Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Керакли ўзгарувчиларни эълон қилинг ва цилиндр ҳажмини ҳисоблайдиган дастур бўлагини ёзинг бунда бошланғич маълумотларни киритишни таъминланг. 50


Download 1.35 Mb.
bet8/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

49. Керакли ўзгарувчиларни эълон қилинг ва цилиндр ҳажмини ҳисоблайдиган дастур бўлагини ёзинг бунда бошланғич маълумотларни киритишни таъминланг.
50. Бир нечта дафтар ва қаламлардан иборат хариднинг қанча бўлишини ҳисоблайдиган дастур учун керакли ўзгарувчиларни тавсифланг ва бошланғич маълумотларни киритадиган кўрсатмаларни ёзинг. Тахмин қиламизки, яъни фойдаланувчи ҳар бир харидни ташкил этувчиларни алоҳида сатрда киритиши керак: биринчи нархи, кейин миғдори.

Чизиқли тузилмали дастурлар
Умумий мулоҳазалар
Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак:

  • чизиқли тузилмали дастурлар оддий ҳисобланади ва формула бўйича оддий ҳисоблашларни ташкил қилиш учун қоида каби ишлатилади;

  • чизиқли тузилмали дастурда кўрсатмалар кетма-кет бири иккинчисидан кейин бажарилади;

  • чизиқли тузилмали дастур алгоритми расмда кўрсатилганидек схема кўринишида тасвирланиши ҳам мумкин.


Бошланғич маълумотларни киритиш

Қайта ишлаш (ҳисоблаш)

Натижалар-ни чиқариш

Клавиатурадан

Монитор экранига


Топшириқлар
51. Параллелограмм юзасини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Тўғрибурчак юзасини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Узунлиги (см) ->9
Кенглиги (см) ->7.5
Параллелограмм юзаси: 67.50 кв.см.
52. Параллелепипед ҳажмини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Параллелепипед ҳажмини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Узунлиги (см) ->9
Кенглиги (см) ->7.5
Баландлиги (см) ->5
Ҳажм: 337.50 куб.см.
53. Параллелепипед сиртининг юзасини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Параллелепипед сиртининг юзасини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Узунлиги (см) ->9
Кенглиги (см) ->7.5
Баландлиги (см) ->5
Сирт юзаси: 90.00 кв.см.
54. Куб ҳажмини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Куб ҳажмини ҳисоблаш.
Қирра узунлигини (см) киритинг ва тугмасини босинг ->9.5
Куб ҳажми: 857.38 куб.см.
55. Цилиндр ҳажмини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Цилиндр ҳажмини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Асос радиуси (см) ->5
Цилиндр баландлиги (см) ->10
Цилиндрҳажми1570.80 куб.см.
Тугатиш учун ни босинг
56. Бир нечта дафтар ва қаламлардан ташкил топган хариднинг қанча туришини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Хариднинг қанчалигини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Дафтар нархи (сўм)->2.75
Дафтарлар сони ->5
Қалам нархи (сўм)->0.85
Қаламлар сони ->2
Жами харид:15.45 сўм.
57. Бир нечта дафтар ва шунча уларга жилдлардан ташкил топган хариднинг қанча туришини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Хариднинг қанчалигини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Дафтар нархи (сўм)->2.75
Жилд нархи (сўм)->0.5
Комплекслар сони (дона) ->7
Жами харид:22.75 сўм.
58. Бир қанча миғдордаги олманинг (оғирлик бўйича) қанча туришини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Хариднинг қанчалигини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Бир килограмм олманинг нархи (сўм)->8.5
Олма оғирлиги (кг.)->2.3
Жами харид:19.55 сўм.
59. Агар учбурчакнинг асоси ва баландлиги узунликлари маълум бўлса, унинг юзасини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Учбурчак юзасини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Асоси (см)->8.5
Баландлиги (см) ->10
Учбурчак юзаси:42.50 кв.см.
60. Агар учбурчакнинг иккита томонинг узунликлари ва улар орасида бурчак катталиги маълум бўлса, унинг юзасини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Учбурчак юзасини ҳисоблаш.
Учбурчакнинг иккита томонлари (бўш жой орқали) узунликларини (см) киритинг->25 17
Учбурчак томонлари орасидаги бурчак катталигини киритинг ->30
Учбурчак юзаси:106.25 кв.см.
61. Иккита параллел қаршиликлар орқали боғланган электр занжири қаршиликларини ҳисобловчи дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Элементлари параллел уланган электр занжирининг қаршилигини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Биринчи қаршилик катталиги -> 15
Иккинчи қаршилик катталиги -> 20
Занжир қаршилиги:8.57
62. Иккита кетма-кет қаршиликлар орқали боғланган электр занжири қаршиликларини ҳисобловчи дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Электр занжирнинг қаршилигини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Биринчи қаршилик катталиги -> 15
Иккинчи қаршилик катталиги -> 27.3
Занжир қаршилиги (кетма-кет уланган): 42.30
63. Электр занжирдаги ток кучини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Электр занжирдаги ток кучини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Кучлваниш -> 36
Қаршилик -> 1500
Ток кучи: 0.024 Ампер.
64. Картада тасвирланган аҳоли яшайдиган пунктлар орасидаги масофани ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Аҳоли яшайдиган пунктлари орасидаги масофани ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Карта масштаби (бир сантиметрдаги километрлар миғдори) ->120
Аҳоли пунктлари тасвиридаги нуқталар орасидаги масофа ->3.5
Аҳоли пунктлари орасидаги масофа 420 км.
65. Автомобилдан қишлоққа сайр қилиб келиш (бориш ва қайтиш) қанча бўлишини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Бошланғич маълумотлар қуйидагилар ҳисобланади: қишлоққача бўлган масофи (км); автомобил 100 кмни босиб ўтганда қанча бензин сарфлаши; бир литр бензин нархи. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Қишлоққа бориб келиш қанчага тушишини ҳисоблаш.
Қишлоққача бўлган масофа(км)->67
Бензин сарфи (100 кмни босиб ўтгандаги литр)->8.5
Бир литр бензин нархи (сўм) ->6.5
Қишлоққа бориб келиш 74.04 сўмга тушади.
66. Югурувчининг масофани югуриб ўтган тезлигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган.
Югурувчининг тезлигини ҳисоблаш.
Масофа узунлигини киритинг(м)-> 1000
Вақтни киритинг (минут.секунд)-> 3.25
Масофа: 1000
Вақт: 3 мин 25 сек = 205 сек
Сиз 17.56 км/соат тезлик билан югурдингиз.
Ишни тугатиш учун ни босинг.
67. Цилиндр ҳажмини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Цилиндр ҳажмини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Асос радиуси (см) ->5.5
Цилиндр баландлиги (см) ->7
Цилиндр ҳажми:665.23 см.куб.
68. Цилиндр сиртининг юзасини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Цилиндр сиртининг юзасини ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Асос радиуси (см) ->5.5
Цилиндр баландлиги (см) ->7
Цилиндр сиртининг юзаси:431.97 кв.см.
69. Параллелепипед ҳажмини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Параллелепипед ҳажмини ҳисоблаш.
Параллелепипеднинг бир томонининг узунлигини, кенглигини ва баландлигини (сантиметрда) киритинг.
Сонлар бўш жой билан ажратилади.
Сонларни киритганингиздан кейин ни босинг.
->7.5 2.5 3
Параллелепипед ҳажми: 56.25 см.куб.
70. Масофани чақиримдан километрга (1 чақирим –бу 1066,8 м) ўтказадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Масофани чақиримдан километрга ўтказиш.
Масофани чақиримда киритинг ->100
100 чақирим – бу 106.68 км.
71. Оғирликни фунтдан килограммга (1 фунт – бу 405,9 грамм) ўтказадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Оғирликни фунтдан килограммга ўтказиш.
Оғирликни фунтда киритинг ->5
5 фунт – бу 2.05 грамм.
72. Омонат бўйича даромаднинг ўлчамини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Фоиз ставкаси (% йиллик) ва сақлаш муддати (кунларда) дастур бажарилиши вақтида берилади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Омонат бўйича даромадни ҳисоблаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Омонат миғдори (сўм) -> 2500
Омонат муддати (кунлар) -> 30
Фоиз ставкаси (йиллик) -> 20
-----------------------------------
Даромад: 41.10 сўм
Омонат муддати охиридаги сумма: 2541.10 сўм.
73. Минутда берилган вақт интервали катталигини, соат ва минутлардаги ифода катталигига ўтказадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Вақт интервалини (минутларда) киритинг ->150
155 минут – бу 2 соат 30 минут.
74. Клавиатурадан киритилган ўнли каср сонни пул форматига ўтказадиган дастур тузинг. Масалан, 12,5 сони 12 сўм 50 тийин кўринишига ўтказилиши керак.
Сонни пул форматига ўтказиш.
Ўнли каср сонни киритинг ->23.6
23.6 сўм – бу 23 сўм 60 тийин.
75. Оғирликни фунтдан килограммга (1 фунт – бу 405,9 грамм) ўтказадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Оғирликни фунтдан килограммга ўтказиш.
Оғирликни фунтда киритинг ва ни босинг.
-> 3.5
3.5 фунт – бу 1 кг 420 гр.
76. Агар учбурчакнинг учларининг координаталари маълум бўлса, унинг юзасини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Учбурчак юзасини ҳисоблаш.
Учларнинг координаталарини киритинг (сонлар бўш жой билан ажратилсин):
x1, y1 ->-2 5
x2, y2 -> 1 7
x3, y3 -> 5 -3
Учбурчак юзаси: 23.56 кв.см.


Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling