Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Download 1.35 Mb.
bet13/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

121. y=|x| функциянинг қийматлар жадвалини чоп қиладиган дастур тузинг. Аргумент -4 дан 4 гача оралиқда ўзгаради, аргумент қадами 0,5 билан ўсиб боради.
122. y=|x-2|+|x+1| функциянинг қийматлар жадвалини чоп қиладиган дастур тузинг. Аргумент -4 дан 4 гача оралиқда ўзгаради, аргумент қадами 0,5 билан ўсиб боради.
123. Кўпайтириш жадвалини, масалан, 7 нинг, экранга чоп қиладиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган.
7x2=14
7x3=21
7x4=28
7x5=35
7x6=42
7x7=49
7x8=56
7x9=63
124. Пифагор – кўпайтириш жадвалини экранга чоп қиладиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
1 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
2 2 4 6 8 10 12 14 16 18 20
3 3 6 9 12 15 18 21 24 27 30
4 4 8 12 16 20 24 28 32 36 40
5 5 10 15 20 25 30 35 40 45 50
6 6 12 18 24 30 36 42 48 54 60
7 7 14 21 28 35 42 49 56 63 70
8 8 16 24 32 40 48 56 64 72 80
9 9 18 27 36 45 54 63 72 81 90
125. Қаторнинг хусусий йиғиндисини ҳисоблайдиган дастур тузинг: 1-1/3+1/5-1/7+1/9-... ва олинган қийматни π/4 билан таққосланг (бунда қаторнинг катта ҳадларини йиғишда йиғиндининг яқинлашиш қиймати π/4 га тенг).
126. Тўғри тўртбурчаклар усули билан f(x)=5x2-x+2 функцияни яқинлашиш интегралини ҳисобловчи дастур тузинг.
127. Трапеция усули билан функцияни яқинлашиш интегралини ҳисобловчи дастур тузинг.
128. Шахмат доскасининг тасвирини экранга чоп қиладиган дастур тузинг. Қора катакчаларни «юлдузча», оқларни – бўш жой белгилари тасвирлайди. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган.
* * * *
* * * *
* * * *
* * * *
* * * *
* * * *
* * * *
* * * *
129. Фойдаланувчи киритган ўнлик сонни иккиликка ўтказадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган.
Ўнлик сонни иккиликка ўтказиш
0 дан 255 гача бўлган бутун сонларни киритинг ва ни босинг
-> 49
Ўнликдаги 49 сонининг мос иккиликдаги тасвири 00110001
Ишни тугатиш учун ни босинг



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling