Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Download 1.35 Mb.
bet30/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

Факултатив
244. Тестлайдиган универсал дастур тузинг. Тестнинг саволлари ва жавоб вариантлари кетма-кетлиги матнли файлда жойлашиши керак. Файл номини тест дастури юкланаётганда бўйруқлар сатридан олиши керак. Шу билан биргаликда, қуйидаги чекланишлар киритилган: тест саволлари ва альтернатив жавоблар экранда битта сатрдан ортиқ жойни эгалламаслиги керак.
Дастур баҳолашда қуйидаги қоидага бўйсуниши шарт: АЪЛО – ҳамма тўғри жавоблар учун, ЯХШИ – агар тўғри жавоблар 80% дан кўп бўлса, ҚОНИҚАРЛИ – агар тўғри жавоблар 60% дан кўп бўлса, ЁМОН – агар тўғри жавоблар 60% дан кам бўлса.
Қуйида тест саволлар файлининг таклиф этилган тузилиши (Ni – i-нчи саволдаги альтернатив жавоблар сони, Ki – тўғри жавоб номери), тест файлига мисол ва дастур ишлаш вақтидаги экран кўриниши (фойдаланувчи киритган жавоб номери ярим қалин шрифтда ажратилган) келтирилган.
Савол1
N1 M1
Жавоб
...
Жавоб
Савол2
N2 M2
Жавоб
...
Жавоб
Саволk
Nk Mk
Жавоб
...
Жавоб
3 та тест керак.
Ҳозир сизга тест таклиф этилади.
Ҳар бир саволга бир нечта жавоблар берилади.
Сиз тўғри жавоб номерини киритиб ни босинг.
3та тест чиқиши керак.
Сизнинг баҳонгиз АЪЛО!
Дастур ишини тугатиш учун ни босинг
245. Дастур юкланаётганда кўрсатилган каталогда жойлашган C++ дастур номланиши ва файллар рўйхатини экранга чиқарувчи дастур тузинг. Фараз қиламизки, биринчи сатр дастурнинг мақсади ҳақида маълумотлардан иборат изоҳ ҳисобланади.
246. Фойдаланувчи истагига кўра дюймдан сантиметрга ўтказилган жадвални экранга, принтерга ёки файлга чиқарувчи дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
*** Дюймдан миллиметрга ўтказиш жадвали ***
Натижани чиқариш:
1 – экранга;
2 – принтерга;
3 – файлга.
1 дан 3 гача сонни киритинг ва ни босинг.
Сизнинг танловингиз: -> 1
-------------------------------
Дюймлар Миллиметрлар
-------------------------------
0.5 12.7
1.0 25.4
1.5 38.1
2.0 50.8
2.5 63.5
3.0 76.2
3.5 88.2
4.0 101.6
4.5 114.3
5.0 127.0
------------------------------


Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling