Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил
Download 1.35 Mb.
|
CPP masalalari1
Топшириқлар
36. Экранга ўзингизнинг исмингиз ва фамилиянгизни чоп қиладиган дастур тузинг. 37. Экранга stdio.h файлига бўлган йўлни чоп қиладиган дастур тузинг. 38. Экранга қуйидаги рубойини чоп қиладиган дастур тузинг: Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз, Ақл кўзин қораси – жавҳари ҳам биз. Тўгарак жаҳонни узук деб билсак, Шаксиз унинг кўзи – гавҳари ҳам биз. Умар Ҳайём 39. a, b ва c (float туридаги) ўзгарувчиларни қийматларини қуйидаги кўринишда ва бутун қисмда бешта ва каср қисмида учта хона аниқликда чап қиладиган кўрсатмани ёзинг: a = қиймат b = қиймат c = қиймат 40. Тўғрибурчакнинг баландлиги ва узунлиги қийматлардан иборат бўлган h ва l (float туридаги) ўзгарувчиларнинг қийматларни чоп этадиган кўрсатмани ёзинг. Ўзгарувчи қийматидан олдин тушунтириш матни (баландлик =, кенглик =), ундан кейин эса – ўлчов бирлик (см) бўлиши шарт. 41. a, b ва c бутун турдаги (int) ўзгарувчиларнинг қийматларини битта сатрда чоп қиладиган кўрсатмани ёзинг. 42. a, b ва c бутун ўзгарувчиларнинг қийматларини чоп қиладиган кўрсатмани ёзинг. Ҳар бир ўзгарувчининг қиймати алоҳида сатрга чиқарилиши керак. 43. x1 ва x2 ўнли каср ўзгарувчиларнинг қийматларини чоп этадиган кўрсатмани ёзинг. Экранда ўзгарувчи қийматидан олдин ўзгарувчи номини англатувчи тушунтиришматни, ундан кейин “тенг” белгиси чоп қилиниши керак. Факултатив Экранда матнни турли хил рангларда чиқариш имконияти ҳам мавжуд, бунинг учун cprintf ва cputs функциялари ишлатилади. Қуйидагига эътибор қилиш керакки, cprintf ва cputs функцияларида янги сатрга кўчиш учун \n\r кетма-кетлиги берилади; cprintf ва cputs функцияларида чиқарилаётган белгилар рангини textcolor(Ранг) функцияси ўрнатади; Фон рангини textbackground(Ранг) функцияси ўрнатади; Ранг бутун қийматлар ёки номланган ўзгармаслар орқали берилиши мумкин; clrscr, textcolor ва textbackground функцияларидан фойдаланиш учун дастур матнига #include Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling