Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил
Конус ҳажмини ҳисоблайдиган формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг. S=1/3∙π∙r2∙h 28
Download 1.35 Mb.
|
CPP masalalari1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чиқариш Умумий мулоҳазалар
27. Конус ҳажмини ҳисоблайдиган формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг.
S=1/3∙π∙r2∙h 28. Цилиндр ҳажмини ҳисоблайдиган формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг. 29. Электр занжирининг кучланиши ва қаршилигининг маълум қийматлари бўйича ток кучини ҳисоблайдиган формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг. 30. Кучланиш ва ток кучининг маълум қийматлари бўйича электр занжирининг қаршилигини ҳисоблайдиган формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг. 31. Учта резистрларнинг кетма-кет уланишидан ташкил топган электр занжирининг қаршилигини ҳисоблайдиган формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг. 32. Иккита резистрларнинг параллел уланишидан ташкил топган электр занжирининг қаршилигини ҳисоблайдиган формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг: 33. Долларни сўмга ўтказувчи формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг 34. Бир нечта дафтарлардан, ва шунча жилдлардан, қаламлардан ташкил топган харид учун керакли ўзгарувчиларни тавсифлаш ва қанчалигини ҳисоблайдиган формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг. 35. Помидор, бодринг ва бир нечта боғ швитдан ташкил топган харид учун керакли ўзгарувчиларни тавсифлаш ва қанчалигини ҳисоблайдиган формула кўринишидаги таъминлаш кўрсатмасини ёзинг. Чиқариш Умумий мулоҳазалар Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак: printf функцияси монитор экранига хабар ва ўзгарувчилар қийматларини чиқаришни таъминлайди; printf функциясининг биринчи параметри чиқарилувчи матнни аниқлайдиган ва чиқарилувчи ўзгарувчилар қийматларининг форматлари ҳисобланувчи сатрдир, функциянинг қолган параметрлари сифатида исмлар кўрсатилади; ўзгарувчиларнинг қийматларини чиқариш форматлари махсус ўзгартирувчи спецификатор - % белгиси билан бошланувчи белгилар кетма-кетлигиорқали берилади; сонли қийматларни чиқаришда кўринча қуйидаги спецификаторлардан тез-тез фойданилади :%i– ишорали бутун сонларни чиқариш учун, %u–ишорасиз бутун сонларни чиқариш учун, %f– қўзғалувчан нуқтали сонли кўринишдаги ўнли касрни чиқариш учун, %n.mf– фиксирланган нуқта билан форматдаги ўнли касрни чиқариш учун, бу ерда n– бутун, m– касрқисмдаги рақамлар сони; сатрда жойлаштирилган баъзи оддий белгилар кетма-кетлиги оддий белгиларни билдиради: \n–янги сатр, \t– табуляция, \”– қўш тирноқ, \\ - \ белгиси; матн чиқарилгандан кейин курсорни кейинги сатр бошига автоматик кўчиришда printf функцияси билан бир қаторда, хабарларни экранга чиқариш учун puts функциясидан ҳам фойдаланиш мумкин; дастур ишлаганда дастур ойнаси иши якунлагандан кейин бирданига, масалан, муҳит матн муҳаррири ойнасига ёки Norton Commander панелига автоматик ўтиб кетмаслиги учун, дастур охирига қуйидаги иккита командани қўшиш керак: printf(“Дастур ишини якунлаш учун getch(); Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling