Р е ж а: Аудит стандартлари


Аудит стандартларини қўллаш


Download 257.07 Kb.
bet3/6
Sana31.01.2024
Hajmi257.07 Kb.
#1817845
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Auditt

2. Аудит стандартларини қўллаш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ишчи гурухи ва Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмаси ( проф Ю.М. Иткин) хамкорлигида аудиторлтк фаолиятининг қатор қоидалари (стандартлари) ишлаб чиқилган. Бундай расмийлаштиришни кўзда тутган аудит ўтказишда қоида талабларининг бажарилиш мажбурийдир, бундай хулосасини кўзда тутмаган аудит ўтказишда ва аудитга боғлиқ хизматларни бажаришда эса бу талаблар тавсиявий характерга эга. Одатда, аудиторлик текширишни ўтказишга шартнома тузаётганда, иқтисодий субoектлар аудит натижасида расмий хулоса олишга таянадилар. Аудит ўтказишда юқоридаги касб талаблари бажарилиши муҳимдир. Шубхасиз, аудиторлик фаолияти стандартлаштиришни талаб қилади, аудиторлик фаолиятининг ички стандартлари аудит мавжуд бўлган барча мамалакатларда мавжуддир. Уларнинг вазифалари:
- аудиторлик фаолиятининг хуқуқий асосларини таoминлаш;
- аудиторлар ва текширилаётган субoектлар ўртасида жавобгарликнинг хуқуқий чегараланиши;
- аудиторлик исботлар ва натижаларнинг таққосланишини олиш мақсадида текшириш ўтказишда мақбул принциплар қўллаш;
- мижозлар билан жавобларни келишини жараёнини тартибга солиш ва бошқалар.
Аудиторлик фаолиятининг қоидалари тасдиқлангандан сўнг стандартлаштиришнинг зарурияти хақидаги савол барча аудиторлик бирлашмалар, йирик аудиторлик ташкилотлар томонидан кўтарилади. Шунингдек турли хил ташкилотлар томонидан тавсия этиладиган ва кейинги ишларда асос бўла оладиган аудиторлик стандартларининг лойихалар сони етарли эди. Шубхасиз, бу қоидаларнинг ижобий томони бўлиб, уларнинг мавжудлик фактидир. Бунда қоидалар кўрсатилаган барча талабларни бажариш харакатлари, афсуски, қатор сабаблар туфайли ҳар доим кўпинча муваффакиятли тугамайди.
Аудиторлик фаолияти стандартлари қонун томонидан жорий этилган меъёрларни конкретлаштирадиган ва тушунтирадиган хужжатлар бўлиши керак.
Ички фирма стандартлари ва йўриқномаларини яратиш бўйича масалани ечиш йирик аудиторлик компаниялари учун хам жиддий масала хисобланади бу компанияларда услубиятли йўналишлар, ташкилот ва ишларни ўтказиш, тажрибали услубий қоидалари ва бошқалар. Бундай тузилмаларга эгалик қилиш мураккаб бўлган кичикроқ компаниялар кўпинча жуда оғир вазиятда қоладилар, чунки стандартларнинг барча талабларини бажаришга сарфланган вақт қатор холларда текшириш жараёнининг бевосита бажарилишига сарфланган вақтдан кўп бўлиши мумкин. Бу ҳолда мустақил ишлаётган аудитор ёки аудиторлик компанияларида қуйидагича танлови мавжуд:
1. Тайёр ички хўжалик стандартларини унинг ишлаб чиқарганларини сотадиган йирик аудиторлик компанияларидан олиш мумкин. Бундан олинган стандартлар барибир маoлум даражадаги кўникишни талаб қилади.
2. Услубий нашр ёки ахборот базаларидаги бошқа аудиторларнинг ишланмалари хақидаги маoлумотлардан фойдаланиш.
3. Ўз кучлари билан шундай стандартлар ва услубларни ишлаш ёки аниқ компания бошқарувнинг фикрича, улар янада мухим кўринишда бўлиши керак. Бунда аудиторлик ишининг сифатини ёмонлашувига олиб келмайдиган бошқа талабларнинг шаклий схемасини ўйлаб топиш керак.
Аудиторлар фаолиятини стандартлаштириш кўпинча аудиторлик компаниялар ходимлари томонидан норозиликни келтириб чиқаради. Бу кўп холларда уларни янги одатий бўлмаган иш усулларига кўникишларига тўғри келаётганлигига боғлиқ. Аудиторлик компаниялари рахбарларига бу психологик чекинмага бардош бериш талаб қилинади, стандартлаштиришни зарурийлигини ўзларининг ходимларини янги иш усулларига ўргатишни ташкил этиш.
Ички хўжалик стандартларини киритиш рахбарларга хар бир иш босқичида аудиторлик текшириш сифатини оператив назорат қилишни, зарурий бошқарув қарорларини қабул қилиш, ва нихоятда, аудиторлик хулосага ўзларининг имзоларини қўйишни имконини беради.
Хозирги кунда республикада аудиторлик фаолиятининг 26 қоидалари (стандартлари ) жорий қилинган. Бундай қоидалардан бири бўлиб, 1997 йилдан бошлаб иқтисодий субoектларнинг бухгалтерия ҳисоботи бўйича аудиторлик хулосалари тайёрлашда қўлланиладиган «Бухгалтерия ҳисоботининг аудиторлик хулосасини тузиш тартиби» хисобланади. қоида бухгалтерия хисоботининг аудиторлик хулосасини аудиторлар томонидан тузишнинг ягона тартибини жорий қилади. Стандарт томонидан аудиторлик хулосаларининг бир неча турлари кўриб чиқилган: ижобий аудиторлик хулоса, шартли ижобий, салбий хулоса ва аудиторлик фирмасининг ўз фикридан воз кечиш.
Амалиётда салбий хулосани қайси холларда ишлатиш кераклиги ноаниқ бўлиб қоляпти. Стандартларда салбий хулосада аудитор текширилаётган иқтисодий субoектлар хисоботи аниқланган холлар туфайли тайёрланиши керак.
Фикримча, агар текширишда бундай холат юз берса, унда хеч қандай хулоса талаб қилинмайди, текшириш пайтидаги хатоликларни тузатиш талаб қилинса, аудитор йўл қўйилган хатоликларни бўйича тавсиялар билан бирга ҳисобот тузишлари, ўтказилаган тузатишларни текшириш натижаси бўйича салбийдан фарқ қиладиган хулоса беришлари зарур. Агар хатоликлар тузатиб бўлмайдиган бўлса, текширилаётган иқтисодий субoектга аудиторлик хулосаси эмас, балки балансини тузатишда ёрдам талаб қилинади.
Стандартда олдиндан «иқтисодий суoбектнинг бухгалтерия ҳисоботининг тўғрилиги тўғрисидаги аудиторлик фирманинг фикри бу субoект ва истеoмолчиларга унинг таркиби ва шакли аниқ кўрсатилиши лозим» деб кўриб чиқилган, стандарт иловаларида аудиторлик хулосаларининг шакллари мисол қилинган.
Иқтисодий субoектлар аудитор ва рахбарларининг бир тилда гаплашиши учун рахбарларга бундай турдаги тушунчаларнинг мохиятини хеч бўлмаганда умумий хусусиятларини очиб берадиган махсус изохлар талаб қилинади. Биз ўйлаймизки, ўз мижозларимизга аудиторлик хулоса топшираётганда тушунарсиз фикрларни изохлайдиган зарур шарх (тушунтириш) ҳам бериш даркор, лекин кўп холларда аудиторлик хулосани умумтарқалган иқтисодий тушунчаларни қўллаш билан тузиш зарурияти туғилади.
Юқорида айтиб ўтилган тушунчалар мохиятини аудиторлик текшириш харакатини бошлашдан олдин очиш мақсадга мувофиқдир ва бу имконият аудиторга хат мажбуриятни тайёрлашда берилади. («Аудиторлик ташкилотининг аудит ўтказишга розилиги тўғрисидаги хат-мажбурият»). Бу қоиданинг мақсади «аудиторлик текширишни ўтказиш тўғрисида битимни тугатиш босқичида иқтисодий субoект ва аудиторлик фирмасининг мажбуриятларини белгилаш» дан иборат.
Аудит ишларини бажариш учун етарли шароит бўлган эoтиборга олиш факти ва хат-мажбурият оферта ҳисобланган кўп ғарб мамлакатларидан фарклироқ бу ерда шундай тажриба мавжуд-ки, шароитларнинг мавжудлигида хам барча шароитларнинг батафсил кўрсатиб берадиган шартнома хулосаси зарур бўлади. Бундай турдаги шартнома мижознинг ҳамда аудиторнинг мажбуриятларини тартибга солиш имконнини беради.
Хулоса қилиб айтганда, ички хўжалик назоратини ташкил қилишдан мақсад аудиторлик фаолиятини бошқарадиган меъёрий хужжатларга тўлалигича мос келишдир. Булардан келиб чиққан ҳолда аудиторлик стандартларини тузувчилар келажакда нафақат аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи талаблар қўйибгина қолмасдан, балки жорий этилган қоидаларга қайтишади ва хеч бўлмаганда қисман уларга ўзгартиришлар киритишлари мумкин.



Download 257.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling