Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Фойдаланувчидан ҳафта кунининг номерини сўрайдиган ва “Иш куни”, “Шанба” ёки “Якшанба” хабарларидан бирини чоп қиладиган дастур тузинг. 98


Download 1.35 Mb.
bet10/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

97. Фойдаланувчидан ҳафта кунининг номерини сўрайдиган ва “Иш куни”, “Шанба” ёки “Якшанба” хабарларидан бирини чоп қиладиган дастур тузинг.
98. Клавиатурадан киритилган сонни (1 дан 999 гача оралиқдаги сонлар киритилади) пул бирлигига айлантирувчи дастур тузинг. Дастур бирликларни сўзларга айлантириши лозим, масалан, ўн икки сўм, йигирма бир сўм ва ҳ.к.
99. Клавиатурадан киритилган сонларга (1 дан 999 гача оралиқдаги сонлар киритилади) “тийин” сўзини қўшиб чоп қилувчи дастур тузинг. Масалан, беш тийин, тўрт тийин ва ҳ.к.
100. Кейинги кун санасини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).
Бугунги кун сананинг рақамларини киритинг (кун, ой, йил) ->31 12 2012
Ойнинг охирги куни!
Янги йилингиз билан!
Эртага 1.1.2013

switch оператори
Умумий мулоҳазалар
Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак:

  • switch кўрсатмаси дастурнинг кейинги қадамидаги бир нечта мумкин бўлган йўналишдан бирини танлаш учун мўлжалланган;

  • кўрсатмадаги кетма-кетликни танлаш case сўзидан кейин кўрсатилган, ўзгарувчи-селектор ўзгармас қийматига тенг бўлишига боғлиқ равишда амалга оширилади;

  • агар ўзгарувчи-селектор қиймати case дан кейин ёзилган ўзгармасларнинг бирортасига тенг бўлмаса, у ҳолда default сўзидан кейин жойлашган кўрсатмалар бажарилади;

  • ўзгарувчи-селектор сифатида бутун (int) ёки белгили (char) ўзгарувчилар ишлатилиши мумкин.


Топшириқлар
101. Фойдаланувчидан ҳафта кунининг номерини сўрайдиган, кейин ҳафта куни номини ёки агар нотўғри маълумот киритилса хато ҳақида хабарни чоп қиладиган дастур тузинг.
102. Шаҳарлараро телефонда суҳбатлашиш қанча туришини ҳисобловчи дастур тузинг (бир минут нархи абонент жойлашган жойдан шаҳаргача бўлган масофа орқали аниқланади). Дастур учун бошланғич маълумотлар шаҳар коди ва суҳбат узунлиги ҳисобланади. Қуйида бир нечта шаҳарлар коди ва дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган).


Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling