Р. Б. Кэттеллнинг «Шахсни 16 омил ёрдамида ўрганиш сўровномаси» Йўриқнома


Download 78 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi78 Kb.
#1505308
  1   2
Bog'liq
Kettel 10 talik shkalali


Р.Б.Кэттеллнинг «Шахсни 16 омил ёрдамида ўрганиш сўровномаси»
Йўриқнома: Қўлингизда сизнинг қараш ва қизиқишларингизни аниқловчи саволлар турибди. Ҳар бир саволга жавоб бера туриб, жавоблар бланкасининг мос келувчи катакчасига берилган 3та жавобдан: “а” (ҳа), “?” (билмайман), “б” (йўқ) бирини кўрсатинг. Жавоб учун вақт сарфламанг, миянгизга келган биринчи табиий жавобни белгиланг.
Ҳаққоний ва аниқ жавоб беринг. Бунда “тўғри” ёки “нотўғри” жавоблар йўқлигини, ҳар бир одам ўзининг шахсий фикрига эга эканлигини эсда тутинг.
1. Сиз бошқаларнинг талаблари ва муҳитига енгил мослаша оласизми?
2. Сизда уйқу ҳолатида гаплашиш ҳоллари учраб турадими?
3. Сиз ўзингизни баъзи бир муносабатларда бошқа кишилардан устунман, деб ўйлайсизми?
4. Сиз одамлардаги нимани кўпроқ қадрлайсиз:
а) кучли ироданими?
б) ҳаётий ёрқин хаёлними?
5. Мажлисларда сиз:
а) бажонидил сўзга чиқасизми?
б) индамасдан ўтирасизми?
6. Сиз ўзларини доимо бошқалардан устун тутувчи мақтанчоқлар билан тотув яшай оласизми?
7. Муваффақиятсизликлар сизда:
а) ишга бўлган ҳохишингизни сўндирадими?
б) янги кучни қўзғатадими?
8. Одатда сиз масалани осон ҳал қилиш учун:
а) ўзингиз уни чуқурроқ ўрганасизми?
б) бошқалар билан муҳокама қиласизми?
9. Сиз ҳамма ишни шошмасдан бажаришни афзал кўрасизми?
10. Сизда юракка яқин олмаса ҳам бўладиган “икир-чикир”лар асабингизни бузадиган ҳоллари бўладими?
11. Одамлар орасида кўп ва тез-тез бўлиб туришни ёқтирасизми?
12. Сизни кўпроқ: а) атрофингиздагиларнинг ихтиёрсиз ,ёқимсиз ҳаракатлари, қаттиқ йўталлари ғазаблантирадими?
б) хатти-ҳаракатлар, хулқ меъёрларининг бузилиши ғазаблантирадими?
13. Агар бирон бир баҳсда ҳамма сизга қарши бўлса, одатда сиз уларга ён берасизми?
14. Сиз ўзи хулқ-атворингизда ҳаққонийлик ва ахлоқ қоидаларига амал қиласизми?
15. Сизда янги тассуротларга, номаълум нарсаларни аниқлашга ҳохиш тез-тез вужудга келадими?
16. Кўпчилик одамлар ўз қизиқишларини одатда бошқалар учун истамасдан қурбон қиладилар, деб ҳисоблайсизми?
17. Сиз ўзингизни ҳаёт ва унинг талабларига яхши мослашганман.ю деб ўйлайсизми?
18. Сиз қандай иш билан шуғулланишни афзал кўрасиз:
а) жуда қизиқ,
б) унчалик қизиқ эмас,аммо бирон бир ижтимоий мавқега олиб келадиган.
19. Сизда исрофгарчилик кескин салбий муносабатни қўзғатадими?
20. Сиз ўзингизга ғазабланган ҳолатингизда бошқалар учун ёқмайдиган танбеҳ беришга қодирмисиз?
21. Сиз тез-тез атрофдагилардан юз ўгириб,паришон бўлиб турасизми?
22. Сиз ётиш олдидан аччиқ чой ёки кофе ичган пайтларингизда ҳам яхши ухлай оласизми?
23. Айрим вақтда, агар муваффақият қозониш учун имконият кам бўлса, таваккал қилиш мумкин, деб ўйлайсизми?
24. Агар сиз таниш болалар бир-бири билан ўйинчоқ талашаётганини кўриб қолсангиз:
а) жанжаллашишларига қўйиб берасизми?
б) баҳсни ҳал қилиш учун аралашасизми?
25. Сиз ўзингизни юқори мартабали ёки нимаси биландир сиздан устун турувчи шахс олдида уялгандек ҳис қиласизми?
26. Агар одамлар ҳеч бир сабабсиз орқангиздан ғийбат қилишса, сиз бундан қайғурасизми?
27. Агар зарур бўлиб қолса, ҳаётий қийинчиликларга қарши чиқа оламан, деб ҳисоблайсизми?
28. Агар сизга нотаниш шаҳарга бориш тўғри келиб қолса:
а) экскусиячи хизматидан фойдаланишни афзал кўрасизми?
б) мустақил танишишни афзал кўрасизми?
29. Сизни одамлардан тез жаҳлингиз чиқадими?
30. Баъзи пайтларда ўз-ўзингизга ачинасизми?
31. Агар сиз ким биландир танишишни истасангиз, у билан суҳбатлашишга биринчи бўлиб қадам қўясизми?
32. Сиз тез-тез касалликка чалинасизми?
33. Сиз ярим тунда қабристонда ҳеч бир ёқимсиз ҳиссиз юра оламан, деб соф виждон билан айта оласизми?
34. Одатда сиз ишни бошлай туриб:
а) агар қийинчиликларга дуч келсам, уларни енга оламан, деб ҳисоблайсизми?
б) унга киришишдан аввал, унинг ечимини олдиндан кўра оласизми?
35. Агар тўсатдан даврадаги кишиларнинг диққат марказида бўлиб қолсангиз, ҳижолат бўласизми?
36. Сизда бўйруқ беришни яхши кўрувчи ва сиздан фойдаланишни истовчи кишиларга қарши туриш истаги вужудга келадими?
37. Сизда бировга сабабсиз ташланишга ҳоҳиш(майл) борми?
38. Сиз режалар тузишда нимани афзал кўрасиз:
а) ўзингиз тузишними?
б) бошқалар билан маслаҳатлашиб тузишними?
39. Сиз одатда ҳис-туйғуларингизни яширишни уддасидан чиқасизми?
40. Сизниг ғашингизга майда қийинчиликлар керагидан кўпроқ таъсир этадими?
41. Сизни газетадаги қайси сарловҳа қизиқтиради:
а) халқаро ҳамжиҳатликниг янги йўлларими?
б) физика соҳасидаги янги, йирик кашфиётми?
42. Одатда, сиздан ҳаммадан кўпроқ талаб қилинганида, қувватингиз етарлича бўладими?
43. Агар сиз суҳбат пайтида бирон кишининг ўз мулоҳазасини айтишга уялаётганини кўрсангиз:
а) уни ўз мулоҳазасини айтишга ундайсизми?
б) фурсатдан фойдаланиб, ўз сўзингизни айтасизми?
44. Сиз шуғулланаётган нарсангизга диққатингизни осон жалб қила оласизми?
45. Агар сиз ёқтирадиган бошқа жинсга мансуб шахс билан юзма-юз гаплашмоқчи бўлсангиз, одатда сизнинг журъатсизлигингиз халақит бермайдими?
46. Сизга ҳаддан ташқари илтифот кўрсатадиган кишиларга нисбатан ишончсизлик билан қарайсизми?
47. Ўзингизга кўпинча, ҳаётда сиз ҳеч нарсага эриша олмайдиган ва ҳеч нарсага арзимайдиган киши бўлиб туюладими?
48. Агар бирон нарсани аниқламоқчи бўлсангиз:
а) буни бошқалардан сўраб амалга оширишни афзал кўрасизми?
б) шу соҳадаги махсус адабиётларни ўқиш орқали ўрганишни афзал кўрасизми?
49. Қийин вазиятларда сиз паришонликка ва ҳаддан ташқари таъсирчанликка мойилмисиз?
50. Агар сизни бирон нарса мувозанатдан чиқарса, ўзингизни аввалги ҳолатингизга тезда қайтасизми?
51. Сиз бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?
а) мунозарали тугаракка қатнашиш биланми?
б) ҳаваскорлик тўгарагида ўтказишни афзал кўрасизми?
52. Сизни кўпроқ:
а) суҳбат давомида айни бир мавзуга бир неча марта қайтадиган кишилар ғашингизга тегадими?
б) ичиб олиб атрофдагиларни ранжитадиган кишилар ғашингизга тегадими?
53. Кишилар билан муносабатингизда ўзингизни:
а) ҳиссиётга берилувчан (эмоционал) киши, деб ҳисоблайсизми?
б) ҳушёр, амалий киши, деб ўйлайсизми?
54. Узоқ вақт давом этадиган ишга кирганингизда:
а) сиз керак бўлганида дам олишингиз, бўшашишингиз мумкинми?
б) бу иш тугамагунча сизга бўшашиш қийинми?
55. Сизга кўпчилик орасида, катта қабул ва рақс кечаларида бўлиш ёқадими?
56. Сиз ўз рақибингизга нисбатан нафрат ҳиссисиз, у билан кураша оласизми?
57. Сиз ҳазил объектига айланиб қолсангиз ўзингизни йўқотасизми?
58. Оммавий спортнинг мақсади:
а) жамоани тарбиялаш;
б) иродавий ва жисмоний сифатларни ривожлантириш, деб ўйлайсизми?
59. Сиз бирор иш давомида кучли асаб зўриқиши натижасида бошқаоарга нисбатан кўпроқ куч сарфлайман, деб ўйлайсизми?
60. Охирги вақтда сизда аввалгига нисбатан кўпроқ қийинчиликлар қайд қилинган, деб ҳисоблайсизми?
61. Агар қуйидаги икки касб бир даражада фахрли бўлса ва уларга бир хил даражада ҳақ туланса, сиз қайси касбда ишлашни афзал кўрардингиз:
а) официант;
б) дурадгор.
62. Сиз ваҳима ва қўрқинч ҳис қиладиган ҳайвон борми?
63. Сиз ўзингизни ён беришларга кам майлли, бошқалар нима дейишидан қатъий назар, ўз фикрида турувчи, деб ҳисоблайсизми?
64. Агар дўстларингиз қандайдир бир янги ишни бошлашса, сиз бунга:
а) маълум эҳтиёткорлик билан қарайсизми?
б) уларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлайсизми?
65. Сиз қийинчиликда ва кўнгилсизликда ҳамма нарса ўз-ўзидан қилинади ва ўз ҳолига келади,деб ҳисоблайсизми?
66. Сиз ўзингизни ҳар доим хушмуомала ва камтар тутишга ҳаракат қиласиз ва буни бошқалардан ҳам талаб қиласизми?
67. Агар сиз одамларда ўзингизга нисбатан маълум эътиборни сезмасангиз:
а) бунга аҳамият бермайсизми?
б) сиқилиб, ўз кучингизга ишончни йўқотасизми?
68. Жамоат ишларида фаол иштирок этасизми?
69. Агар сиз бирон бир масала бўйича сўзга чиқмоқчи бўлсангиз:
а) содда, эркин гапирасизми?
б) ўз фикрингизни аниқ ва равшан ифода этишга ҳаракат қиласизми?
70. Агар давомли нутқни эшитиб ўтиришга тўғри келса, сиз ўз ҳолатингизни тез-тез ўзгартиришга мажбур бўласизми?
71. Сиз ҳазиллашишни ва ўртоқларингизга қизиқ нарсалар айтиб беришни ёқтирасизми?
72. Кучли кечинмалар ҳаддан ташқари ҳолдан тойдириши туфайли, улардан ўзингизни четга олишингиз керак, деб ҳисоблайсизми?
73. Сиз ўзингизга тез-тез бошқалардан кўра қобилиятлироқ бўлиб туюладими?
74. Кўпчилик кишилар ҳаётда муваффақиятга эришиш учун сабот билан ҳаракат қилсалар, бунга эришадилар, деб ўйлайсизми?
75. Сиз ўзингизни одамшаванда ва сергап, деб ҳисоблайсизми?
76. Агарда сиз бирон кишиларни ноҳақ ва ўз манфаатини кўзлаб ҳаракат қилаётганига ишонч ҳосил қилсангиз, унга қарши чиқиш сизга қимматга тушса ҳам, қаршилик кўрсатишга интиласизми?
77. Ёмон кайфиятда ҳеч ким билан кўриши ва гаплашишни хоҳламайдиган даврлар сизда:
а) тез-тез бўлиб турадими?
б)жуда ҳам кам бўладими?
78. Агар сиз бирор топшириқни амалга оширишингиз керак бўлса:
а) қобилиятли ва мустақил ходимлар жамоасида ишлашни лозим топармидингиз?
б) бир ёки икки ёрдамчи билан чегараланиб , ҳамма нарсани ўз қўлингизга олармидингиз?
79. Фаолият характери тез-тез ўзгариб турадиган иш сизга ёқадими?
80. Агар сиз қийин вазифаларни амалга оширишингиз лозим бўлса, у ҳақдаги фикр сизни қийнайдими?
81. Поездда ва бошқа жамоат жойларида нотаниш кишилар билан учрашиб қолсангиз, уларнинг ким эканликлари, нима билан шуғулланишларини билишни истайсизми?
82. Баъзи пайтларда одамлар сизга керагидан кам хушмуомала ва дўстона муносабатда бўлаётгандек туюладими?
83. Бошлиқлар олдида маълум бир безовталикни ҳис қиласизми?
84. Сиз ўта синчковликка унчалик йўқ, беғам одам бўлиб ҳисобланасизми?
85. Атрофингиздаги одамлар билан муносабатингизда:
а) ўз ҳис-туйғуларингизни енгил очиб ташлайсизми?
б) уларни ўзингизда яшириб қолдирасизми?
86. Давримизнинг кўпгина бахтсизликлари қуйидагилар билан боғлиқ, деб ҳисоблайсизми?
а) эътиборсизлик; б) ўзига ортиқча ишониш
87. Одатда уйқуга кетишдан олдин ўринда узоқ ётасизми?
88. Сиз қандай раҳбарга эга бўлишни хоҳлардингиз?
а) сиз хоҳлагандек ишлашга руҳсат берадиган;
б) сизга доим маслаҳат ва кўрсатмалар бериб турадиган.
89. Сиз одатда мунозарада гапиришингизга ишонч ҳосил қилгандагина сўз оласизми?
90. Узоқ вақт мобайнида дам олишга эҳтиёж сезмасдан ақлий ва жисмоний ишни бажара оласизми?
91. Кечани қандай ўтказишни афзал кўрасиз?
а) севикли машғулот биланми?
б) давраларда ўтказишни афзал кўрасизми?
92. Ҳар биримизда камчиликлар жуда кўп бўлганлиги сабабли, биз ўзаро бир-биримизга шафқат билан қарашимиз керак, деб ҳисоблайсизми?
93. Атрофдагилар қачонлардир сизни мағрур, ўзига ишонган ва фақат ўзи билан машғул, деб ҳисоблашганми?
94. Сиз кўп сонли тингловчилар олдида сўзга чиқишга қийналасизми?
95. Агар муҳим мақсадларга эришиш йўлида катта тўсиқларга дуч келсангиз:
а) қийинчиликларга қарамай ўз ниятингизда қоласизми?
б) шароитга кўникиб, ўзингиз учун бошқа мақсадлар қидирасизми?
96. Сизни осон тушуниш мумкин ва тушунадилар, деб ўйлайсизми?
97. Бўш вақтингизда ғам-ташвишлардан узоқлашиб дам олишга осонлик билан эриша оласизми?
98. Бўш вақтингизда нима билан шуғулланишни афзал кўрасиз?
а) ҳаваскорлик оркестри ва волейбол;
б) марка тўплаш ва елканли спорт.
99. Ҳар бир нарсанинг бошланишини олдиндан пухта режалаштиришга катта аҳамият берасизми?
100. Агар мажбуран бекорчилик ҳолатида бўлсангиз, одатда қоғоз бўлагига нималарнидир чизиб айлантира бошлайсизми?

Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling