Шаҳар
|
Код
|
Минутлар нархи (сўм)
|
Владивосток
|
423
|
2,2
|
Москва
|
095
|
1,0
|
Мурманск
|
815
|
1,2
|
Самара
|
846
|
1,4
|
Телефор орқали суҳбатлашиш қанча туришини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Шаҳар коди ->423
Давомийлик (тўлиқ минутлар миғдори) ->3
Шаҳар: Владивосток
Минутлар нархи: 2.20 сўм
Суҳбат баҳоси: 6.60 сўм
103. Санага қараб ҳафта кунини аниқловчи дастур тузинг. Ҳафта кунини ҳисоблаш учун формуладан фойданилади:
бу ерда d – ой сони, m – ой номери, агар бу қадимги Римда қўлланилгани каби ҳисоб мартдан бошланса (март – 1, апрель – 2, ..., февраль – 12), Y – юз йилликдаги йил номери, c – юз йилликлар сони. Квадрат қавслар, қавслар ичида жойлашган қийматнинг бутун қисмини олишни билдиради. Формула бўйича ҳисобланган қиймат ҳафта кунини билдиради: 1 – душанба, 2 – сешанба, ..., 6 – шанба, 0 – якшанба.
Цикллар
for
Умумий мулоҳазалар
Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак:
for оператори дастур яратилиши вақтида такрорланишлар сони маълум бўлганда фиксирланган циклларни ташкил этиш учун ишлатилади;
такрорланишлар сони ўзгарувчи-ҳисоблагичнинг бошланғич қиймати орқали ва циклнинг тугаши шарт билан аниқланади;
ўзгарувчи-ҳисоблагич бутун (int) турда бўлиши керак ва бевосита цикл кўрсатмасида тавсифланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |