ***
1. Қўшиш
2. Излаш
3. Ишни тугатиш
Меню пунктининг номерини киритинг ва ни босинг
->

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling