Р е ж а: Аудит стандартлари


Аудиторлик фаолиятининг халқаро тажрибаси


Download 256.24 Kb.
bet4/6
Sana17.06.2023
Hajmi256.24 Kb.
#1534992
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
audit

3. Аудиторлик фаолиятининг халқаро тажрибаси
Ҳориждаги аудиторлик фаолияти асослари.
Ривожланган Европа ва Америка давлатлари аудит ўтказишда кўп асрлик тажрибага эгадир. Аудит, хуқуқий иқтисод ва замонавий фуқаролик жамиятининг ривожланган сохаси сифатида айнан ғарбда шаклланди.
Аудитнинг халқаро назарияси ва амалиёти рақобатчилик шароитида ўз аксини топди. Европада яoни ғарбда уларни хаммаси тегишли тадқиқот-изланишлар ва шу тадқиқотларни кенг оммавий воситалар орасида эoлон килиниши хамда улар хақида мулохазалар юритилиши билан бир вақтда юз берди. Натижада хозирги аудитнинг халқаро хуқуқий асоси яратилган, уни изчиллик билан ташкил этиш шакллари ишлаб чиқарилган ҳамда аудиторлар учун кенг кўламдаги услубий материаллар нашр этилиб тўлдириб бориляпти. Уларда аудиторлик фаолиятининг энг асосий (кўринишлари) тушунчалари, атамалари, категориялари аниқланган хамда гурухланган. Ўзбекистон аудиторлик фирмаларининг фаолиятининг таҳлили ҳамда йиғилган тажрибалар бу соҳани ўзига хос миллий хусусиятларга эгалигини кўрсатмоқда (масалан: бу сохадаги фирмалар билвосита эмас балки бевосита моҳияти билан боғлиқмиш) айни пайтда ҳорижий ахборот манбалар мазмуни Ўзбекистон аудитига ёрдан бериши мумкин.
Ҳорижий муаллифлар (масалан: Рой Джорж) аудитнинг дастлаб ғарбда ҳам фақат бухгалтерлик хужжатлари ва хисоботларини текшириш ва тўғрилигини тасдиқлаш билан чекланганлигини тан олади.
Аудиторлар асосан дастлабки хужжатлаштиришни- бирламчи хужжатларни бухгалтерия ҳисоби регистрларига ҳамда улар асосида тузилган бухгалтерлик хисоботларини текширишган.
Кейин эса аудит тизими, комплекс тус олди. Бунда профессионал аудиторлар ходимлар орасидаги муносабатни яoни бухгалтерлик хужжатлари ва ёзувлардан фойдаланувчи ва тузувчи нашрётчилар ва уларнинг тадбиркорлик шерикларининг муносабатларини чуқурроқ таҳлил қилишга эoтибор беришди. Улар хатоликларни бартараф этиш мақсадида хар бир мижозларнинг бошқарув тизимини самарасини оширишга эoтибор қаратишди, хусусан ички хўжалик назорати ҳамда ички аудитни ривожланишига алохида эoтибор беришди.
Агар мижозни ички хўжалик назоратида айрим камчиликлар бўлса, мижоз уларни сони ҳамда ҳисобидаги хатоликларни текшириш даврида ҳам бартараф этмаётган бўлса, иш олиб бораётган аудиторлар мазкур хатоликларни бартараф қилиш учун мижозга умумий кўрсатмалар бериш билан чекланади. Бу эса ўз навбатида ҳисоб ишларининг аниқлиги ҳамда ҳисобот маoлумотларини хаққонийлигига таoсир этмай қолмайди. Шу йўсинда мунтазам ёндашиш аудитнинг зарур хусусиятига айланди.
Шундай қилиб замонавий аудит айниқса Европадаги бу таваккалчиликка нафақат тизимли ёндашиши аудитнинг ижобий томонлари балки статистик ва ностатистик танлаш ва тахлил этишдаги ижобий кўрсаткичлар эoтиборга олинади.
ғарбдаги ҳамма бухгалтер ва аудиторлар учун бухгалтерлик ҳисоби тамоилларига (айрим ҳолларда уни GAAS стандарт ҳам деб аташади; умумий қабул қилинган бухгалтерлик тамоиллри) риоя этиш шарт. Масалан: АқШ бухгалтерлик ҳисоби стандартларини мустақил кенгаш FASB (молиявий бухгалтерлик стандартлари муассаси) узоқ оммавий тахлил қилиб қабул қиладиган ва тасдиқлайди. Бухгалтерлик стандартлари қаторида аудит стандартлари хам қўлланилади яoни GAAS (умумий қабул қилинган аудит стандартлари). Бу стандартлар аудиторларга текширишни амалга оширишда, хулоса чиқаришда, ишни танишилишига амалий ёрдам беради. Аудит стандартлари бўйича кенгаш AICРA махсус бўлинмаси ишлаб чиқади. Бу қоидалар мамлакатдаги хамма аудиторлар учун бажарилиши шарт бўлган қонундир. Улар бузилганда яoни аудитнинг тамоилига риоя қилинмаганда ва бошқа органлар томонидан юритилиб, аудиторлар ҳисобидан назорат ўрнатган органлар томонидан аудиторлик фаолиятини кузатиш мумкин.


Ҳорижий аудиторлар ва аудиторлик фирмалари.
Мустақил аудиторлар якка ўзлари шунингдек фирма ва ташкилотларга бирлашган ҳолда фаолият кўрсатишлари мумкин. Булар қаторига ғарб амалиёти ва иқтисодий адабиётларда маoлум бўлган иштирокчи бухгалтерлар таниқлик фирмалари (Б.Британиядаги CAР фирмалари) ва ваколатли жамоа бухгалтерлик фирмалари ) ( СAР фирмалари АқШ) ни киритиш мумкин.
ғарб мамалакатларида бир ёки бир неча иштирокчи бухгалтерлардан иборат ҳусусий фирмалардан токи жаҳон аудитида хал қилувчи кучга эга бўлган ҳамда транс миллий корпорациялари деб аталадиган йирик 10000 лаб фирмалар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бизнинг жўшқин асримизда капиталнинг интернациялаши ва ғарбда хокимиятни корпорациялар томонидан қўлга олиниши аудитор фирмалари ролини янада оширди. Иккинчи жахон уришидан кейин дастлабки транс миллий корпорациялар пайдо бўлди ва монополлашди. Булар қаторига тегишли ўзгаришлар киритиш билан аввал «олтилик» ҳисобланган 1998 йилдан эса «бешлик»га айланган «катта» «саккизлик» корпорациясини киритишимиз мумкин. Кўзга кўринган ва профессионал нашриётлар кўп мамалакатларда бетўхтов илғор аудитор консулpтация фирмаларининг турли рўйхатини нашр этишади. Ушбу рўйхатда фирмаларнинг фаолияти хақида турли-хил статистик ахборотлар акс эттирилади.
Айрим пайтларда аудиторлик маслахат кўрсатиш фирмаларнинг кўрсаткичлари асосида нашрёт муаллифлари уларнинг малакаларига қараб гуруҳлашга имконият беради. Кўп ҳолларда гуруҳлаш фирмаларининг йиллик даромад хажми ёки хизматчилар сони ва хоказолар бўйича амалга ошорилади. Транс миллий корпорациялар бўйича бундай ахборотлар улар амал қилаётган мамлакат сонига қараб амалга оширилиши мумкин. Ўз-ўзидан бу кўрсаткич нафақат статистик холатларни балки динамик яoни ўсишни намоён этади.
Бутун дунё бўйлаб «катта бешлик» хар йили 10 миллиард долларлаб даромад кўради. Шулардан 70-90 % АқШ га тўғри келади.
Лекин «катта бешлик» хам-бу хам аудитнинг ғарб мамлакатидаги ҳаммаси эмас. Бу «катта», дунё аудитда ҳал қилувчи рол ўйнаётган ва транс миллий корпороциялар ҳисобланадиган фирмалардан ташқари аудит «ОUT SAIDER» фирмалари салкам ҳамма жойда мавжуд. Ушбу унчалик катта бўлмаган аудиторлик фирмалар давлатнинг қўллаб қувватлаш шарти билан ҳаётга мослашиб кета оладилар. Аудиторлик фаолиятида бу кутилмаган ҳол, чунки аудиторлик фаолиятида бу биринчи навбатда-шахс, акс ҳолда у аудитор эмас.
Куп сонли аудиторлик фирмаларини фаолият кўрсатиши, алоҳида фирмаларнинг мустақиллигини ва компонентлигига бахо бериш имкони йўқ. АқШ даги аудиторларнинг профессионал иш тутиши турли хил усуллар билан назорат қилинади. Бундай тизим бошқа давлатларда ҳам ташкил этилмоқда. Лекин унинг айрим элементлари дастлабки вариантларда мавжуд. Масалан: аудиторнинг малакалаш имтиҳонлари.


Мустақил аудиторларнинг касбий ташкилотлари.

Хозирги кунда Ўзбекистонда ташки аудиторларнинг мустақиллигини таoминлаш зарурати тан олинган. Ўзбекистон Республикаси аудитор ва бухгалтер асосацияси сифатида ишламоқда. Келажакда ушбу профессионаллар сифатида Ўзбекистон аудиторларини бирлаштиради. Кўриниб турибдики ушбу ташкилот халқоро бухгалтерлар ва аудиторлари асосациясига аoзо бўлади.(Internatiоnal Federatiоn оf accоuntings-IFAC қайсики бу ташкилотга 90-100 га яқин аудиторлик фирмалари киради) IFAC ташкилоти узоқ вақт давомида аудитнинг халқаро нормаларини ўрнатди (аудиторлик амалиёти бўйича халқаро уюшма орқали), миллий аудиторлик стандартлари қабул қилинди. Кўриниб турибдики бу нарса белгиланган хужжатлар обрўсини кўтариш учун қилинди. Улар аудиторлар хизматларини сифати ошишига асос бўлиб хизмат қилади. Бу норма ва стандартлар IFAC бир неча вилоятларда ўрнатилди.



  1. Аудит бўйича халқаро меъёрлар.

  2. Бошқарув ҳисобининг халқаро амалий қоидалари.

  3. Ижтимоий сектор бўйича халқаро нормалар.

Аудит ва учёт бўйича ишларни IFAC ўзининг қўмиталири


томонидан ташкил қилади. Хозирги вақтда улар орасида: Аудиторлик амалиёти қўмитаси, таoлим олиш қўмитаси, этика қўмитаси, молиявий ва бошқарув ҳисоби қўмитаси, режалаш бўйича қўмита, жамоат секторлари бўйича қўмитаси ва бошқалар.
Ҳар бир мамлакатда аудит ташкилоти узининг миллий имкониятларга эга, вахоланки умуман олиб қараганда бутун жахон аудиторлари тахминан бир хил вазифани бажаради.
Аудитнинг норма ва стандартлари у ёки бу мамлакат миллий норма ва стандартларни ўзгартирмайди.
Балки аксинча кўпчилик мамлакатлар IFAC нинг асосий энг кам талабларига қараб ўзларининг норма ва стандартларини, ўзининг аудит услубиятини қайта ишлашга харакат қилади.
Миллий қадриятлар билан бирга аудиторлар жамоат уюшмаси, аудиторлик фаолияти ва ривожланишда муҳим аҳамият касб тутади.
АқШ да эса аудитнинг ривожланишида Америка иштирок этувчи бухгалтерлар институти катта таoсир кўрсатган. Унга қуйидаги талаблар қўйилади:

  1. Маслахатчи бухгалтерлар учун касбий мутахассислик мавзуларда тажрибалар ўтказиш ва материаллар чоп этиш.

  2. Маoмурият учун маслахатлар, хизматлар кўрсатиш.

  3. Солиқга тортиш доираси ва бошқаларда маслахатлар, хизматлар,

Аудитнинг ривожланишига ташкилотлар, ассоциациялар ва институтлар таoсир кўрсатдилар. Уларнинг хар бири, бир вазифани бажариш учун ташкил этилган, улар аудиторлар фаолиятига турлича ёндашадилар. Асосийларидан бири деб, шубхасиз, молия бозорини ривожланиши ва барқарорлигига жавоб берадиган қимматли коғозлар ва биржа операциялари бўйича Коммисияни кўрсатиши мумкин.
Бундан ташкари АқШ да учётнинг асосий хизмати мавжуд. Бу федерал хукуматнинг қонун чиқарувчи сохасига қарашли бўлмаган хизмати. Бу турдаги машхур ва етарли даражадаги нуфузли давлат хизматини ташкил этиш учун бошқа давлатларга анча вақт керак.
GAО фақат АқШ Конгрессига маoсулиятли. Уни конгресс олдида ҳисоб берадиган бош назоратчи бошқаради. GAОнинг аудитор ходимларининг асосий вазифаси-конгресс учун аудиторларнинг гувоҳлик функциясини бажариш. АқШ нинг турли хукумат ташкилотлари вақти-вақти билан конгрессга молиявий ахборотларнинг аниқ турларини тақдим этадилар. (Шу жумладан бюджет маблағларининг сарф этилиши, ҳукумат бюртмаларини бажарилиши). Улар тайёрлаган ахборотни катта қисми конгрессга кўрсатилишидан олдин GAAS мутаҳассисларнинг аудиторлик текширувига ҳавола этилади.
Ҳукумат ташкилотларининг ҳаражат ва даромадлари қонун чиқариш бўйича аниқланганлиги учун аудиторларнинг асосий тартиби-тугатилган бухгалтерия ҳисоботининг анoанавий аудити эмас балки мувофиқлик (мослик) аудитдир. GAO аудиторларнинг бошқа мажбуриятлари мустақил аудиторлик фирмалари мутаҳасисларникига ўхшашдир.
Санаб ўтилган АқШ аудиторларни бирлаштирувчи ташкилотлардан ташқари қуйидагиларни айтиш лозим:
1). Бухгалтерларнинг америка ассоциацияси (ААА) асосан бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий таҳлил бўйича тавсия берувчиларни бирлаштиради.
2). АқШ бухгалтерлар миллий ассоциацияси (NAA). Бу бухгалтерларнинг ассоциацияси моддий ишлаб чиқариш, даромадсиз корхоналар, банклар, суғурта компаниялари ва бошқаларнинг турли соҳаларида ишлайди.
3). Молия ходимларининг институти (FEI). Бунда асосан молия директорлар ва бош бухгалтерлари жойлашган.
4). Давлат ташкилотлари бухгалтерларининг ассоциацияси (AGA). Асоциацияда давлат (федерал, камдан кам муниципал) ташкилотлари, хизмат ва агентликлари иш юритадилар.
5). Компpютерли аудит бўйича мутаҳасислар асосацияси (EDР) ва бошқалар.
Буюк Британиядаги маслаҳатчи бухгалтерларни бирлаштирувчи асосий ташкилотлар ҳам жуда машҳур:
1). Англия ва Уэлpснинг маслаҳатчи бухгалтерлари институти.
2). Дипломли бухгалтерларнинг жамоатчилик ассосацияси.
3). Бухгалтер-тахлилчи жамоатчилик институтлари.
4). Шотландия маслаҳатчи бухгалтерларнинг институти.
5). Миллий молия ва бухгалтерия ҳисобининг жамоатчилик институти.
6). Ирландия маслаҳатчи бухгалтерларининг институти.
Бизнинг мамлакатимиздан олдин бозор муносабатлари йўлидан турган Хитойда 1982 йилдаёқ ХХР аудиторлик ассосацияси ташкил этилган. Бундан ташқари аудитнинг ривожланиш дастурига Хитой 180 млн доллар олди ва сарфланди. Бу ерда Збигнев Бженскийнинг фикрига қулоқ тутамиз: «Ислоҳотларнинг Хитойча модели қайта кўришни совет вариантидан анча муваффақиятлироқлигини аниқ исботлайди».


Ички аудиторларнинг профессионал касбий ташкилотлари.

Ташқи (мустақил) аудитоларнинг иши кўпинча ички аудиторлар иши натижасига таянади. АқШда ички аудиторларнинг профессионал ташкилоти 1941 йилда ташкил этилган ва ички аудиторлар номини олди. Кейинчалик бу институт «хамкорлик орқали тараққиёт» деган шиорни олди. 70 йилларнинг бошида институт ўз халқаро марказини Флорида штатига кўчириб ўтди.


Кўрсатилган институт ўз фаолиятини қуйидагилар асосида олиб боради:
1). Ички аудиторларнинг умумий профессионал бўлими.
2). Узлуксиз профиоссионал ривожланиш дастури.
3). Иқтисодий кодекс.
4). Профессионал (касбий) меъёрлар.
5). Сертификация дастури.
Ушбу ички аудиторлар ташкилоти фаолиятнинг самарадорлигини ошириш, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда профессионал маҳоратлари бўйича уларни тарқоқ кучларини бирлаштиришга қаратилган. Институт ички аудиторлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади, профессионал тажриба меъёрларини ишлаб чиқади ва умум таoлим фаолиятини таoминлайди. У доим ички аудиторлар вазифалари ва хизматларини кенгайтиради.
Институт ички аудиторлар профессионал дунёсида нуфузли деб тан олиган. Унда 100 дан ортиқ мамлакатларда ишловчи 10 минглаб аoзолари мавжуд.
АқШ институтининг бўлимларидан ташқари Австралия, ХХР, Индия, Израил, Япония, Молайзия, Янги Зеланндия, Жанубий Африка, Буюк Британия ва Шимолий Ирландияда ҳам ҳудди шундай миллий институтлар мавжуд.



Download 256.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling