Р е ж а: Аудит стандартлари


Умумий ва техник андозалар


Download 256.24 Kb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi256.24 Kb.
#1534992
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
audit

4. Умумий ва техник андозалар

AICPА Кенгашининг умумий андозаларни харакати тугрисидаги 201 коидасига кура аудиторлар фаолият давомида куйидаги талаб ларга жавоб беришлари лозим:


А.Уз касбининг устаси булиш.
Аудиторлар ва уларнинг фирмалари узлари яхши биладиган ва чукур тушуниб етган йуналишлар буйичагина хизмат курсатишлари лозим. Ахборотлар куламининг кескин ортиб бораётганлиги, янги-янги хужалик муаммоларининг юзага келаётганлиги, ташки сиёсат ва солик масалаларидаги узгаришлар аудитордан уз фаолиятини юритишда чукур билим ва акл талаб килади. У бухгалтерия хисоби ва хисоботи буйича юз бераётган узгаришларнигина эмас балки давлатнинг ички ва ташки сиёсати, мижозининг фаолият йуналишлари, уни бозорни эгаллаш буйича килаётган харакатлари, мамлакатда конунчилик сохасида ва аудиторлик фаолияти билан боглик бошка йуналишларда юз бераётган узгаришлар тугрисида бохабар булиши, уларни чукур урганиб бориши ва амалиётда куллай билиши лозим.
Мутахассислик фанлари буйича етарли даражада назарий билим ва амалий иш тажрибасига эга булиш хам аудитор этикаси коидаларида мухим урин тутувчи холат хисобланади.Чунки 10 йиллаб, 15 йиллаб бош хисобчилик килаетган шахсларни текшириш учун аудиторда маьнавий жихатдан хам хукуки булиши лозим.Бошкача килиб айтганда у том маьнода узини МУТАХАССИС деб хисоблай олиши керак.
Б.Етарли даражада эьтиборли булиш.
Касбга оид хизматларни курсатаётганда аудитор текширилаётган вокеа ва ходиса, хар бир хужжатни синчковлик билан урганиб чикиши лозим. Бундан ташкари у шахсий кузатувлар олиб бора ётганда, ёки жавобгар шахсдан тушунтириш хатлари олаётганда, ёки жойларда бухгалтерия ходимларининг ишларини текшираётганда уларнинг хар бирига эьтибор билан муносабатда булиши ва текширув натижасида уларнинг орасига совуклик тушириб куйиш ёки бир -бирига ишончсизликни тугдириб куйишдан эхтиёт булиши лозим.

В.Режалаштириш ва назорат.


Молиявий хисобот ва корхона балансини сифатли ва уз вактида текширувдан утказиш, вакт фондини ва вазифаларни таксимлаш хамда текширув харажатларини аниклаш учун аудитор уз ишини режалаштириб олиши ва унинг бажарилишини назорат килиб бориши лозим.
Текширув жараёнини олдиндан режалаштириб олиш биринчидан, ишни системали равишда олиб борилишини таьминласа, иккинчидан унга кетадиган вакт сарфини оптималлаштиради.
Г.Етарли микдорда тегишли маьлумотларга эга булиш.
Аудитор бирор бир вокеа ёки ходиса тугрисида фикр билдириши ёки курсатма бериши учун бу тугрида етарли маьлумотга эга булиши лозим.Унинг корхона фаолиятидаги заиф бугинларга килган ишораси хам, текширув жараенида аниклаган конундан четга чикиш холлари хам, хамда уларни бартараф килиш ёки таьсир кучини камайтириш билан боглик айтилган фикрлари хам,барча-барчаси
мавжуд хужжатларга асосланган булиши шарт.
Бундан ташкари аудит андозаларига риоя килиш холатини тартибга солувчи 202 коидага кура (22.72бет) аудитор фаолиятининг барча (аудит,назорат ва маьлумотлар йигиш,бошкарув,солик масалалари буйича маслахатлар бериш ва касбига оид бошка хизматлар курсатиши) томонларини камраб олган аудитнинг техник андозаларини сузсиз бажариши лозим.
Аудитнинг техник андозаларини яхши билиш ва унга фаолият жараёнида катьий риоя килиш биринчидан, текширувни сифатли амалга оширилишини таьминласа, иккинчидан, аудиторни иш жараёнида ва ундан кейин юзага келадиган келишмовчиликлардан химоя килади. Аудитнинг техник андозаларига кулланманинг тегишли бандида батаф-силрок тухталиб утамиз.
Мутахассис ёки профессионал аудиторнинг асосий ҳислатларидан бири – бу жамоатчилик олдида ўз маoсулиятини тўғри хис этишдир. Шунинг учун бухгалтер-аудиторларнинг вакиллари, бошқа муҳим касблар (тиббиёт ходимлари, мухандислар, оқловчилар ва бошқалар) қатори аҳлоқий меъёрларни ишлаб чиқилиши ва уларга қатoий риоя қилинишини талаб қилади. Ҳукумат, жамотчилик, ишбилармон доираларни молиявий ҳисобот тузувчилар ҳамда бошқа фойда келтирадиган соҳа уюшмаларнинг ишончларини оқлаш учун аудиторларга иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни юклайди. Аудитор фаолияти билан алоқадаги шахслар тафтишчилар бажараётган ишларнинг сифатини ҳам доим ҳам тўғри баҳолай олмайдилар. Лекин буюртмаларни бажаришда аудиторлар ўз ишларига масoулиятли қарашлари ва ҳалолликларини эoтиборга олишлари керак. Аудиторлик (бухгалтерлик) касбини танланган шахс домий равишда ўз касби ва маҳоратини ошириш устида ишлаши, уни мукаммаллаштириш ва ўстириш устидан ишлаши керак. Аудитордан доимий равишда ўз касбини аҳлоқий, маoнавий, техникавий ва бошқа илғор йўллари устида тинмай меҳнат қилиши талаб қилинади.
Жамоатчи бухгалтер тайёрлаш буйича ҳориж мамлакатларида аҳлоқий кодекси қабул қилинган. Аҳлоқий қоидалар мижоз ва бошқа ходимлар билан муомала, бир-бирига хурмат, эoтибор ва хушмуомалаликни талаб қилади.
Ҳар қандай аудиторнинг хулқини белгиловчи ва бунга қатoий амал қилувчи бешта асосий аҳлоқий белгилар қўлланилади:

  1. ЭРКИНЛИК, ҲАЛОЛЛИК, ХОЛИСЛИК. Жамоатчилик ҳисобчилик тажрибасида аудитор биринчи навбатда ҳалол ва ҳаққоний, ҳар қандай вазиятда тўғри йўл, ҳатто раҳбар фикри билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳам иш олиб бориши шарт.

  2. УМУМИЙ ВА ТЕХНИК СТАНДАРТЛАР. Аудитор умумий, техник ва касбий стандартларга оғишмай амал қилиши шарт ва мажбур. У доимо ўз касбий мутаҳассислик малакасини ошириш устидан меҳнат қилиши керак. Мутаҳассисликка оид барча қонун-қоида, йўриқномалар билан мунтазам равишда танишиб бориши ва хаётга тадбиқ қилиб бориши керак.

  3. МИЖОЗЛАР ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАР. Аудитор мижозлар олдида халол, беғараз доимо изланишда бўлиши, ўзмаҳоратини мижозларга сарфлаб, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиб, мижозлар фойдасига ҳал қилиши керак.

  4. ҲАМКАСБЛАРИ ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ. Аудитор барча ҳамкасб дўстлари ва шу касбга алоқадор шахслар билан ўзи бажараётган ишида самара бериш учун яқин муомалада бўлиши керак.

  5. БОШҚА ҚОИДА ВА ВАЗИФАЛАР. Жамоатчи тафтишчи ўз касбига бўлган ҳурматни ошириш ва уни жамиятга фойда келтириши тўғрисида ўйлаб иш тутмоғи керак. Аҳлоқий негиз маoлумотларининг мажбурий кодексдан фарқи хулқни умумий йўналиш деб қаралади, улар интизомга таалуқли аниқ бир холатни белгиламайди, лекин фалсафий кодекс негизига хизмат қилади.

Эркинлик, ҳалоллик ва ҳолислик тўғрисида сўз юритилганда биринчи навбатда, жамоатчи тафтишчининг (аудиторнинг) ҳалоллигига ишонч ҳосил қилишга жамоатчилик ҳақлидир. Шунингдек, аудитор ўз тажрибасига ва мустақиллигага ишониши керак.
Мустақиллик ва эркинлик ушбу соҳадаги асосий белгилардан бири ҳисобланади. Аудиторнинг омилкорлиги қандай бўлишидан қатoий назар унинг молиявий ҳисоботдаги ўз шахсий фикр-мулоҳазалари мижозлар учун аҳамиятлидир.
Жамоатчи бухгалтер ва аудиторга ишонч билдирадиган ва аниқлайдиган чизгилардан бири ҳалолликдир. Ушбу сифтни сон жиҳатдан аниқлаш қийин, чунки унинг “ҳалол” ёки “етарли ҳалол эмас”лиги оқибатида айрим хатолик ва камчиликлар чиқиб қолиши эхтимолдан ҳоли эмас. Ҳалоллик ва ҳолисликни сон жиҳатдан аниқлаб бўлмаса ҳам ушбу холатлар аудитор касбининг доимий кузатувчи доирасида бўлади. Аудитор ўз иш жараёнида ҳалоллигига, ҳолислигига ва мустақиллигага доимо атрофдан таoсир бўлиб туришини сезиб туради, лекин мутаҳассис буларнинг барчасига бардош бериши, чидаши, ҳар қандай вазиятда ўзини тутишини булишини унутмаслик керак. Тафтишчи ўз касбини улуғлаш, ҳурмат қилиш, ҳар қандай холатда ҳам оқилона ва ҳақиқий иш тутиши лозим. Акс холда унинг ишидаги мустақиллиги ва эркинлигига путур етади.


Download 256.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling