Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил
Download 1.35 Mb.
|
CPP masalalari1
Топшириқлар
104. Ўзингизнинг исмингиз ва фамилянгизни 10 марта такрор экранга чоп қиладиган дастур тузинг. 105. Биринчи ўнта мусбат бутун сонларнинг квадратларини экранга жадвал шаклда чоп қиладиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Квадратлар жадвали ------------------- Сон Квадрати ------------------- 1 1 2 4 3 9 4 16 5 25 6 36 7 49 8 64 9 81 10 100 ------------------- 106. Биринчи бешта мусбат тоқ бутун сонларнинг квадратларини экранга жадвал шаклда чоп қиладиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Тоқ сонларнинг квадратлари жадвали. ------------------- Сон Квадрати ------------------- 1 1 3 9 5 25 7 49 9 81 ------------------- 107. Биринчи бутун n та мусбат бутун сонлар йиғиндисини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Йиғиндиси ҳисобланаётган сонлар миғдори дастур бажарилиши вақтида киритилади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Мусбат сонлар йиғиндисини ҳисоблаш. Йиғиндиси ҳисобланиши керак бўлган сонлар миғдорини киритинг -> 20 Биринчи 20 та мусбат сонлар йиғиндиси 210 га тенг 108. Биринчи бутун n та мусбат жуфт бутун сонлар йиғиндисини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Йиғиндиси ҳисобланаётган сонлар миғдори дастур бажарилиши вақтида киритилади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Жуфт мусбат сонлар йиғиндисини ҳисоблаш. Йиғиндиси ҳисобланиши керак бўлган сонлар миғдорини киритинг ва Биринчи 12 та мусбат жуфт сонлар йиғиндиси 156 га тенг 109. Биринчи n та қатор ҳадларининг йиғиндисини ҳисоблайдиган дастур тузинг: 1, 3, 5, 7 ... Йиғиндиси ҳисобланаётган қатор ҳади дастур бажарилиши вақтида киритилади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Қаторнинг қисман йиғиндисини ҳисоблаш: 1,3,5,7 ... Йиғиндиси ҳисобланиши керак бўлган қатор ҳади миғдорини киритинг -> 15 Биринчи 15 та қатор ҳадининг йиғиндиси 330 га тенг 110. Биринчи n та қатор ҳадларининг йиғиндисини ҳисоблайдиган дастур тузинг: ... Йиғиндиси ҳисобланаётган қатор ҳади дастур бажарилиши вақтида киритилади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Қаторнинг қисмий йиғиндисини ҳисоблаш: 1+1/2+1/3+ ... Йиғиндиси ҳисобланиши керак бўлган қатор ҳади миғдорини киритинг -> 15 Биринчи 15 та қатор ҳадининг йиғиндиси 3.3182 га тенг 111. Иккининг нолдан ўнгача даражасининг жадвалини чоп қиладиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Иккининг даражалари жадвали ------------------- 0 1 1 2 2 4 3 8 4 16 5 32 6 64 7 128 8 256 9 512 10 1024 ------------------- 112. Клавиатурадан киритилган сонни факториалини ҳисоблайдиган дастур тузинг (n сонининг факториали деб 1 дан n гача бутун сонларнинг кўпайтмасига айтилади. Масалан, 1 факториал 1 га тенг, 8 – 40320). Факториални ҳисоблаш. Факториали ҳисобланиши керак бўлган сонни киритинг -> 7 7 факториал 5040 га тенг 113. y=-2,4x2+5x-3 функциянинг -2 дан 2 гача оралиқдаги 0,5 қадам билан қийматлари жадвалини чоп қилувчи дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. ------------------- x | y ------------------- -2 | -22.60 -1.5 | -15.90 -1 | -10.40 -0.5 | -6.10 0 | -3.00 0.5 | -1.10 1 | -0.40 1.5 | -0.90 2 | -2.60 ------------------- 114. Клавиатурадан 5 та каср сонларни киритадиган ва уларнинг ўрта арифметинигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган.Фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган. Каср сонлар кетма-кетлигини ўрта арифметигини ҳисоблаш. Ҳар бир сонни киритгандан кейин ->5.4 ->7.8 ->3.0 ->1.5 ->2.3 Киритилган кетма-кетликнинг ўрта арифметиги: 4.00 Ишни тугатиш учун 115. Клавиатурадан киритиладиган каср сонлар кетма-кетлигининг ўрта арифметигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Сонлар миғдори дастур бажарилиш вақтида киритилади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Каср сонлар кетма-кетлигини ўрта арифметигини ҳисоблаш. Сонлар кетма-кетлигининг миғдорини киритинг -> 5 Кетма-кетликни киритинг. Ҳар бир сонни киритгандан кейин -> 5.4 -> 7.8 -> 3.0 -> 1.5 -> 2.3 Киритилган кетма-кетликнинг ўрта арифметиги: 4.00 Ишни тугатиш учун 116. Клавиатурадан бешта каср сонларни киритадиган ва ҳар бир сон киритилгандан кейин киритилган қисмий кетма-кетликнинг ўрта арифметигини чоп қиладиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Каср сонлар кетма-кетлигини қайта ишлаш. Ҳар бир сонни киритгандан кейин ->12.3 1-сон киритилди. Йиғиндиси: 12.30 Ўрта арифмет.: 12.30 ->15 2-сон киритилди. Йиғиндиси: 27.30 Ўрта арифмет.: 13.65 ->10 3-сон киритилди. Йиғиндиси: 37.30 Ўрта арифмет.: 12.43 ->5.6 4-сон киритилди. Йиғиндиси: 42.90 Ўрта арифмет.: 10.73 ->11.5 5-сон киритилди. Йиғиндиси: 54.40 Ўрта арифмет.: 10.88 Ишни тугатиш учун 117. Клавиатурадан киритиладиган каср сонлар кетма-кетлигининг ўрта арифметигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Охирги сон киритилгандан кейин дастур кетма-кетликнинг энг катта ва энг кичик сонни чиқариш керак. Сонлар миғдори дастур бажарилиш вақтида киритилади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган. Каср сонлар кетма-кетлигини қайта ишлаш. Сонлар кетма-кетлигининг миғдорини киритинг -> 5 Кетма-кетликни киритинг. Ҳар бир сонни киритгандан кейин -> 5.4 -> 7.8 -> 3.0 -> 1.5 -> 2.3 Сонлар миғдори: 5 Ўрта арифметиги: 4.00 Энг кичик сон: 1.5 Энг катта сон: 7.8 Ишни тугатиш учун 118. 1 дан 10 гача оралиқдаги сонлардан тасодий 10 та сонлар кетма-кетликни ҳосил қиладиган, бу сонларни экранга чоп қиладиган ва уларнинг ўрта арифметигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. *** Тасодифий сонлар *** 1 3 4 2 7 4 9 6 2 1 ўрта арифметиги 3.9 119. 1 дан 10 гача оралиқдаги сонлардан тасодий ўнта сонлардан учта кетма-кетликни ҳосил қиладиган, ҳар бир кетма-кетликни экранга чоп қиладиган ва ҳар бир кетма-кетликнинг ўрта арифметигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. *** Тасодифий сонлар *** 6 10 4 2 5 8 1 7 7 3 ўрта арифметиги 5.30 10 3 6 1 10 1 3 8 7 6 ўрта арифметиги 5.50 5 2 2 5 4 2 2 1 6 10 ўрта арифметиги 3.90 Ишни тугатиш учун 120. Нархлар жадвалини, масалан, олмани 100 г дан 1 кг гача 100 г қадам билан, экранга чоп қиладиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Бир килограмм баҳосини киритинг ва -> 16.50 Оғирлиги Нархи (гр) (сўм) 100 1.65 200 3.30 300 4.95 400 6.60 500 8.25 600 9.90 700 11.55 800 13.20 900 14.85 1000 16.50 Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling